Азал сирлари
Инсон ҳаётда мукаммал ўйлаб, чуқур мулоҳаза қилиб фикрлашга чорловчи турли-турли ажойиботларга дуч келамиз. Бу ажойиботларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳнинг изни ва қудрати билан юзага келган. Буларнинг ҳар бирининг ўзига яраша ҳикматлари бордир. Бу хақиқатни доимо ёдда сақлаганлар ҳар бир нарсага ибрат назари билан қарайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Инсон ҳаётда мукаммал ўйлаб, чуқур мулоҳаза қилиб фикрлашга чорловчи турли-турли ажойиботларга дуч келамиз. Бу ажойиботларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳнинг изни ва қудрати билан юзага келган. Буларнинг ҳар бирининг ўзига яраша ҳикматлари бордир. Бу хақиқатни доимо ёдда сақлаганлар ҳар бир нарсага ибрат назари билан қарайди.
Табиат борлиғимиз, ҳаётимиз асоси ҳамда инсон яшаши учун муҳим бўлган шарт-шароит. Уни фақат шу сўзлар билан чеклаб бўлмайди. Чунки у ҳар томонлама мукаммалдир. Табиатда инсон тасаввурига сиғмайдиган сир-синоат кўп, ундаги мўъжизаларнинг чек-чегараси йўқ. У шундай жилвакор, мафтункор, нафис ва шу билан бирга бетакрордир.
Бинобарин, табиатдаги барча жонли ва жонсиз нарсалар бир-бири билан узвий боғлиқ. Жумладан, ўсимликлар, ҳайвонлар, қушлар, ҳашоратлар ҳамда ер билан осмон, шу қатори инсон ҳам ўзаро чамбарчас боғлиқ. Агар табиатдаги тирик мавжудотлар нафас олмаса, озиқланмаса, ҳаракатланмаса, кўпайиш жараёнини амалга оширмаса, уларнинг нобуд бўлиши муқаррар.
Бу биологик жараёнлар узлуксиз амалга ошиши сабабли табиат мавжуд ва у мунтазам ўзгариб, янгиланиб туради.
Ҳикмат назари билан қараган киши Оллоҳ таоло яратган ҳар бир нарсада муъжиза кўради. Осмонда учаётган қушлар, ерда ҳаракат қилётган қурт-қумурсқалар, шоҳлари мевалар билан эгилиб турган турли-туман дарахтлар, тупроқда усиб, қуёшдан нур олаётган меваларнинг мазаси ва ранглари хилма-хил эканлиги, буларнинг ҳаммалари ҳам Оллоҳ таолонинг қудратига бўлган ҳайратини оширади.
Қушлар ажойлиб мавжудот бӯлиб, ӯз яратилиши билан барча таважжуҳини ӯзларига жалб этишади.
Қушларнинг баъзи бири ернинг ёриқлик жойларида яшашса баъзи бирлари эса дараларда, тоғларда яшашади. Қушлар турли хил рангдаги қанатларга эга бӯлиб, уларнинг кӯринишлари ҳам турлича.
Қушлар яратилишлари ҳақида фикр юритадиган бӯлсак, бир қатор ажойиб ҳақиқатларни кашф этган бӯлардик. Қушлар осмонда учишлари сабабли уларнинг мувозанатини сақлаши учун енгил бир мавжуд бӯлиб яратилганлар. Улар фақат икки оёқлари бӯлиб, тӯрт бармоқдан иборат. Кеманинг олдинги қисмати учи ӯткир бӯлиб, сувни кесиб ӯтиши сингари қушлар ҳам кӯкраги олдинги қисми ӯткир бир шаклда яратилган. Қушларнинг бундай тузилиши ҳавони кесиб ӯтишларига ёрдам беради.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Азал сирлари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom
Қушларнинг табиатдаги ва инсон ҳаётидаги аҳамияти катта. Уларнинг фойдали томони ўсимликларни чанглатиши, уруғларни тарқатиши, зараркунанда ҳашоратлар ва кемирувчиларни қиришидан иборат.
Қушлар овланади, бир қанчаси хонакилаштирилган. Қушларнинг табиатдаги эстетик аҳамияти, айниқса катта, уларнинг боғ ва хиёбонларда сайраши инсонда завқланиш ҳиссини уйғотади, сайр қилиш, дам олиш масканларига ўзгача тароват бахш этади.
Билиш вожиб бўлган энг муҳим нарсалардан бири шуки, бу борлиқдаги ҳар бир яратилган нарса, у жонли бўладими, жонсиз бўладими ёки ўсимликми, албатта, Аллоҳ таоло уни бир вазифа устига қўйиб қўйган. У доимо ана шу вазифани бажариш билан машғул бўлади. Сиз борлиқдаги энг кичик, фақатгина микроскоп билан кўрса бўладиган майда нарсалар, ҳужайралар ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўринг. Сўнг, аста-секин ундан каттароқ нарсалар ва яна каттароқ нарсалар ҳақида, ҳатто энг катта коинотдаги жисмлар, сайёралар ҳақида ўйлаб кўринг.
Сўнг, турли-хил ҳайвонот оламига, ундан кейин қушлар оламига ва денгиздаги ҳайвонот оламига назар солинг. Ана шу махлуқотларнинг ҳар-бири Аллоҳ таоло қўйиб қўйган бир вазифа устида турганини биласиз. Улар у вазифадан бирор лаҳза ҳам бош тортиб, исён қилмайди.
Ҳурматли тингловчилар! “Азал сирлари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.