май 08, 2018 13:03 Asia/Tashkent

Ҳар бир ёзувчи ва шоирнинг асарларида бир маъно ва бир мавзу кӯзга ташланадиган бӯлиб, бу мавзулар асар ёзувчиси кӯнглига йӯл кӯрсатадиган калиддир. Мавлавий асарларини тушуниш калидларидан бири, бу ишқ мавзуси ва Мавлавийнинг унга бӯлган муносабатидан иборат. Ишқ Мавлавий нигоҳидан чуқур бир денгиз бӯлиб, унинг қаърига етиб бориш жуда мушкул ё тамоман номумкиндир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ҳар бир ёзувчи ва шоирнинг асарларида бир маъно ва бир мавзу кӯзга ташланадиган бӯлиб, бу мавзулар асар ёзувчиси  кӯнглига йӯл кӯрсатадиган калиддир. Мавлавий асарларини тушуниш калидларидан бири, бу ишқ мавзуси ва Мавлавийнинг унга бӯлган муносабатидан иборат. Ишқ Мавлавий нигоҳидан чуқур бир денгиз бӯлиб, унинг қаърига етиб бориш жуда мушкул ё тамоман номумкиндир. 

Ишқ  барча  одамларнинг   хаёлидаги   омиёна  тушунча  эмас,  балки  моддий ва  маънавий  оламнинг   барқарорлик ва   устуворлик  асосларини    ташкил  этадиган олий  бир   тушунчадир.  Бу  тушунча  бутун  борлиқни   ривожланиш, такомул ва   камолот   сари   ундовчи кучдир.

Ишқ  борлиқ  олам  вужудга келишининг  асосий  сабаби  ҳисобланади.   Ишқ оламнинг  яратилиш  пайтидаёқ  мавжуд бўлган. Орифлар   нуқтаи  назаридан  инсон  самовий   мақомга  эга  бўлиб,  унинг   асосий   маскани   малакут оламидир.

Аммо инсон  дунёвий   тааллуқотларга  кўнгил қўйгани  ва  бутун  ёвузликларнинг   сарчашмаси  бўлган нафснинг  истак-хоҳишларига қарши бормагани  учун, ўзининг ўша  самовий мақомидан   пастга  тушиб,  ўз  аслиятидан  ажралиб қолган.

Ҳазрат Мавлавийнинг   фикрича,   ушбу   жудоликдан   ҳали ҳам   айрим инсонларнинг   қалблари   пора-порадир.   Улар аслиятига   қайтиш,   куллиётга   бирлашиш  орзусидалар.

Мавлоно Жалолиддин  Румий  нигоҳидан  одамларнинг  ишқи   илоҳий  ишқнинг   шуъласи  ва  ҳақиқий  ишқ сари  элтадиган  йўлдир.  Унинг  фикрича,   ишқ одамизоднинг   парвоз қилиш  учун   қаноти  ва унинг   олий  ҳақиқатларга  кўтарилиш воситасидир.  Ишқ  воситасида  одамизот  дунёвий   таъллуқотлардан   озод  бўлиши  ва мақсад  манзилига  етиши  мумкин.

    Ҳазрат Мавлоно   "Маснавий"да   ўқувчига  гўзал  бир  ибора  орқали  қуйидагича   тавсия  беради: Ошиқларга   ишқ   нигоҳи ила   назар   солинг. Зеро, бу лиҳоздан   нигоҳ   ташланганда     гўзалликлар   аниқ-тиниқ кўринади. Ахир ишқ   гўзалликларни  вужудга  келтирувчи  кучдир.

Мавлавий умидининг асосий омилини Аллоҳга бўлган ишқ ташкил этади.Мавлавийнинг умиди ирфонийдир. Шоир Аллоҳнинг марҳамати, тавба, дуо ва самоъдан сўзлайди.Сабрнинг ширин мева беришига ишонади.Ўлим унга қораликни англатмайди. Унинг сўзларида тириклик ва тароват  жўш уради. Ишқ шеръларининг ришталари билан уйғунлашган ва буларнинг барчаси унинг умидвор эканлигидан далолат беради.

Муҳаббат, таваккал, дуо каби ушбу нишоналарнинг айримлари бир нав умид яратувчи воситалар сифатида кўзга ташланади..Масалан, ишқ кишига ҳаракат, иштиёқ ва интизор бахш этади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Мавлавийнинг ирфоний нигоҳидан умидлар ижод қилувчи  ушбу омиллар асбоб ва восита ҳисобланиб, мустақил ва тайинловчи омилдир. Мазкур воситалар асосий  омил, яъни Ҳазрати Ҳақ билан уланган. Яъни, агар тавба инсонда янги бошланиш умидини яратса, унинг натижаси  йирик ва асосий умид, яъни  Аллоҳнинг  меҳрибонлиги ва тавба  қабул қилишига умиддир.Мавлавий вужудида ишқнинг яратган ҳаёти, Аллоҳга уланмас экан, маъносиздир.

Мавлавий сўзларининг ширинлиги ва ёқимлиги, унга кўра, Аллоҳ таоло ва унинг каломига бўлган ишқининг маҳсулидир:

Онро, ки дил аз ишқ пуроташ бошад,

Ҳар нукта, ки гўяд ҳама дилкаш бошад.

Ишқ оловидан  тўлган ҳар бир кишининг ҳама  сўзлари ёқимли  ва кўнгилтортувчи бўлур. Мавлавий шеърларида Ягона  Аллоҳдан бошқа ҳар бир кўринадиган нарса бутдан  ўзга нарса эмас. Манба ва мақсад Худодир.Барча нарсаларнинг манбаи   Аллоҳ бўлиб, ҳамма яна унга қайтишади. Барча қадамларнинг ҳаракати Ундан бошланади  ва Унга қайтади. Унинг ҳозирлиги кишига маъно ва жон бахш этади. У инсонларга олий мақсадларни ато этади.  Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ирфон, завқ ва фикрлар авжига етган Мавлавий шеърларида гўзал ва теран фазо ифода этилган бўлиб, у умидворликка ҳидоят этади.

Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

Ёрлиқ