май 10, 2018 12:11 Asia/Tashkent

Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг асрида яшаган ислом дунёсининг буюк ҳадисшуноси ва донишманди “Ал-Кофий” китобининг муаллифи “Сиққатул-Ислом” Кулайний Рай шаҳрида таваллуд топди ва ўз арзирли асарлари билан ислом дунёсига катта хизмат кўрсатди.

Урдибиҳишт ойининг 19 куни ислом дунёсининг ушбу буюк олимини улуғлаш куни билан туғри келади. астуримизвомида ислом оламининг ушбу буюк олими билан яқиндан ошно бўламиз. Азиз тингловчилар юқорида 9 май куни, яъни  урдибиҳишт ойининг 19 куни Шайх Кулайнийни улуғлаш куни билан туғри келади деб эслатиб ўтдик.

Аллоҳ тоало ато этган чиройли кунлардан бирида Райнинг қишлоқларидан бирида Яъқуб Кулайнийнинг хонаси янги туғилган чақалоқнинг нури билан тўлиб кетди. Янги туғилган ушбу чақалоқни кейинчалик Шайх Кулайний деб аташди. Кулайний Рай шаҳридан 38 километр узоқликда жойлашган Теҳрон атрофидаги қадимий қишлоқлардан бири бўлмиш Кулайн қишлоғида ва Имом Аскарий алайҳиссаломнинг замонида дунёга келди. Шу сабабдан уни Райга мансуб бўлган Розий лақабини ҳам беришган эди. Отаси ислом динининг суюкли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга катта иродат ва ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиши сабабли ўз уғлини Муҳаммад деб ном қуйди ва уша кундан бошлаб Муҳаммад ибн Яъқуб Кулайний маънавият билан тўла хонадонда таълим-тарбия олди. Унинг отаси тақводор зоҳид ва фазилатли олим эди. Кулайн қишлоғида ҳамма уни иймонли ва диёнатли шахс деб билашарди. Онаси ҳам муттаҳар олима ва буюк донишманд ва раббоний оилалардан эди. Худоннинг бандалари бўлмиш бундай олим ота-она сояси остида таълим-тарбия олган Муҳаммад бин Яъқуб Кулайний уша болалик давридан бошлаб маънавият билан унс олди ва поклик ва холислик билан тарбияланди. Шунинг учун аҳли байт алайҳимсаломларнинг илмларини касб этишга катта қизиқиш зоҳир этди.  

Муҳаммад ўз тоғаси ва отаси наздида таълим-тарбия олганидан кейин ўз илмини мукаммаллаштириш учун Райга сафар қилди ва у ерда Абулҳасан Муҳаммад бин Асадий Куфийнинг илмидан баҳра олди. Кейин Қумга бориб муҳаддис ва имомларнинг сўҳбатдошларидан ҳадислар тўплади. Кулайний Қумда Аҳмад бин Муҳаммад бин Исо Ашъарий Қумий, Аҳмад бин Идрис Ашъарий Қумий ва “Қурбул-Аснод” китобининг муаллифи Абдуллоҳ бин Жаъфар Хумайрий каби буюк олимларнинг илмларидан баҳраманд бўлди.  У ўз илмини айниқса ҳадис ва калом илмини янада мукаммаллаштириш учун Ироққа сафар қилди ва Куфада Ибн Уқда Куфийдан юз минг ҳадис тўплади. Кейин Бағдодга борди ва у ерда шиа мазҳаби учун муҳим  китобларни таълиф этиш билан шуғулланди. У ҳақиқатан ҳам Машҳад, Димишқ, Рай, Қум, Куфа ва Бағдод каби шаҳарларга сафар қилган эди ва ушбу мусофиратларда турли мазҳабларнинг эътиқодий, тарихий ва ҳадис бўйича фаровон жанжаллари ва тортишувларини яқиндан мушоҳада этди ва кўп устодларнинг илмларидан баҳра олди.

Сиққатул-Ислом Кулайний Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом асрида таваллуд топди ва Ҳазрат Имом Замон ажжаллаллоҳу таоло фаражаҳу шариф қисқа вақт ғайбатда бўлганларида ул ҳазрат ва шиа мусулмонлари ўртасида алоқа ўрнатадиган тўрт нафар махсус элчи ва намояндалари билан асрдош эди. Барча одамлар уни ҳадисларни тўлиқ ўрганган, кенг маълумотга эга бўлган ва ростгўйлиги учун таърифлашарди. Келтиришларича, аҳли суннат ва шиа мазҳабидаги мусулмонлар фатво олиш учун бк алломага мурожаат этишарди ва бу ҳақда ҳар иккала мазҳабнинг ишончи ва кафолатига айланган эди. Шунинг учун  унга “сиққатул-ислом” деб лақаб қуйишди. У бу лақабни олган биринчи исломий донишмандлардан эди ва ушбу лақабга арзийдиган шахс ҳам эди.   

Кулайнийнинг шахсияти ҳақида аҳли суннатнинг муҳим ва буюк уламоларидан бири Ибн Асир “Жомеул-Усул” номли ўз китобида шундай деб ёзади: “Кулайний Розий аҳли байт алайҳимсаломлар мазҳабининг пешвоси бўлиб, номи дунёда таралган буюк ва фозил донишманд эди.”  Ибн Асир бу сўзни айтганидан кейин Худо расули салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан бир ривоят келтирадики, ул ҳазрат шундай марҳамат этадилар: “Ҳар бир асрда мумтоз бир шахс зуҳур топади ва динда катта хизмат кўрсатиб, юқори мартабали шахсиятга алйланади.” Кейин бу муаллиф мазкур шахсиятлар номларини келтиришни бошлайди ва биринчи юз йилликда Муҳаммад бин Али Ал-Боқир алайҳиссалом, иккинчи юз йилликда эса Имом Ризо алайҳиссалом ва учинчи юз йилликда бўлса Муҳаммад бин Яъқуб Кулайнийни тилга олади. Кулайний кўп асарларнинг муаллифи эди. Буюк донишманд Нажжоший “Шайх Кулайнийни ҳаёти ва асарларининг шарҳи” ва Шайх Тусий “Ал-Феҳрист” китобида Кулайнийга тегишли бўлган бир нечита китобларни эслатиб ўтишади. Улар жумласидан “Илми рижол” китоби саналади. Кулайнийнинг ёзган бошқа асари калом илмида ёзилган “Ар-Радду алал-Қаромата” деб номланади. Бу китобнинг номидан ҳам маълумки, ботил ақидаларни инкор этишда ёзилган асар ҳисобланади. Кулайнийнинг ёзган бошқа асари “Ма қила фил-аима(а) минаш-Шеъри” деб номланади. Шайх Кулайний бу асарда буюк шоирларнинг имомлар алайҳимсаломлар ҳақида атаб ёзган шеърларини тўплайди. Шунингдек “Расоил” ва “Ал-Кофий” китоблари Шайх Кулайний таълиф этган муҳим асарлардан ҳисобланади. Шайх Кулайний “Ал-Кофий” китобини ёзишда баракотли ўз умрининг 20 йилини сарфлади.    

 

Ёрлиқ