Эрон матбуотига бир назар
Қудс, Рисолат ва Хуросон газеталари
Қудс газетаси шундай ёзади, Болалар ҳақ-ҳуқуқларини поймол этувчи мамлакатлар қаторида Арабистон режимини қарор бериш учун халқаро ташкилотларнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ва оммавий афкорнинг босим ўтказиши Американи қаттиқ хавотирланишга юзмаюз этмоқда. Шунинг учун Америка ташқи ишлар вазири Яманда муносиб бир сиёсий ҳал этиш йўлини қабул қилишга мажбур этиш учун зудлик билан Арабистонга сафар қилди. Арабистон, Америка ва Ансоруллоҳ ўртасида мавжуд бўлган ихтилоф шундан иборатким, Риёз миллий бир ваҳдат давлатини ташкил этишдан олдин Ансоруллоҳ Яманнинг Ҳавсийлари мухолифати билан юзмаюз бўлган қурол-яроқларини қайтариб беришлари кераклигини таъкидлашмоқда. Бошқа томондан ўтган 18 ой давомида Яман халқини бомбардимон қилишда Ол-Саъуд режими билан ҳарбий ҳамкорлик қилган Америка энди Яманда Арабистон армиясининг мағлубиятга юзмаюз бўлишини тушунуб етганидан кейин Арабистондан ҳарбий айрим зобитларини чиқарди. Яманни бомбардимон қилишнинг чузилиши ва оммавий афкорнинг босим ўтказиши Яман бўҳронини охирга етказиш масаласида Вашингтон ва Риёз ўртасидаги ихтилофни янада кучайтирди. Бинобарин шундай назарга ташланадиким, Жон Керрининг Арабистонга қилган охирги сафари Яманнинг сиёсий олий кенгаши шаклланишига боғлиқдир ва бу сафар Яман сиёсий тизимининг бир қисми унвонида Ансоруллоҳни қабул қилишнинг бир муқаддимаси бўлиши мумкин деб талқин этиш мумкин.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Инжерлик ҳарбий базасини Германия расмийларининг кўздан кечиришлари учун Туркия расмийлари томонидан қабул қилинган охирги қарорлари юзасидан Берлин ва Анкара ўртасида вужудга келган кескинликлар давом этмоқда. Туркия арманларни оммавий қирғин қилиш резолюциясини тасдиқлашда Германия парламентининг бир неча вақт олдин қилган сайъ-ҳаракатларига қарши аксуламал кўрсатишда ушбу мамлакат парламентининг намояндалари учун Инжерлик базасини текширишни ман этди.
Германия ва Туркия ўртасидаги кескинликлар 15 июль ҳарбий давлат тунтарувларидан кейин ҳам авж олди. Германиялик сиёсатчиларининг аксариятлари давлат тунтарувидан кейин Туркия давлатининг бостириш сайъ-ҳаракатларини амалга оширишини шиддат билан танқид остига олдилар ва Анкара ҳам Европа айниқса Германияни ушбу мамлакатда вужудга келган мувафаққиятсиз давлат тунтарувини керакли даражада маҳкум этмасликка айблади. Германиянинг социал-демократлари Инжерлик ҳарбий базадан Германия ҳарбийлари ва самолётларини чиқариш учун Меркель давлатига қарши катта босим ўтказишди. Ҳар ҳолда энди Туркия ва Германия расмийлари ўртасида янги кескинликлар вужудга келишининг шоҳидига айланмоқдамиз. Шундай назарга ташланадиким, бу ҳақда Нато ташкилотининг етакчи расмийлари ҳам Туркия ва Германия расмийлари билан маслаҳатлашувлар ўтказишни мақсад қилишган.
*****
Хуросон газетаси шундай ёзади, демократларнинг номзади агарчи ўтган бир ой давомида жумҳурийчилар рақибига нисбатан ўзининг афзаллигини муҳофазат этган бўлсада, аммо охирги бир ҳафтада унинг қозонган меҳр-муҳаббати инқирозга учраган. Рейтерз ахборот агентлиги ва Ипсус маркази томонидан ўтказилган охирги ижтимоий сўров шундан далолат берадиким, Хиллари Клинтон 5 фоизли ихтилоф билан Рональд Трампдан олдинда ҳаракат қилмоқда. Қулга киритилган натижалар агарчи Клинтоннинг афзаллигини кўрсатсада, аммо 12 фоизлик ихтилофни намойиш этадиган жорий йилнинг август ойида қарор олган энг яхши ҳолати билан қиёслаганда Америка президентлик сайловлар ининг саҳнасида қолган икки номзад ўртасида рақобатнинг қизғин куч олишидан далолат беради. Трамп охирги пайтларда Клинтон оиласининг жамғармаси ва уларнинг молиявий фаолиятларига жиддий ҳужум қилган эди.