май 24, 2018 12:34 Asia/Tashkent

Зўравонликка қарши кураш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида”  унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат  10 дақиқали  суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний  (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг ипмериалистик ва зўравонлик  ёндашувларига қарши бўлган хусусиятлари ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.

Имом Хумайний Расулуллоҳ  Аҳли байти хонадонидан ва Имом Али(а)нинг невараларидандирки, XIV асрдан кейин ул буюкларнинг ишларини Эронда  давом эттирди ва улар назарда тутган ҳукумат намунасини Эрон жамиятида барпо  этди.  Имом Хумайний Исломнинг асил таълимотлари ҳам Пайғамбар (с) ва Имом Али (а)нинг амалий сиратлари ва Эрон халқининг ҳимоясига таяниб, илдизи мустаҳкам бўлган истибдод тизимини қулатишга эришди ва Исломий Инқилоб шуоси остида бу йил ташкил бўлганининг  қирқинчи йилини нишонлайдиган Эрон Ислом Жумҳуриятини эронликларга  армуғон этди.

Ушбу воқеалар муносабати билан “Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришлар давомида сизни мазкур мактабнинг ғоя ва  синовлари билан кўпроқ таништирамиз.

Кўплаб мутафаккирлар ва сиёсий таҳлилчилар Исломий Инқилобни  дунёнинг бошқа инқилобларидан фарқ этишини баён қилишган. Бу сиёсий таҳлилчилар Исломий Инқилобнинг фарқ этувчи хусусиятларини баён этиб,  унинг бошқа инқилоблардан фарқ қилувчи муҳим жиҳатларига ишоралар этишганки, бошқа инқилобларда учрамайди.

Масалан, айрим тафсирчилар Исломий Инқилобнинг диний моҳияти  бошқа инқилоблардан  тубдан фарқ этишини таъкидлашган. Уларга кўра, Исломий Инқилоб шундай бир вазиятда ғалаба қилдики, дин дунёнинг кўплаб нуқталарида  сиёсий майдондан четлаштирилган эди ҳамда руҳонийлар ва диний ташкилотлар сиёсий масалаларга дахолат қилишолмасди. Ҳатто марксизм  каби фикрий ва фалсафий мактаблар динни халқ учун  афюн эълон қилишган эди.

Зеро марксизм тафаккури асосида дин одамларни ҳукмрон қатлам қаршисида мазлум, пассив ва улар томонидан айтилган ҳар нарсани қабул этувчи этади. Аммо Исломий Инқилоб Ислом дини таълимоти ва шиа мазҳабига  таяниб, одамларни ҳукмрон қатламга қарши қўзғатишга эришади ва уни ағдариб, шундай тизимни барпо этадики, ижтимоий адолат ва  эркин ҳокимиятга асосланган эди. Империалистик ёндашув  ва зўравонликка қарши курашиш тамойили  ҳам Исломий инқилобни бошқа инқилоблардан фарқ этади. Яъни, зулмга қарши кураш дин таълимотларидан бўлиб, Эрон Ислом Инқилобининг асосини ташкил этади.

Эрон Ислом Инқилобининг империлистик ёндашув, зулм ва зўравонликка қарши тамойили ва моҳиятини тўғри  тушуниш учун ушбу инқилоб юзага келган замонга эътибор қаратиш лозим.  Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонган вақтда жаҳонда икки қутубли тизим  ё қудрат  ҳукмрон эди ва дунёнинг  кўплаб мамлакатлари ушбу қудратларнинг бирига қарам  эдилар. Совуқ уруши даврида ёхуд сармоядорлик тузуми билан Ғарб блокини бошқарувчи Америка ва коммунистик тузум билан Шарқ  блокини бошқарувчи собиқ Шўролар Иттифоқининг рақобатлари ошган даврда ҳатто ядровий урушнинг хатари юзага келган эди. Учинчи дунёга тегишли  мамлакатларнинг аксарияти ўшбу икки блокнинг бирига эргашишни лозим кўрган эдилар. Мазкур мамлакатларда юзага келувчи барча ўзгаришлар икки блок раҳбарларининг қарорларига бевосита   алоқадор ва  боғлиқ эди.

  Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир     соатлик   оқшомги     дастуримизда "Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришнинг биринчи қисмини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

 Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Эрон Ислом Инқилоби шундай  бир фазо ва шароит  мавжуд  бўлган вақтда ғалабага  эришди ва “Шарқлик  ҳам эмас, Ғарблик ҳам эмас” шиорини ўртага ташлаб, истиқлол ғоялари асосида икки блокнинг ҳукрмонлик қилиш тизимларини инкор этади.

Руҳуллоҳ мактаби ва Исломий Инқилоб баҳсларида империалистик ёндашув ва зўравонликлар мафҳумларини ёритишда катта эътибор қаратилган. Бу ғоя Имом Хумайний (р) нинг диний  дунёқарашидан сарчашма олади. Руҳуллоҳнинг тавҳид асосида бўлган дунёқарашда “ ягона марказлик” мавжуд бўлиб, ушбу марказда  Аллоҳ таоло турадики, коинот ва бошқа барча нарсалар  Унинг лутфи ила пайдо бўлган.  Мазкур тафаккур асосида дунёдаги ҳамма мақлуқот Аллоҳнинг қудрати қаршисида заифдир ва шу сабабдан барча Унинг фармонига бўйсиниши лозим. Ушбу таълимотга биноан агар бирон махлуқ ё киши мағрурлик билан Аллоҳга итоат қилмаса ва унинг бандалари устидан ўзини катта тутса, исёнчи, зўравон ва мустакбир сифатида танилади. 

Бу баҳсда шайтон хилқат тарихининг биринчи мустакбири ҳисобланади. Зеро у Аллоҳнинг фармонидан бўйин товлаган. Одам жаннатдан Ерга ҳайдалгани ва инсон ҳаёти бошланганидан кейин ҳам  одамларнинг  айрим гуруҳлари унга шайтонга эргашиб, мустакбирлар доирасига қўшилишади ҳамда илоҳий авлиёлар ва халққа қарши амал қилишади.

Имом Хумайний ўртага ташлаган баҳсга биноан ҳар бир жамиятда мустакбир ва мастазаъф ( зўравон ва мазлум) қатламлари мавжуддир. Исломий Инқилобнинг ғояси зўравонликларга қарши курашиш ва мазлумларни ҳимоя этишдир.

Имом Хумайний (р)  ушбу тафаккурларга таяниб, бир вақтда  ҳам мамлакат ичида мавжуд бўлган истибдод ва золим ҳукмрон ва ҳам жаҳонда мавжуд яккаҳукмрон тизимлар, яъни Америка ва собиқ Шўролар Иттифоқига қарши курашишни бошлайди.  Ул ҳазрат Эронда ҳукмрон тузум, шоҳлик режимини ағдариб, зўравонларга қарши  халқаро  ҳаракат раҳбарлигини зиммасига олади. Имом Хумайний зўравонлик ва истибдодга қарши курашни фақат Эрон ҳудудларида  чекланиб қолмаслигини таъкидларди ва ушбу кураш бутун дунёда мазлумлар дардига шифо  беришини  баён қиларди. 

Имом Хумайнига кўра,  зўравон тизим ва ҳукмронларга қарши  биринчи галда исломий мамлакатлар ва кейинги даврда бутун дуённинг мазлумлари бирлашишлари лозим.

Бу борада ул ҳазрат шундай деган эди: “ Барча исломий мамлакатлар ушбу хосликка эга  бўлишларини истаймиз; Эронда амалга оширилган ишлар барча исломий мамлакатларда бўлишини истаймиз. Барча мазлумлар зўравонлар қаршисида туришлари даркор ва улар  билишлари лозимки, ҳақ олинувчидир, волло, ато этадиган нарса эмас.”

Қадрли тингловчилар, "Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришнинг биринчи қисми  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.