Руҳуллоҳ мактабида
Азизлар бугунги дастурда қонунни бузувчи гуруҳлар ва сиёсий партиялар мавқелари баробарида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қандай муносибат қилишлари ва сиёсий хатти-ҳаракатлари ҳақида сўз юритилади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Эрон Ислом Инқилобининг 40 йиллиги муносабати билан радиомизнинг “Маданият ва маориф” бўлими “Руҳуллоҳ мактабида” унвонли махсус эшиттиришларни 32 қисмдан иборат 10 дақиқали суҳбатлар орқали эфирга узатади. Мазкур махсус эшиттиришларда Имом Хумайний (а) нинг сиратлари ва ул ҳазрат яратган мактаб ҳамда Исломий Инқилобнинг зўравон қудратларга қарши бўлган курашлари ёритиб борилади. Бизни тинглаб боринг.
Азизлар бугунги дастурда қонунни бузувчи гуруҳлар ва сиёсий партиялар мавқелари баробарида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қандай муносибат қилишлари ва сиёсий хатти-ҳаракатлари ҳақида сўз юритилади.
Ўтган бир нечта дастурлар давомида партиявий фаолиятларнинг ҳад-ҳудуди ва сиёсий мансубликка нисбатан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг нуқтаи назарлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Ва шарҳ-изоҳ берган эдикки, ул ҳазрат сиёсий партиялар ва гуруҳларнинг фаолиятини сиёсий қатнашишнинг лозимлиги ва Инқилоб ормонлари ва мақсадларидан бири деб билардилар ва айни ҳолда партиявий фаолиятларнинг эркинлигини миллий манфаат, истиқлони муҳофазат этиш, мамлакатнинг ер яклихтлиги, исломий қадриятларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш, халқ томонидан қабул қилинган ва тинчлик йўлида фаолият олиб боришга чеклаб қуйган эдилар. Ул ҳазрат шунингдек армия,сипоҳ ва ҳуқуқ-тартибот органларидан бошлаб қуролли кучлар, ахборот вазирлигининг ходимлари ва маъмурлари ҳамда идора ва бюрократ кучлар каби гуруҳларнинг сиёсий гуруҳлар ва партияларга киришларидан сақлашини эслатиб ўтадилар.
Исломий Инқилобнинг мислсиз хусусиятларидан бири шундан иборат эдиким, Инқилоб раҳбарлигининг шижоати билан зудлик билан собиқ мустабид тизимнинг инқирозга учрашидан кейин ва мамлакатнинг минтақавий ва ички ўзгаришларга юзмаюз бўлган бир шароитида шундай хавотирланиш бор эдиким, бир давлат тунтарувини амалга ошириш ёки ички ва хорижий фитна-найранглар туфайли инқилоб мағлуб бўлиши мумкин бўлган бир пайтда комил тарзда қудратни алмаштириш жараёни тез суратда ва айни ҳолда демократик тарзда ижро этилди.
Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан ҳали олти ой ўтмасдан бошқа тизим, яъни Исломий Жумҳурият тизими халқнинг овоз беришига қуйилди. Шунингдек сиёсий фазо комилан эркин бўлди ва турли сиёсий гуруҳлар ва партиялар эркин тарзда ўз фаолиятлари билан шуғулланишди. Бунга қарамай миллий мақсадларни ривожлантириш ва янги тизимни барқарор этиш учун умумий рай беришга мурожаат этимоқ жуда зарурий иш ва айни ҳолда биткул демократик эди. Аммо мавжуд бўлган айрим сиёсий гуруҳлар ва партиялар референдумни ўтказиш баробарида позиция олиш билан шуғулланишди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ референдумга халақит берадиган ёки уни ижро этиш йўлида бўзғинчилик қиладиган ахсларга шундай деб буюрадилар: “Биз референдум ўтказишни хоҳлардик. Ҳама бизга ҳамроҳлик қиларди. Кимлар мухолиф эдилар? Айримлар байкот эълон қилишди, улардан айримлари эса Курдистоннинг коммунистларидан эдилар. Айрим шаҳарларда овоз бериш қуттиларини ёқиб юборишди ва айрим жойларда эса қурол билан халқнинг референдумга келиб овоз беришларига тўсиқлик яратишди. Референдум давлат сиёсатига хилоф эдими? Бутун халқ унинг пайида бўлган референдум халқнинг манфаатига хилоф эдими улар унга қарши байкот эълон қилишди.Улар яхши фикрга эга эмаслар . Бу позиция шундан далолат берадиким, булар Инқилоб самара беришини хоҳламайдилар. ”
Янги тизимини аниқлаш референдумидан кейин инқилобчиларнинг амалга оширган энг яхши сайъ-ҳаракатлари асосий қонунни тайёрлаш ва тасдиқлаш эди. Бу заминада ҳам Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг чора-тадбирлари билан асосий қонунни тайёрлаш ва уни тасдиқлаш жуда юқори тезликда ижро этилди. Бу ўртада шундай шахс ва гуруҳлар бор эдики, уларнинг фикрларига кўра, тасисчилар кенгаши бутун халқ томонидан сайланиши ва асосий қонун тайёрланиши лозим эди. Аммо Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ ички ва хорижий фитна-найранглардан хавотирда эканликлари сабабли баҳс-мунозараларнинг кенг давом этишининг олдини олиш учун халқ томонидан чекланган намояндалар орқали экспертлар кенгшашини сайлашлари ва қисқа бир муддатда асосий қонун тайёрланиши лозим деб эълон қилдилар. Айрим сиёсий ташкилотлар ушбу қарорга қарши мухолифат кўрсатишди ва Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг аксиламалларига юзмаюз бўлишди. Ул ҳазрат бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: “Референдумни байкот қилганлар эндиликда асосий қонуннинг тасдиқланишигша қаршилик қилишади. Бу шу сабабдан эдиким, асосий қонун исломий бир конституция ҳисобланади. Булар исломдан қурқишади. Улар Ғарб каби тасисчилар кенгаши бўлиши керак ва бу кенгаш 700 -800 нафар аъзога эга бўлиши керак деб айтишади. Аъзолар тайинланиши ва тасдиқланиши учун бир неча ой ва йил давом этиши керак деб айтишади. Бу шу сабабдандирким, улар бу мавзў орқага сурилишини хоҳлайдилар ва чириган ушбу томирлар бирга бўлиши ва бирон бир фасодликни вужудга келтириши учун имкониятга эга бўлишни исташади.” Бошқа бир жойда мамлакатнинг айрим минтақаларида юзага келган қузғалонлар ҳақида шундай деб буюрган эдилар: “Хузистон ва Курдистонда юзага келган норозийликлар шундай режадирким, улар асосий қонун бўлмаслигини ва гуруҳларни бирбиридан ажратишни хоҳлайдилар.”