май 27, 2018 11:11 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил хурдод ойининг 6-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рамазон ойининг 11-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил май ойининг 27-чи кунидир.

Бундан 108 йил илгари, яъни 1910-чи йил май ойининг 27-чисида Германиялик табиб, бактериолог ва сил касалиги омилининг ихтирочиси Роберт Кох 67 ёшлигида вафот этди. У мединститутни тугатганидан сўнг сил, вабо ва куйдирги (сибирская язва) касалликлар устида тадқиқот ўтказишни бошлади. У микробларни ўлдириш йўлини топганидан сўнг уларни ранг қилиш орқали микраскоб остида мушоҳида қилди. Бу бюк темис олими 1882 йилда сил таёқчасини кашф этишга муваффақ бўлди. Роберт ўз тадқиқотини такомилаштириш учун жанубий Африка, Миср ва Ҳиндистонга сафар қилди ва малирия каби касаллик шуниндек бу минтақадаги турли касаликлар устида тадқиқот ўтказди. Роберт Кох 1891 йилда Берлин шаҳрининг юқимли касалликлар бўлимининг раҳбарлигини ўз зиммасига олди ва 1905 йилда тиббиёт соҳасида Нобел мукофотини олишга муваффақ бўлди.

 

Бундан 92 йил олдин, яъни ҳижри-шамсий 1305 йил  хурдод ойининг 6-чисида "Адибул-аввал" тахаллусини олган устод  Абдулжавод Адиб Нишобурий 64 ёшида вафот этди. У 4-ёшида чечак касаллиги туфайли нобино бўлди ва жуда кўб дару дармон қилиш натижасида чап кўзи бино бўлди. Адиб жуда кучли ҳофизага эга эди. У қисқа бир муддатда араб ва форс хаттини ёзиш ва ўқишни ўрганди. У 16 ёшида Машҳад шаҳрига сафар қилди ва илм ўрганишни давом эттирди. У вақт ўтиши билан таълим беришни бошлади ва жуда фозил шогирдларни тарбиялади. Адибнинг бир кўзи нобинолиги сабаб тадқиқот ва илмий ишлар бу олимга оғир бўлсада, лекин бу буюк инсон ўзидан турли асарлар ёзиб мерос қолдирган. Улардан  " Лаоли Макнун" ва " Шарҳи муаллақоти Сабъа" китобига ишора қилиш мумкин.

  Бундан 69 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1328 йил хурдод ойининг 6-чисида:

Эроннинг ҳозирги замон тадқиқотчиси, таърихчиси ва ёзувчиси аллома Муҳаммад Қазвиний вафот этди. У болалик чоғида ўзининг донишманд ва ёзувчи отаси Мулло Абдулваҳобнинг сайъ-ҳаракати билан калом илми ва адабиятнинг асослари билан ошно бўлди. Аллома Қазвиний ўзининг кучли истеъдоди сояси остида илмий даражаларни босиб ўтди ва фалсафа ва ҳунарнинг асосларини ўрганишни бошлади.  У бир неча вақт Европада яшади ва Европа музейларида мавжуд бўлган қулёзмалардан нусха кучирди. Муҳаммад Қазвиний асарларидан “Муқаддиммаи Шоҳнома дар бист мақола”, яъни Шоҳноманинг муқаддимаси 20 мақолада”, "Марзбоннома", "Ҳофиз девони" ва “Таърихи жаҳонкушоии Жувайний” китобларига ишора қилиш мумкин.