август 30, 2016 09:28 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Жавон ва Рисолат газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, кўплар шундай эътиқодга эгаларким, Хитой аста-секинлик билан Сурияда ўзининг ҳузур топишини мустаҳкамламоқда. Чунки ушбу мамлакатда вужудга келаётган қузғалонлар, нотинчликлар ва террористларнинг қарор олишлари, ифротий гуруҳлар билан шимол-ғарбда жойлашган Син Киёнг минтақасида юзмаюз бўлган хитойликларга ёқмаяпти. Нашр этилган маълумотларга кўра, Хитойнинг уйғур миллатидан бўлган минглаб шахслар таълим-тарбия олиш ва ҳарбий курсларни ўтказишдан кейин Сурия давлатига мухолиф гуруҳлар учун уруш олиб бориб, энди ушбу мамлакатда фаол ҳузур топишмоқда.  Бошқа томондан Ироқ ва Сурияда террористларнинг қудрат билан ҳузур топишлари  Марказий Осиё ва Ўрта Шарқда  ипак йўли лойиҳасини қайта тириклашга сайъ-ҳаракат қилаётган Хитой учун катта бир тўсиқлик яратмоқда. Хитойнинг қўшилиши билан Америка Қўшма Штатлари қаршисида ушбу бўҳронлар баробарида халқаро арсаларда бошқа мамлакатларга қараганда кўп сай-ҳаракат қилаётган ва Вашингтонни боши берк кўчага қарор берган уч мамлакат энди Сурияда ҳам бирбирларининг ёнида қарор олишади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, шундай назарга ташланадиким, Россия, Эрон ва Хитой Башор Асад давлати билан ИШИД террористик гуруҳ ва бошқа террористик гуруҳларни нобуд қилиш учун бир муштарак фронтда қарор олишлари Америка учун шароитни оғирлаштиради.

                                                                     *****

Жавон газетаси шундай ёзади, Димишқ атрофида жойлашган Дориё шаҳри ҳам қуролланган кучларнинг ишғолидан озод этилди. Аммо ҳарбий йўл билан эмас, балки қуролланган кучлар ва давлат ўртасида ўтказилган музокаралар орқали қулга киритилди. Бунга асосан айтиш мумкинким, Сурия давлати Суриянинг турли нуқталарида бунга ўхшаш сайъ-ҳаракатларни истиқбол этади ва Ҳалабда ҳам қуролланган гуруҳлар назорати остида бўлган минтақаларни қуршовга олишни мукаммаллаштириш билан бирга учта каридорни ноҳарбийларнинг хориж бўлишлари ва уларнинг керак бўлган эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда умумий авф этиш билан бирга уларнинг чиқишлари учун бир каридорни очди. Ва аввалида  ноҳарбийларни истиқбол этиш нишоналари мавжуд бўлсада, аммо террористлар ўзларининг хорижий ҳомийларининг босим ўтказишлари ва истак-хоҳишларига қараб бу лойиҳани қабул қилишдан қул тортишди. Ҳамда ноҳарбийларни гаровга олиш ва уларни инсоний қалқонга айлантиришлари билан Ҳалабда Сурия давлатининг чора-тадбирлари ўз вақтида амалда татбиқ этилишининг олдини олишди. Ҳолбуки қуролланган мухолифлар ва улар билан ҳамжиҳат бўлган такфирийлардан хорижий ҳимоятлари  ёки террористлар  хорижий ҳимоятларни кўтиб ўтиришлари давом этса тўқнашувлар ва қон тукишлар давом этаверади ва бўҳронни ҳал этиш жараёни яна муаллақ ҳолатида қарор олади.                                                                                                      *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Мартин Шолтезнинг Туркияга қиладиган сафарига тегишли хабарлар ушбу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари ва шунингдек европалик ахборот востиларининг диққат-эътиборига қарор олган. Европа парламентининг раиси Мартин Шолтез келаси ҳафта 15 июльнинг мувафаққиятсиз давлат тунтарувларидан кейин Европанинг баланд мартабали биринчи расмийси унвонида Туркияга сафар қилади.  Брюсельдаги Шолтез идорасининг берган маълумотларига асосан у келаси пайшанба куни Анкарада Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон билан дийдор кўради. Европа Иттифоқи ва Туркиянинг алоқалари Туркияда ҳарбий давлат тунтаруви вужудга келган замонидан бошлаб кескинлашиб қолган.  Европалик сиёсатчиларининг аксариятлари Эрдуғонни давлат тунтарувига гумонсираётганлар билан муносибат қилишда инсон ҳуқуқлари ва қонуний ҳокимият стандартлари билан амал қилмайди деб айблашмоқда. Туркия давлати бу айбловларни инкор этади ва мувафаққиятсиз давлат тунтарувларидан кейин Анкара билан Европа ўртасида  ҳамжиҳатликнинг йўқлигини танқид қилишади. Бу ихтилофлар шунингдек Брюсель ва Анкаранинг бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўйича келишувга келиши ва турк фуқаролари учун виза содир этишни эркинлаштириш лойиҳаси ҳақидаги музокараларни муаммоларга юзмаюз этган.  Шунингдек Шолтез Туркияга сафар қилишни эълон қилишидан кейин бир қисқа муддат давомида Европа Иттифоқининг хорижий сиёсатлар масъули Федерико Могрини ҳам Туркияга сафар қилишни мақсад қилганини эълон қилди. Бунга асосан  Магрини кенгайтириш масалалари бўйича Европа Иттифоқининг комиссари Ёханнес Хан билан бирга сентябрь ойининг 9-чисида Анкарага сафар қилиши режалаштирилган.