Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии исломи, Рисолат ва Кайҳон газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Ол-Халифа қонхўр режимининг бош прокурори келаси ойда шиа мазҳабининг машҳур ва нуфузли бир руҳонийсини ноқонуний равишда пул маблағларини йиғиши ва "пул ювиш" айби билан муҳокама этишини эълон қилди.
"Пул ювиш" сўзидан фойдаланиш Баҳрайн режими раҳбарларининг ахмақ эканликларини ошкор этади. Чунки асрлар давомида шиа мусулмонларининг нуфузли руҳонийлари бир томондан молиявий истиқлолга эга бўлиб, нафақат қонхўр ва фасодли дарборлар билан алоқалари йўқ эди, балки қонхўр ҳокимлар ва золимларга қарши ошкора позиция олишарди ва бошқа томондан эса иймонли халқнинг махсус диққат-эътиборлари ва меҳр-муҳаббатларига қарор олишарди ва доим ана шу шаръий ҳурмат-эҳтиром билан оммавий афкорни ёритиш ва ислом байрақини баланд кўтариб, маҳрумиятларни бартараф этиш ва хайрли ишларга аҳамият қаратиш йўлида амал қилиш ҳамда сулҳ ва тинчликка даъват этиш билан Худо динига кўмак беришга сайъ-ҳаракат қилиб келишган. Бу заминада Баҳрайн ўзгаришларининг жараёнига нисбатан яхшироқ дарк этишни ижод этиши мумкин бўлган муҳим нуқта инсоннинг зеҳнига келади. Дустлаб Ол-Халифа режими ўзининг ушбу ҳаракатлари билан амалда Оятуллоҳ Шайх Исо Қосим ҳақида қарор қабул қилиши ва лойиҳасида мағлубиятга юзмаюз бўлишини эътироф этиб, қабул қилган ўз қарорининг оқибатларидан қурқиб ўзининг позициясидан орқага чекинишга мажбур бўлди. Муҳим бошқа мавзў шундан иборатким, шайхнинг фуқаролигини бекор қилиш оқибатларидан Баҳрайн режимининг хавотирланиши ва изтиробга келиши саналадиким, айни ҳолда ушбу нуфузли шайхга қарши янги усулларни ишлатиш билан амалга кириш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. Ҳамда ўзининг ботил тасаввурлари билан уни оммавий афкор олдида бадном этишга ҳаракат қилишмоқда. Шу тартиб билан Ол-Халифа режими Ол-Саъуд ишғолгарларига хушмуомалалик ва яхши хизмат қилиш мақсади билан шундай хатоларга йўл қуймоқдаким, ҳатто Ол-Саъуд режимининг ўзи бундай ишларни амалга ошириш ва унинг оқибатларидан шиддат билан қурқади. Чунки ҳақиқатан ҳам Ол-Халифа ўз қуллари билан ўзига қабр қазимоқда!.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Туркияда амалга оширилган охирги давлат тунтаруви жараёнида Арабистон ва Қатар расмийларининг иккиюзламачи сиёсатлари турли жиҳатлардан таҳлил этиш учун аҳамиятга моликдир.
Охирги йиллар давомида Сурия бўҳронлари бўйича Туркия, Қатар ва Арабистон ўртасида вужудга келган ҳамкорликларга қарамасдан Қатар ва Арабистон расмийлари Туркияни минтақада ўзларининг рақиби деб билишади. Туркия Араб мамлакатларига тегишли бўлмаганлиги туфайли ушбу жараён янада шиддат олишига сабаб бўлмоқда. Шундай ҳол билан Туркия президенти мантиқсиз ўз хатти-ҳаракатлари билан Сурияда такфирий ва террористик гуруҳларни ҳимоят этиш каби хатарли стратегияни Риёз ва Доха билан бирга хорижий сиёсатларининг ишчи дастурига қарор берди. Шундай ҳол билан Туркияда содир этилган охирги давлат тунтаруви шуни кўрсатдиким, Араб реакцион мамлакатлари ушбу муомалада ўзларининг шерикларига ҳам раҳм-шавқат қилишмайди ва фақатгина Америка Қўшма Штатларининг кўрсатмалари ва сиёсатларига қараб амал қилишади. Шак-шубҳасиз агар Туркияда давлат тунтаруви самара берганида, Саъудия Арабистони ва Қатар биринчилардан бўлиб давлат тунтаривидан кейин қудрат бошига келган давлатни расмий равишда тан олишарди. Бу мавзў икки ушбу мамлакат билан ўз алоқасидан Эрдуғоннинг ибрат-намуна олишига кифоят қилмайдими?
*****
Кайҳон газетаси Кашмир тўқнашувлари ва Ҳиндустон ҳарбий кучларининг эътирозчиларга қарши ҳужум уюштиришларига ишора этиб шундай ёзади, бу нотинчликлар давомида эътирозчилар ўз кўзларидан жароҳат олишди. Айтишларига қараганда полиция пластик ўқлардан фойдаланишлари натижасида эътирозчи халқнинг аксариятлари кўзлари ожизланиб қолишган. Ҳиндустон давлати тўқнашув саҳналаридан аниқ хабарларни ёритиш бериш учун рухсат бермаяпди ва интернет фазосида ҳам ижтимоий тармоқларни комил тарзда назорат қилишлари туфайли хабарларни халққа етказиш жуда қийинчилик билан амалга оширилмоқда. Полиция Кашмирда нашр этилган унлаб минг газеталарни йиғиб олиб, нашриёт ходимларини қулга олиб, маълумот етказишни чеклантириб қуйган. Интернет ва мобил телефонлар тармоқларининг фаолиятлари тўхтатилганига қўшимча, давлат расмийлари телевизион дастурларини ҳам тўхтатиб қуйишган ва эътирозчиларнинг ҳалок бўлган сонини тарқатилиши билан яна эътирозларнинг кўлами кенгайишидан қурқишмоқда. Бу сайъ-ҳаракат охирги йиллар давомида минтақанинг энг ёмон душманликлари саналади.