Илмий янгиликлар сари
Яқинда эронлик мутахассислар, Эрон Исфаҳон Саноат Университети муҳаққиқлари нано технологияси асосида ишланган товушни қайтарадиган мосламалар ихтиро этишга ноил бӯлишди. Баланд овозлар ва шовқин муҳитларда ишлайдиган кишилар бора-сари эшитиш қобилиятлари камайиши мумкин. Энди эса бу асбоблардан фойдаланиб, бу мушкулотни четлай олишади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Яқинда эронлик мутахассислар, Эрон Исфаҳон Саноат Университети муҳаққиқлари нано технологияси асосида ишланган товушни қайтарадиган мосламалар ихтиро этишга ноил бӯлишди. Баланд овозлар ва шовқин муҳитларда ишлайдиган кишилар бора-сари эшитиш қобилиятлари камайиши мумкин. Энди эса бу асбоблардан фойдаланиб, бу мушкулотни четлай олишади.
Инсон руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган, муттасил чарчоқни келтириб чиқарадиган омиллардан бири шовқин саналади. Уйда, ишхона, кўча-кўйда, айниқса тўйларда ана шундай кучли шовқинга дуч келамиз. Маълумотларга кўра, 50 децибелдан юқори шовқин ўзаро сўзлашувда халақит берар экан. 70 децибелдан баланд бўлган шовқинда эса суҳбат жараёни қийинлашади. 90 децибел шовқин остида 10 йил ишлаган одамнинг эшитиш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли 10 фоиз, 100 децибелда - 29, 110 децибелда - 55 фоизга тенг бўлар экан.
Қайд этиш жоизки, темир, ҳаво ва автомобил йўли транспортлари, завод ҳамда фабрика ускуналари, мусиқа ва бошқа воситалар шовқин келтириб чиқарувчи омиллар ҳисобланади. Ушбу шовқинлар натижасида инсон қаригач кар бўлиб қолиши ёки овозни кучайтириб берадиган аппаратларга эҳтиёж сезиш эҳтимоли юқори бўлади. Бундан ташқари, улар орқали ошқозон шиллиқ қавати яллиғланиши ва ичак яраси каби касалликлар келиб чиқади.
Шуни алоҳида айтиш жоизки, 120 децибеллик шовқин тўқималарда механик тебранишларни вужудга келтириб, нерв ҳужайраларининг бузилишига олиб келади. 130 децибеллик шовқин эса ўз навбатида жисмоний соғлиққа ва руҳий мувозанатга таъсир этади. Шовқиндан бош оғриқ ва ғувиллаш, тез толиқиш, диққат-еътиборнинг пасайиши, терлаш, уйқу бузилиши каби салбий асоратлар қолади. Унинг натижасида, чақалоқнинг эрта туғилиши, шунингдек, қон таркибида ва баъзи гармонларда ўзгаришлар ҳамда қон босими ортиши нисбатан кўп учрайди.
Таъкидлаш лозимки, шаҳарнинг шовқинлик даражаси аҳоли ва транспорт сони, ишлаб чиқариш корхоналари кўплиги ҳамда аэропорт ва вокзалларнинг жойлашган ўрни билан баҳоланади. Жумладан, яқин йилларгача 35 миллион аҳолига эга Токио шаҳри дунёдаги энг шовқинли шаҳар сифатида еътироф этилиб, унинг шовқин-сурони Парижникидан ўн марта, Ню-Ёркникидан тўрт марта кучли саналган. Бироқ яқинда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Аргентина пойтахти Буэнос-айреснинг бу борада Япония пойтахтидан ҳам ўтиб кетганини қайд этди. Урбанлашган шаҳарларда шовқин-сурон жуда кўп асаб касалликларини келтириб чиқаради. Япония миллий ҳисоботи маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисини энг кўп безовта қиладиган унсур бу шовқиндир.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Англиядаги шифокорларнинг ҳисоб-китобига кўра, эркакларнинг тўртдан бир ва аёлларнинг учдан бири шовқин оқибатида асаб касалликларига учрар экан.
Шунингдек, француз руҳшуносларининг таъкидлашича, руҳий касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларнинг ҳар беш нафаридан бири шовқин туфайли руҳий касалликка чалинган. Юқори даражадаги шовқин ҳомилага ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқланган бўлиб, туғилажак чақалоқларда турли нуқсон ва туғма хасталикларни келтириб чиқарар экан.
Албатта, юқорида санаб ўтилган зарарли таъсирлардан сақланишнинг иложи бор. Булар сирасига шовқин изолятсиясига еътибор бериш, ишхонада шовқинсиз иш қуроллари ва усулларидан фойдаланишни йўлга қўйиш, юк автомобиллари йўналишини шаҳар чеккасидан ўтказиш, аэропорт, вокзалларни иложи борича шаҳардан узоқроқ жойларда барпо этиш кабилар киради.
Атрофдагиларни безовта қилмаслик учун радио, магнитофон ва телевизор овозларини пастроқ қилиб қўйиш, шунингдек, шовқин-суронли муҳитда махсус қулоқ ниқоби капсулаларидан фойдаланиш лозим.
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.