Биз билан Эронга келинг
Хузистон вилоятининг иқлими
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда сиз билан Эронда нефтдан бой ва қора олтин минтақаси номини олган Хузистон вилоятига сафар қилишни бошлаган эдик. Эслатиб ўтамиз, Хузистон вилояти қарийб 65 минг квадрат километр масоҳат билан Эрон жануби-ғарбида жойлашган. Мазкур вилоятнинг ҳудудлари шимол томонидан Луристон ва Элом вилоятлари, ғарб томонидан Ироқ юрти, жануб томонидан Форс кўрфази ҳамда шарқ томонидан Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий ва Куҳгилуя ва Буйираҳмад вилоятлари билан чекланган. Саноат шаҳри бўлган Аҳвоз Хузистон вилоятининг марказидир.
Иқлимнинг турли хил эканлиги, тупроқларнинг фарқ қилишлари сабабли Хузистон вилоятининг айрим минтақаларида тарқоқ ҳолда бўлган ўрмонлар, бутталар ва кичик дарахтлар ўсган маконларни ҳам кўриш мумкинки, чорва ўтлайдиган жойлар сифатида фойдаланишади. Мазкур минтақаларда яшил ва кенг даштлар ҳам мавжуддир. Хузистон вилоятидаги яйлов жойлар қишда чорвачилик учун муносиб маконлар ҳисобланишади ва Бахтиёрий каби эллар қиш фаслида қўшни вилоятлардан Хузистонга келиб, ушбу даштларда чорваларини боқишади. Мазкур вилоятда мавжуд жонзотларни икки гуруҳга бўлиш мумкин, яъни балиқлар ва ов қилинадиган ҳайвонлар. Мазкур минтқада оқиб ўтувчи дарёларда, ботлоқзорларда. Форс кўрфази сувларида 200дан ортиқ балиқларнинг турлари мавжуд. Суви чучук бўлган дарёларда мавжуд балиқлар гўштининг сифати ва унда протеинларнинг кўплиги боис ушбу балиқлар минтақа аҳолисининг муҳим озуқаларига айланган. Форс кўрфазида ов қилинадиган балиқлар ҳам нафақат Хузистон вилоятининг ички бозорини гўшт билан таъминлайди, балки хорижий ўлкаларга ҳам экспорт қилинади. Мазкур вилоятда ов қилинадиган ҳайвонлар ҳам кўпдир. Қадимдан ушбу минтақада кийикларни ов қилиш кенг йўлга қўйилган эди. Бугунги кунда кийикларнинг сонлари камайган.
Бугунги кунда кийиклар Хузистон вилоятида ташкил этилган қўриқхоналарда яшашади ва улар давлат томонидан ҳимоя этилади. Мазкур вилоятда мавжуд ботлоқлар ва кичик кўлларда ўрдаклар, какликлар,узунтумшуғ қуши ва бошқа турдаги қушлар ҳам кўпдир. Вилоятнинг тоғли ва ўрмонли бўлган жойларида бўри, тулки, чиябўри, ёввойи чўчқа каби ҳайвонларни кўриш мумкин.
Хузистон вилоятининг олдинги тарихига эътибор қаратилса, маълум бўладики,Хузистон мустақил давлат бўлган Элом юртининг бир бўлаги бўлган. Франциялик тадқиқотчилар хонум Жанна Диялфуа ва Жак Де Морганнинг берган маълумотларига кўра, эломликлар милоддан 8 минг йил олдин ҳам мазкур минтақада яшашган ва бу ерда биринчи мустақил давлат ташкил этган қавмлардан ҳисобланишлари ҳам мумкин.
Тарихий манбаларда аниқланишича, Эйлом милоддиан олдиниги 13 асргача Хузистон минтақасининг номи сифатида ишлатилган ва ундан кейинги даврларда Аншон номи Суснеко, яъни Аншон юрти ва Шушни ифода этган.Эъломий катибаларда ҳам бу минтақа Аншон юрти сифатида қайд этилган.
Ахамонийлар мазкур минтақани милоддан олдинги 640- йилда ишғол этишдан кейин Аншонни Анзарон номи билан аташади. Бироқ ошурийлар бу минтақани доимий тарзда Элом номи билан аташган. Ҳеродот ва Ксенофон каби тарихчилар Ахамонийлар ва Селукийлар даврида Хузистонни Сузияна дея аташганки, Шуш минтақаси номини ифода этади.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Хузистон вилояти тарихнинг турли даврлари давомида кўплаб ҳодисалар билан юзмаюз бўлганига қарамай, ҳамиша Эрон юртининг ажралмас қисми сифатида қолган. Милодий 19 асрда Хузистон минтақаси бой нефт манбалари ва Форс кўрфазидаги сув орқали тижорат йўлига эга бўлгани сабаб Британиянинг мустамлакачи ҳукумати учун муҳим аҳамият касб этган. Шу боисдан Биринчи Жаҳон уруши вақтида Англия ўзининг биринчи ҳужумини генерал Дейламин қўмондонлиги остида Арвандрудга қаратди ва Хузистон араблари қабилалари раҳбари Шайх Хизъилни минтақада ўзига бўйсиндиради.
Айтиш лозимки, Англия кучлари Хузистонга ҳужум қилишган вақтда Аҳвоз ғарбида яшовчи араб қабилалари ватанни ҳимоя қилиш учун ўз жонлари ва молларини дариғ тутмай, инглисларга қарши урушишади. Бу курашлар жиҳод жанги билан танилган.
Шайх Хизъил кейинчалик хиёнатига яраша жазо олади. Ҳижрий-қамарий 1339 йилда Англия ҳукумати Ризошоҳ билан келишувга эришганидан кейин, Хизъил қўзғолони бостириб ташланади. Ризошоҳдан кейин унинг ўғли Муҳаммадризо ҳам Ғарб давлатларига қарам эди. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Ғарб давлатлари Хузистондан нефтни арзон нархда сотиб олишарди.
Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.