июн 27, 2018 10:40 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 6-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шавол ойининг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июн ойининг 27-чи кунидир.

Бундан 528 йил илгари ҳижрий-қамарий 911 йил шаввол ойининг 13-чисида:

“Шаҳидун-Соний” номи билан танилган ва “Шарҳи ламъа” китобининг муаллифи Зайниддин Али Шомий таваллуд топди. Шиа мазҳабининг олий мартабали донишманди ва бузургвор фақеҳшуноси Зайниддин бин Нуриддин Омилий ўз отаси наздида бошланғич маълумотларини олганидан кейин ўз дарсларини давом эттирди ва шиа мазҳабининг машҳур олимига айланди. У илмий ўз таҳсилотларини давом эттириш учун ислом оламининг турли минтақаларига сафар қилди ва тадқиқот олиб борди. У Баълабакда маржаият даражасига етди ва фазилатли шогирдларни тарбиялади. Зайниддин Омилий ўзидан кўп асарлар мерос қолдирган ва улардан энг машҳури “Шарҳи Ламъа” деб номланади.   

Бундан 138 йил олдин милодий 1880 йил июн ойининг 27-чисида:

Кўзи ожиз америкалик тадқиқотчи ва ёзувчи Ҳелен Келлер таваллуд топди. У болалигида касаллик туфайли эшитиш ва кўриш қобилиятини қўлдан бой берди ва етти ёшидан бошлаб илм олишни бошлади ва уч йил ўтгач кўли ожизларнинг алифбосини ўрганди. Шу вақтда Ҳелен Келлер аста-секинлик билан эшитишни бошлади ва ўз ўқитувчисининг ёрдами билан гапиришни ўрганди. Шу тартиб билан ўз атрофидаги дунёга йўл топди. У ёзган муҳим асарлардан “Менинг ҳаёт йўлим”  деб номланади. Ҳелен Келлернинг эътиқодига кўра, ҳар бир нарса ўзининг ажойиб хусусиятларига эгадир. Ҳатто сукут ва қаронғулик ҳам. Мен ўз Худойимнинг лутфу инояти билан ўргандим  ва ундан мен хурсандман.” Ҳелен Келлер охири милодий 1968 йилда 88 ёшида дунёдан ўтди.  

Бундан 116 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарий 1323 йил шаввол ойининг 13-чисида:

Буюк олим Оятуллоҳ Шайх Муҳаммад Тоҳо 83 ёшида оламдан ўтди. Унинг оила аъзолари ўз асрининг машҳур олимларидан эдилар. Шайх Муҳаммад Тоҳо Ироқнинг шаҳарларидан бири Нажаф шаҳрида туғилди. У буюк олим ва фақеҳшунос Шайх Муртазо Ансорийнинг шогирдларидан эди. Шайх Муҳаммад Тоҳо фиқҳ, фиқҳ усули, ҳадис ва тафсир илмида чуқур билимга эга эди. Шайх Муҳаммад Тоҳо ўзидан кўплаб асарлар мерос қолдирди ва улардан "Шарҳе бар Маолимул-Усул" китоби алоҳида аҳамиятга эга.                                       

Бундан 101 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1338 йил  шаввол ойининг 13-чисида:

Ироқ Инқилобининг раҳбари кўрашувчи ва мужоҳид олим Мирзо Муҳаммад Тақий Шерозий милодий 1920 йилда Англиянинг мустамлакачилиги билан жиҳод қилишга фатво берди ва “Савратул-Ишрин” наҳзатига раҳбарлик қилди. Ҳижрий-1332 йилда Англиянинг усмонийлар императорлигига қарши уруш эълон қилгани ва Басра шаҳрини ўз тасарруфига киритганидан кейин Нажафнинг буюк уламолари қарши кўраш олиб бориш ҳукмини содир этишди. Кейинги йиллар давомида Ироқда Англиянинг ҳузур топишига мухолиф бўлган гуруҳлар вужудга келди. Бу ҳаракат Оятуллоҳ Мирзо Муҳаммад Тақий Шерозийнинг ҳимояти билан бошқача ранг-тус олди ва мусулмон халқлари Мирзонинг содир этган жиҳод фатвоси билан Англиянинг ишғолгарлари билан қарши кўраш олиб боришди. Бу исломий ҳаракат Ироқнинг 1920 йилги қиёми номи билан машҳур бўлган. 

 

Ёрлиқ