Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил тир ойининг 16-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил шаввол ойининг 23-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 7- июль.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бундан 211 йил муқаддам, милодий 1807 йилнинг 7 июлида Франция императори Наполеон Бонапарт ва Чор Россиясининг императори Александр биринчи ўртасида Россия юртида мавжуд минтақалардан бири Тилситда ушбу ном билан аталган тарихий шартнома имзоланди. Икки император келишувининг шартларига биноан Россия ва Франция юртлари масъулларига учинчи мамлакат ҳужум қилган пайтида бир-бирларига кўмак бериш мажбурияти юклатилади. Аммо икки мамлакатнинг дўстлиги ва келишув шартлари милодий 1810- йилгача давом этди. Ушбу йилда Россия ҳукуматига Наполеон билан ҳамкорлик қилиш ва уни қўллаб-қувватлаш Россиянинг хорижий савдосига зиён етказилиши маълум бўлди. Шу сабабдан бу мамлакат ўз портларини бетараф бўлган мамлакатлар учун очиб берди. Аммо Россия ҳукумати мамлакатга Франциядан келувчи товарлар учун оғир солиқлар тўлашни белгилади. Ниҳоят ушбу императорлар келишувларининг даври милодий 1812 йил 24 июнда Россияга қарши Наполеон Бонапартнинг ҳужуми билан якун топди.
Бундан 40 йил олдин, милодий 1978 йилнинг 7-июлида Океания шимоли-шарқида жойлашган Сулаймон ороллари мустақилликка эришади. Ушбу ороллар милодий 1567 йилда европаликлар томонидан кашф этилган эди. Милодий 1885 йилда эса Германия Сулаймоннинг шимолий оролларига эгалик қилади. Аммо ўн йилдан кейин Англия мазкур оролларни ишғол этади. Сулаймон оролларида эркпарварлик ҳаракатлари ва мустамлакачиликка қарши курашлар Иккинчи Жаҳон урушидан кейин бошланади. Ниҳоят бир неча ороллардан ташкил топган Сулаймон ўлкаси милодий 1978 йили мустақилликка эришади. Ушбу юртнинг масоҳати қарийб 29 минг квадрат километрни ташкил этади ва бир неча ороллардан ташкил топган кичик юрт ҳисобланади. Сулаймон кичик мамлакати Австралиянинг шимоли-шарқида ва Тинч Океанида жойлашган.
Бундан 32 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1365 йилнинг 16-тир ойида Аҳли Байт шоири Сиййид Ризо Ҳусейний оламдан ўтган. Замон Саъдийси лақабини олган шоир Ҳусейний шамсий 1289 йилда Озарбайжонда таваллуд топган. У бошланғич таълимотни олганидан кейин ўша замоннинг етук устозларидан бошқа илмларни ҳам ўрганади. Саййид Ризо Ҳусейний форс, турк ва араб адабиётларини яхши ўрганиш билан биргаликда бошқа диний фанларни ҳам ўзлаштирган эди. У 14 ёшида шеър ёзишни бошлаган. Саййид Ризо Ҳусейний Худо Расули (с)нинг Аҳли Байларига бағишлаб кўплаб шеърлар ёзган ва мазкур мавзуда ёзган унинг шеърлари уламо ва шеърнинг етук устозлари томонидан юксак баҳо берилади ва бутун Озарбайжонда унга шуҳрат келтиради. Ушбу шоирдан бизга бир неча китоб мерос қолган. “Ламаъоти Ҳусейний”, “Порлоқ юлдузлар”, “ Хазонсиз баҳор” шулар жамласидандир.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.