Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1397 йил мурдод ойининг 6-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил зилқаъда ойининг 14-си ва милодий ҳисоб билан 2018 йил 28- июль.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан мен Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бундан 268 йил олдин, милодий 1750 йилнинг 28 июлида
Германиянинг мусиқашуноси ва композитори Иоганн Себастьян Бах 65 ёшлигида вафот этди. Бах ёшлигида мусиқани ўрганишни бошлади ва зудлик билан ўз истеъдоди ва маҳоратини ушбу заминада ошкор этди. Бах яратган кўп милодиялар мазҳабга қизиқиши ва мойиллиги туфайли диний мазмун ва ранг-тусга эгадир. Шунинг учун у мазҳабий бир композитор сифатида милодий 18 асрда машҳур бўлди. Бах Германия мусиқасининг ривожланиши ва мукаммал бўлиши учун муҳим рол уйнади ва ҳатто мусиқани ўрганиш йўлида ўз кўзидан маҳрум бўлди. "Ибодат ва қўшиқлар" унинг муҳим асарлари жумласидан ҳисобланади.
Бундан 140 йил муқаддам, милодий 1878 йилнинг 28 июлида Россия, Германия, Франция, Англия ва Австрия мамлакатлари намояндалари ўртасида бўлиб ўтган конгресснинг якунида Берлиннинг тарихий шартномаси ушбу ном билан имзоланди. Берлин конгресси Германиянинг ўша вақтдаги бош канцлери Бисмарк истак-хоҳиши билан ташкил этилди. Бу шартноманинг имзоланиши билан Германиянинг ҳарбий ва сиёсий қудрати ўз авжига етди ва Германияни кенгайтириш учун бўлган тамойиллар заминасини вужудга келтирди. Ҳақиқатан ҳам милодий 1878 йилда Берлин шартномасининг имзоланиши Биринчи Жаҳон урушини вужудга келиши учун заминаларни яратган омиллардан бири эди.
Бундан 9 йил олдин, шамсий 1388 йилнинг 6-мурдод ойида эронлик етук кинорежиссёр Сайфуллоҳ Дод оламдан ўтган.
У ҳижрий-шамсий 1334 йилда Хуррамшаҳрда таваллуд топган. Шамсий 1351 йилда эса Сайфуллоҳ Дод Шероз университетининг жамиятшунослик факултетини битирган. Шамсий олтмишинчи йилларнинг аввалларида у мамлакатнинг биринчи телеканалида филмлар учун ёзилган асарларни ўрганиш кенгаши аъзоси эди. Кейинчалик эса Фаробий филмлар фондига аъзо бўлади. Етмишинчи йилларда Кино уйи уюшмасини раиси лавозимида икки йил фаолият кўрсатади.
Шамсий 1369 йилдан 1379 йилгача Маданият вазирлигида филмлар ишлари бўйича муовин бўлиб ишлади.
Сайфуллоҳ Дод режиссёрлигида яратган филмлар “Ёмғир остида”, “Конимонго”, “ Қолган” номли филмлар ҳисобланишади. Сайфуллоҳ Дод “Оловдаги ҳур”, “Иблис”,”Муҳаббат қассобхонасида”, “Талоқ болалари” ва бош қатор филмларда муҳаррирлик қилган.
Сайфуллоҳ Дод шамсий 1388 йилнинг 6 мурдодида саратон хасталигига мубтало бўлгани боис Теҳрон шаҳрининг Меҳр касалхонасида вафот этади.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.