Илмий янгиликлар сари
Эронлик олимлар ўзларининг туғма истеъдодлари ва ақл эс ҳушидан баҳраманд бўлиб ва мамлакат эҳтиёларини ҳамда ҳозирги дунёнинг илмий тараққиётини эътиборга олиб илм ва билим олишда ва турли илмий соҳаларда янгиликлар яратиш ҳамда ижод қилишда ҳаркат қилишмоқда.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Эронлик олимларнинг охирги йилларда турли хил билим соҳаларида технология ва илмий жиҳатдан тараққиёти жаҳон миқёсида Эроннинг илмий мартабаларини сезиларли даражада юксалтиришди.
Эронлик олимлар ўзларининг туғма истеъдодлари ва ақл эс ҳушидан баҳраманд бўлиб ва мамлакат эҳтиёларини ҳамда ҳозирги дунёнинг илмий тараққиётини эътиборга олиб илм ва билим олишда ва турли илмий соҳаларда янгиликлар яратиш ҳамда ижод қилишда ҳаркат қилишмоқда.
Халқаро оғиз, жағ ва юз жарроҳлиги 16-чи конференцияси котиби сӯзларига кӯра, Эрон жағ ва юз жарроҳлиги бӯйича Ӯрта Шарқ бӯйича биринчи ӯринни эгаллайди. Бу конференцияда Австрия, Германия, Швецария, Голландия, Испания, Озарбойжон ва Туркиядан устозлар қатнашишди. Бу конференция Эронда ӯтказилди ва унда турли масалалар кӯрилиб чиқди. Жумладан жағ, юз ва бурунни тиклаш жарроҳлигида янги технологияларни қӯллаш конференция асосий мавзуларидан эди.
Бугунги кунда жағ ва юз травма ҳолатлари кӯпайиши, шунингдек бош ва бӯйин саратони кӯпайиши сабабли бош ва юзни тиклаш бӯйича жарроҳликлар бу соҳа асосий жарроҳликларини ташкил этади.
Бу конференция котиби сӯзларига кӯра, Эрон жағ ва юзни тиклаш жарроҳликлари ва бу соҳадаги тажрибалари ва жарроҳликлар сони бӯйича Ӯрта Шарқ давлатлари ичида биринчи ӯринни эгаллайди. Эронда ӯтказилган бундай жарроҳликларнинг 95% ортиқроғи муваффақиятли амалга ошади.
Қудратли давлатлар ва Эрон Ислом Жумҳуриятида бўлаётган илмий тараққиётлар ўртасидаги масофа яқинлашиб бораётгани ҳам мазкур мамлакат халқи учун қувонарли ҳолдир.
Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда. Илм соҳасининг тараққиётида янги мамлакатлар вужудга келиши мумкин. Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда.
Эрон юрти тиббиёт соҳасида ҳам Осиёнинг ғарбида асосий марказга айланиш арафасида турибди. Эндиликда эса мамлакатда юқори малакали мутахассислар даволаниш ва янги доруларни яратиш ва ишлаб чиқаришда нафақат Эрон, балки жаҳон миқёсида ҳам шуҳрат топишган. Она ҳужайраларни яратиш, орқа мия шикастланишини даволаш, стратегик доруларни ишлаб чиқариш, ҳайвонларни клонлаш ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида эронлик олимларнинг хизматлари таҳсинга сазовордир
Эрон олимларининг илм ва янгиликлар яратишдаги улкан хизматлари бугунги кунда ҳам жаҳон миқёсида ҳам кенг кўламда эътироф этилмоқда. Шу сабабдан Эронни жаҳон илмларини ривожланитиришда пешқадам бўлган юртлардан бири ҳисоблашади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Эронлик етук билимдон олимлар турли хил илмий соҳаларда жумладан, тиббиёт ва саноат технологиясида ўзларини ҳозирги замон стандартлари билан мувофиқлаштиришди.
Эронлик етук билимдонларнинг ядровий соҳада ҳамда ҳарбий, тиббиёт, фармацевтика, нано технология ва бошқа илмий тармоқлардаги пешқадамлиги шу даражага етдики, бугунги кунда Эроннинг кўплаб маҳаллийлашган саноати Эронлик мутахассисларнинг билими ва куч қувватига асосланиб барпо этилди. Эрон илмий юксалиш жиҳатидан жаҳоннинг биринчи мамлакати ҳисобланади. Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда. Эрон Ислом Жумҳурияти ёшлари ва тадқиқотчиларининг илм-фан ва замонавий технологиялар соҳасининг аниқ ва гуманитар фанлар, биотехнология ва илмнинг барча соҳаларида улкан ютуқларга эришиши гувоҳи бўлмоқдамиз.
Халқаро илмий доираларнинг ҳисоботларига кўра, Эрон Ислом Жумҳуриятида турли соҳалардаги илмий ривожланишларнинг тезлик ҳолати жаҳондаги илмий ривожланишларнинг ўртача суръатидан ўнбир маротаба кўпроқдир. Ушбу статистик маълумотлар Эронда илмий ва техникавий ривожланишлар катта жадаллик билан ошиб бораётганидан далолат бермоқда.
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.