июл 29, 2018 13:40 Asia/Tashkent

ЮНЕСКО томонидан йӯлга қӯйилган ва инсон ва атроф-муҳит муносабатларини аниқлайдиган лоиҳаларидан бири инсон ва табий қӯриқхоналарга ажратилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Эрон қӯриқхоналари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

ЮНЕСКО томонидан йӯлга қӯйилган ва инсон ва атроф-муҳит муносабатларини аниқлайдиган лоиҳаларидан бири инсон ва табий қӯриқхоналарга ажратилган.

Қӯриқхоналар ҳайвонларнинг бирор бир турини сақлаш учун мӯлжалланган бӯлиб, улардан табий манбаларни сақлаб қолиш учун фойдаланишади. Жаҳон бӯйлаб 600 табий қӯриқхоналар мавжуд бӯлиб, улардан 12-си Эронда жойлашган.

Эрон қӯриқхоналаридан Аржан ва Паришон қӯриқхоналари бӯлиб, улар ҳам қуруқлик ва ҳам сувда сақланадиган турларни ӯз ичига қамраб олиб, турларга бой минтақа ҳисобланади.

Аржан ва паришон Зогрус қатор тоғларининг жанубий қисмида Эрон жанубидаги Форс вилояти марказида жойлашган. Минтақа шимолий қисмида Дашти Аржан деб аталган қишлоқ жойлашган бӯлиб, 1972 йили 191 минг километр майдонида халқаро парк эълон қилиниб, 1982 йили  унинг 56713 гектари Аржан ва Паришон табий қӯриқхонадек ЮНЕСКО томонидан тасдиқланди. 

Бу минтақа ӯзига хос табий бойликларга эга бӯлиб,  бу ерда 200 тур маҳаллий ва муҳожир қушлар парваришланади. Бошқа томондан минтақанинг жанубий ва шимолий қисмидаги иқлимий хилмахиллик бу ерда 49 тур сутэмизувчилар парваришига замин яратган. Шунингдек 9 тур балиқлар, 3 тур сув ва қуруқликда яшовчи ҳайвонлар ва 37 тур судралувчилар сақланади. Паришон кичик кӯли чучук сув манбаига бой бӯлиб, денгиз сатҳидан 820 метр баландликда жойлашган. Бу кичик кӯл 4800 гектар масоҳатда Зогрус тоғи этагидан ӯрин олган.

Табиий муҳитда ташқи физикавий омиллар ва ундаги барча тирик организмларни ӯзаро зич алоқада бӯлишлари атроф-муҳитни ташкил этади. Бошқача айтганда, атроф-муҳит инсонни қамраб олган ҳар қандай табий омил, жумладан, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурларга айтилади. Атроф-муҳит тушунчаси ҳар давлатда унга қоил бӯлган ӯрнига биноан, турлича. Биосфера барқарорлигини асраш ҳозирги вақтда энг муҳим ва долзарб умум сайёравий экологик муаммолардан биридир. Чунки табиий ресурслардан нормасиз фойдаланиш, антропоген омилларнинг табиатга келтирилган салбий таъсири ва бошқа сабаблар натижасида экосистемаларга кучли таъсир кўрсатилмоқда, жуда кўп тур ўсимлик ва ҳайвонлар йўқолиб кетмоқда.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Эдрон қӯриқхоналари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Биохилма-хиллик – бу Ердаги турли туман ҳаётнинг хилма-хиллигидир. Биохилма-хиллик деганда кўз олдимизга ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг бой хилма-хил турфа олами келади. Экотизимларнинг хилма-хиллиги – биосферадаги яшаш(ҳаёт) муҳитлари ва  биотик жамоаларни турли хил туманлигини, кечаётган экологик жараёнлар хилма-хиллигини ўз ичига олади. Табиатда тур доирасида генетик материаллар хилма-хиллиги, ҳамда экотизмлар хилма-хиллиги мавжуд. Экологик микроорганизмларнинг жамоа ҳосил қилиб яшаши ва абиотик мухит – ер билан модда алмашувининг бўлиб туришидир.Биологик хилма-хиллик деганда ана шу экосистемалардаги турли тирик организмлар бирлигини тушунамиз. У турлар бир бировлари билан ва абиотик муҳит билан боғлиқдирлар. Турларнинг яшаш жойи биотоп дейилади. Биоценоз ва биотоп экосистемани ҳосил қилади. Турлар жамоада озуқа занжирлари билан боғланган бўлиб, экосистеманинг барқарорлиги биологик хилма-хилликка боғлиқдир. Табиатда моддаларнинг айланиши харакати тўхтовсиз давом этиши ҳаётнинг асоси бўлиб, биосфера барқарорлигини экосистемаларда организмлар бир-бирларини сонини бошқариб туради ва унда мувозанат сақланади. Биохилма-хиллик – ҳаёт мезонидир, уни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бизнинг умумий манфаатимиздир. Бу жараёнда ёшларимизнинг атроф табиий муҳит мухофазаси йўналишдаги яратувчанлик, бунёдкорлик сифатларини намоён этиш ҳамда даҳлдорлик ҳиссиётини уйғотиш айниқса ҳозирги куннинг муҳим вазифасидир.

 Ҳурматли тингловчилар! “Эрон қӯриқхоналари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.