сентябр 01, 2016 09:33 Asia/Tashkent

Жавон, Рисолат ва Хуросон газеталари

Жавон газетаси шундай ёзади, охирги бир неча кун давомида Сурия шимолидаги уруш майдони ва дипломатик ўзгаришлари шу даражада чигиллашиб қолганким, ҳатто мутахассис назоратчиларни қийинчиликларга юзмаюз этган. Туркия Фурот дарёсининг шарқига курдларнинг ўтишларини ўзлари учун муҳим масала деб эълон қилишган. Чунки курдлар шарқ томон ҳаракат қилишлари билан Туркиянинг жанубий чегараларида ўзларининг мустақил фазоларини ташкил этиш учун қадимий ўз орзуларига етишларига муваффақ бўлишларидан хавотирланмоқда. Аммо курдлар Анкаранинг бу огоҳлантиришларига аҳамият қаратмасдан  шарқ томон ҳаракат қилишлари билан муҳим Манбаж шаҳрини ўз назоратлари остига олишди. Ҳолбуки Жироблис томон ҳаракат қилиш билан бирга шарқ томон ўз ҳаракатларини давом эттиришни мақсад қилишган эдилар. Аммо Туркия ўз ҳарбийларини Жироблис томон жўнатди ва шу билан бирга курдларнинг позицияларини нишонга олди.  Сурия шимолида курдларнинг турклар билан тўқнашишлари Американи оғир вазъиятда қарор олишининг  сабабига айланди. Чунки уларнинг ҳар иккалалари Вашингтоннинг ҳимоятларидан баҳраманд бўлишади. Шундай ҳол билан курдлар ва ҳамда Туркия Американи жиддий танқид остига олишмоқда. Америка мудофаа вазирлиги душанба куни бир резолюция содир этиши билан Анкаранинг сайъ-ҳаракатларини қабул қилиб бўлмайдиган сайъ-ҳаракат деб тавсиф этди. Шундай ҳол билан Туркия ташқи ишлар вазирлигининг наттоқи Американинг Туркиядаги элчиси Жон Бос чоршанба куни ташқи ишлар вазирлигининг қароргоҳига чақирилди ва биз Жироблисда оташкесим юзасидан келишувга келиш масаласи бўйича Вашингтон томонидан изҳор этилган изҳоротларига нисбатан хафачилигимизни изҳор этдик деб эълон қилди.    

                                  *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Европа Иттифоқи ва Туркиянинг бирбирига қарши бераётган огоҳлантиришлари кундан кунга ортиб кетмоқда. Бу хусусда аҳамиятга молик бўлган жиҳатлардан бири бу бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўйича Европа Иттифоқи ва Туркия ўртасида келишилган келишувдир. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш Уғлу агар Туркия фуқаролари келаси октябрь ойигача Европа Иттифоқига кириш учун виза олишдан озод этилмасинлар Анкара уруш қочқинлари Европа Иттифоқига киришларининг олдини ололмайди деб огоҳлантирди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, европалик расмийлар Шенген минтақаси ва Европа Иттифоқига киришлари учун Туркия фуқарорларига виза содир этилиши келаси октябрь ойигача бекор қилиниши қийин деб билишмоқда.   Европалик кўп расмийлар таъкид қилишмоқдаким, Туркия бу хусусда ҳалигача вужудга келтиролмаган бир шароитни муҳайё этиши лозим. Шунинг учун яқин келажакда Туркия билан Европанинг визасини бекор қилиш масаласи бўйича умид кўзга ташланмайди. Шу масала Туркия расмийларининг  ҳамеша Европа расмийларини огоҳлантиришларига сабаб бўлмоқда.

                                  *****

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Бразилиянинг сенати ушбу мамлакатнинг биринчи президент аёл Дилма Росефни истеъфога чиқишига рай берди.  Росеф Бразилиянинг ҳозирги ва эски баланд мартабали айрим расмийлари Петро Брос давлат нефт ширкати билан алоқалари борлиги ва сайловлардан олдин бюджет дифицитининг статистик маълумотларини манипуляция қилишда молиявий фасодликка айбланган эдилар. Россефнинг танқидчилари у давлат дифицитларини яшириш учун  ҳисобларни манипуляция қилган деб айтишмоқда. Бу айбловни Бразилия президенти инкор этмоқда ва унинг эътиқодига кўра, Бразилиянинг молиявий тизимида  бу оддий бир жараёндир. Росеф ва унинг тарафдорлари шундай эътиқодга эгаларким, Бразилия сиёсатчилари республика президентини ўз вазифасидан четлантириш лойиҳасини ижро этиш билан демократияга қарши давлат тунтарувини ижро этиш пайида бўлишмоқда.  Бундай шароитда мутахассисларнинг аксариятлари шундай эътиқодга эгаларким, Бразилиянинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий бўҳронлари учун оддий ҳал этиш йўлининг кераги йўқ. Дилмо Росеф ўзининг сиёсий ҳимоятларини қулдан бой бериб, истеъфога чиқди. Бундай ҳол билан Дилмони қамоққа олиш учун сайъ-ҳаракат қилиш башорат этиб бўлмайдиган оқибатларни вужудга келтириши мумкин эди.