август 02, 2018 09:58 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 11-чиси Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойнинг 19-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 2- чи кунидир.

Бундан 721 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 718 йилнинг 19 зилқаъда ойида эронлик етук математик ва физик  Камолиддин Форсий оламдан ўтган. Камолиддин Форсий ёшлик чоғидан бошлаб илм ўрганишни бошлайди ва замонасининг етук устозларидан билим ўрганади. У  қисқа умр кўрган бўлсада, аммо математика ва нуршунослик фанлари заминасида ўзидан яхши асарларни мерос қолдирган. Сонлар назарияси бобида  ёзилган “Тазкиратул-Аҳбоб”  унинг муҳим асарларидан  бири ҳисобланади.  Ушбу асар Камолиддин Форсийнинг математика илмида бўлган маҳорати ва янги қарашларини кўрсатади. “Танқиҳул-Манозир” китоби ҳам Камолиддин Форсийнинг муҳим асарларидан бўлиб, тадқиқотчилар ундан кенг кўламда фойдаланишади.

  Бундан 201 йил илгари ҳижрий-қамарий 1238 йил зилқаъда ойининг 19-чисида:

Усмонийлар императорлиги ва Эрон ўртасида “Арзанатур-Рум” шартномаси имзоланди. Усмонийлар императорлигининг Эрондан мағлубиятга юзмаюз бўлишидан сўнг усмонийлар давлати тинчлик келишувига келиш қарорига келди ва етти моддадан иборат бўлган Арзанатур-Рум шартномасини имзолади. Бу шартномага асосан Эрон давлати усмонийлар императорлигидан босиб олган бир вилоятни қайтариб берди ва усмонийлар давлати ҳам ўз навбатида эронлик зиёратчиларга озор етказмасликни ўз зиммасига олди ва Хуррамшаҳр порти ва Арвандруднинг чап томонидаги қирғоқларида бўлган Эроннинг моликияти ва дарёнинг ушбу қисмида кема ҳаракати ҳаққига эга бўлшишини расман тан олди. Шунингдек, ҳар бир давлат ўз пойтахтларида элчи ва намояндага эга бўлишга келишиб олинди.  

Бундан 96 йил муқаддам милодий 1922 йил август ойининг 2-чисида:

Америкалик ва шотландиялик кашфиётчи Александр Грохам Белл  вафот этди. У милодий 1847 йилда Шотландияда таваллуд топди ва сил касаллигига гирифтор бўлишидан кейин ўз оиласи билан Канада ва кейинчалик Америкага сафар қилди. Белл ушбу мамлакатда товушни етказиб бериш масаласи бўйича тадқиқот олиб борди. Томас Ватсон билан ошно бўлишидан сўнг, ўз тадқиқотларини жиддий тарзда давом эттирди. Натижада милодий 1876 йилда телефонни ихтироъ этишга мушарраф бўлди. Грохам Белл ихтироъ этган телефон албатта кўп ўзгаришларга юзмаюз бўлди ва бугунги кунда инсоният симсиз телефонлар билан товушларни етказиб бериш имкониятларига эга бўлган.

Бундан 73 йил олдин милодий 1945 йил август ойнинг 2-чисида:

Потсдам конферентсияси ўз якунига етди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида милодий 1945 йил июл ойнинг 17- чисидан бошлаб 2 августгача Берлиннинг яқинида жойлашган  Потсдам шаҳрида  иттифоқчилар раҳбарларининг  учинчи ва сўнги конферентсияси Шўролар  Иттифоқи, Америка ва Англиянинг уша вақтдаги раҳбарлари  Сталин, Труман ва Черчил иштирокида ўтказилди.

Агарчи Англиянинг парламент сайловларида Черчил мағлубиятга дуч келиб ўз ўрнини Келемент Атлига берган бўлсада, аммо Потсдам конфренциясининг баҳс-мунозаралари кўпинча Ялта конфренцияси, унинг ижро этиш йўллари ва Германиянинг келажаги масалаларига қаратилган эди. Бу конфренцияда милодий 1945 йил февраль ойида бўлиб ўтган Ялта конфренциясида махфий келишувни ижро этишда Сталин ваъда бердиким, Масквага қайтишидан сўнг Японияга қарши уруш эълон қилади. Бу уруш Совет Иттифоқи учун кўп харажот келтирмасди. Чунки бир ойдан сўнг Осиёда ҳам жаҳон уруши охирга етди. Шунингдек Америка президенти Труман Потсдам конфренциясининг жараёнида Америка ядровий бомбани ишлаб чиқаргани ва уни Японияга қарши ишлатиши ҳақида Сталинга хабар берди. Бинобарин Япониянинг урушда мағлуб бўлиши муқаррар эди. Сталин эса Японияга қарши урушда иштирок этиш учун қарорга келмади. Потсдам конфренцияси тамом бўлганидан кейин амалга оширилган дастлабки сайъ-ҳаракат бу уша йилнинг олтинчи ва тўққизинчи август ойида Японияни ядровий бомбардимон қилиш бўйича Труманнинг дастур бериши эдиким, Япониянинг мағлубияти ва минглаб нафар аҳолининг оммавий қирғин бўлиши сабабига айланди.