август 13, 2018 12:55 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 22-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил август ойининг 13-чи кунидир.

Бундан 1437 йил муқаддам ҳижрӣ-қамарӣ иккинчи йил зилҳижжа ойининг 1-чисида:

Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо ва Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг  ақди никоҳ маросимлари ўтказилди.  Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг қизлари Ҳазрат Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо шойиста ва фазилатли аёл эдилар ва мусулмонларнинг машҳур кўп шахсиятлари ул ҳазрат билан турмуш қуриш истагини билдиришарди. Аммо Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам Фотима турмушга чиқиши Аллоҳ таолонинг истак-хоҳишига тегишлидир, -деб марҳамат қилардилар. Охири ҳазрат Али алайҳиссалом Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳони совчилик қилди. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳам Фотима саломуллоҳи алайҳо билан машварат қилганлари ва ул ҳазрат ризоят  берганларидан кейин ул ҳазратларни никоҳ ақдига киритдилар.

Бундан 119 йил олдин милодий 1899-чи  йил август ойининг 13-чисида:

Машҳур инглиз режиссёри Алфред Хичкок дунёга келди. У ўзининг илк ишини милодий 1920 йилда дизайн заминасида тайёрлади, аммо кейинчалик режиссёрликка ўтди. Унинг филмларининг аксарияти тамошабинда ноаниқ хатар ҳиссини уйғотганлиги ва фильмнинг ҳар бир лаҳзасини хавотирланиш билан кутишга ундаганлиги учун кино танқидчилари Хичкокни триллер жанрининг устаси деб аташди. "Шимолий-ғарб томондан шимолга", "Йиртилган парда", "Руҳ", "Ҳаддан ортиқ билган киши" ва "Бош айланиши" каби филмлар Ҳичкокнинг энг машҳур филмлари жумласидандир. У милодий 1980 йилда вафот этди.

Бундан 108 йил муқаддам милодий 1910 йил август ойининг 13-чисида:

Замонавий ҳамшираликка асос солган машҳур ҳамшира Флоренс Нойтингел 90 ёшида вафот этди.

Флоренс Нойтингел  милодий 1820 йил май ойининг 12-чисида Италиянинг Флоренция шаҳрида таваллуд топди. Аммо ўзининг ёшлик чоғини Англияда ўтказди. Флоренс ёшлигидан бошлаб ҳар қайси ишга кўра бошқаларга кўмак беришни афзалроқ деб биларди. Охири шундай ҳам бўлди у ўзининг бор вужудини беморларга ҳамширалик қилишга бағишлади. Бу аёлга қулида чароғ олиб юрган аёл деб ном қуйишларининг сабаби бу кечалари ухламасдан касаллардан парасторлик қилиши сабабидан эди ва уларни дору дармон қилиши билан бирга уларга тасаллий ҳам берарди. Бу урушдан кейин Флоренс Нойтингел катта шўҳрат қозонди ва Англия ҳукумати томонидан ҳам тақдирланди. Хонум Флоренс Нойтингел халқаро қизил ҳож ташкилоти ташкилотчиларининг пешволаридан эди. Охири у милодий 1910 йил август ойининг 13-чисида 90 ёшида оламдан ўтди.

Бундан 29 йил илгари ҳижрий-шамсий 1368 йил мурдод ойининг 22 –чисида:

Жамшид тахтини археологик тадқиқот олиб борган биринчи эронлик шахс ва археолог Али Сомий вафот этди. Сомий шамсий 1289 йилда Шерозда таваллуд топди. У Шерознинг рассом ва шоирларидан бири бўлмиш Оқо Бузург фарзанди эди. Али Сомий маданият ва маориф вазирлигига ишга кирди ва шамсий 1315 йилдан бошлаб Шерознинг тарихий обидаларини таъмирлашни бошлади. Ана шу вақтда Ҳофизнинг мақбараси қурилди ҳамда Порс музейи, Хожа Кирмонийнинг мақбараси ва Атиқ жомеъ масжиди таъмирланди. Кейин илмий кенгаш ва Тахти Жамшид археологик экспедициясининг раиси ва кейинчалик Форс археологик идорасининг раиси симматида ишлади. Али Сомий 30 жилддан ортиқ китоб ёзди. Улардан “Порс дар аҳди бостон”, “Посоргод”, “Пойтахт ва оромгоҳи Ҳахоманиший”, “Тамаддуни Ҳахоманиший”, “Тамаддуни Сосоний” ва “Шероз шаҳри жовидон” китобларини тилга олиш мумкин. Сомий ҳижрий-шамсий 1368 йил 22 мурдод ойида вафот этди.    

 

Ёрлиқ