Илмий янгиликлар сари
Эрон қадимдан илм ва адаб маскани бӯлиб, агар унинг тарихига назар солсак, бу ерда табий, риёзиёт ва тиббиёт фанида буюк олимлар келиб чиққанига шоҳид бӯламииз. Бугунги кунда ҳам эронлик олимлари турли соҳадаги илмий янгиликарини кузатиш мумкин.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Илм ва фан дунёсида ҳар куни бир асбоб ихтиро бӯлиб, кундалик ҳаётимизни енгиллаштириш йӯлида ундан фойдаланамиз.
Бугунги кунда давлатлар тараққиёти илм ва фаннинг ривожланишига боғлиқ. Илм-фандаги тадқиқотлар иқтисодий, ижтимоий, маданий, саноат ва сиёсий тараққиётга асос қӯяди. Илмий жиҳатдан тараққий этмаган давлат иқтисодий ва сиёсий суботга эришолмайди.
Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топишганоил бӯлишди.
Эрон қадимдан илм ва адаб маскани бӯлиб, агар унинг тарихига назар солсак, бу ерда табий, риёзиёт ва тиббиёт фанида буюк олимлар келиб чиққанига шоҳид бӯламииз. Бугунги кунда ҳам эронлик олимлари турли соҳадаги илмий янгиликарини кузатиш мумкин.
Эронлик олимларнинг охирги йилларда турли хил билим соҳаларида технология ва илмий жиҳатдан тараққиёти жаҳон миқёсида Эроннинг илмий мартабаларини сезиларли даражада юксалтиришди.
Эронлик олимлар ўзларининг туғма истеъдодлари ва ақл эс ҳушидан баҳраманд бўлиб ва мамлакат эҳтиёларини ҳамда ҳозирги дунёнинг илмий тараққиётини эътиборга олиб илм ва билим олишда ва турли илмий соҳаларда янгиликлар яратиш ҳамда ижод қилишда ҳаркат қилишмоқда.
Ислом олами маълумотлар базаси ҳисоботларига кӯра, Эрон илмий ривожланиш бӯйича дунё миқёсида энг олий ютуқларга ноил бӯлган. Шунингдек Эрон илмий ривожланиш бӯйича 38 пилла юқорига кӯтарилган.
Ислом олами илмлар маркази бошқарувчи сӯзларига кӯра, Эрон илмий ютуқлари ҳақидаги маълумот Web of Science мӯътабар маълумотлар марказидан олинган. Маълумотлар шуни кӯрсатадики, Эрон муҳаққиқлар томонидан ёзилган ва рӯйхатдан ӯтган илмий мақола ва ҳужжатлар сони охирги 20 йил, яъни ҳижрий-шамсий 1376 йили 983 бӯлиб, бу кӯрсаткич ҳижрий-шамсий 1396 йили 49696-га етиб борган.
Шунингдек, NATURE INDEX Институти 2018ги ҳисоботига кӯра, Эрон ислом Жумҳурияти охирги 10 йил давомида бошқа давлатларга кӯра, илмий жиҳатдан ривожланиш бӯйича 22 фоиз олдинда туради. Бугунги кунда илм ва янги технологиялар Эрон аҳолиси ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Бир вақтлар илм ва фанлар соҳасида етакчилик қилган эронликлар бугунги кунда ҳам мамлакатда мавжуд турли илмий муассасаларда ушбу заминада муваффақият билан фаолият олиб боришмоқда.
Эрон олимларининг илм ва янгиликлар яратишдаги улкан хизматлари бугунги кунда ҳам жаҳон миқёсида ҳам кенг кўламда эътироф этилмоқда.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Эронлик олимларнинг охирги йилларда турли хил билим соҳаларида технология ва илмий жиҳатдан тараққиёти жаҳон миқёсида Эроннинг илмий мартабаларини сезиларли даражада юксалтиришди. Саймаго сайтининг биотехнология янгиликлари ҳақидаги рӯйхатида Эрон 2016 йили яна бир поғонага кӯтарилди. Жаҳон бӯйлаб биотехнология соҳасида 13 ӯринга чиқди. Эрон биотехнология соҳасида Ӯрта Шарқ давлатлари орасида аввалгидек биринчи ӯринда туриб, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср тартиб билан иккинчи то тӯртинчи ӯринларни эгаллашади.Эронлик етук билимдонларнинг ядровий соҳада ҳамда ҳарбий, тиббиёт, фармацевтика, нано технология ва бошқа илмий тармоқлардаги пешқадамлиги шу даражага етдики, бугунги кунда Эроннинг кўплаб маҳаллийлашган саноати Эронлик мутахассисларнинг билими ва куч қувватига асосланиб барпо этилди.
Қудратли давлатлар ва Эрон Ислом Жумҳуриятида бўлаётган илмий тараққиётлар ўртасидаги масофа яқинлашиб бораётгани ҳам мазкур мамлакат халқи учун қувонарли ҳолдир.
Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда илм тараққиётининг сурати тобора ўзгариб бормоқда. Илм соҳасининг тараққиётида янги мамлакатлар вужудга келиши мумкин. Охирги ўн йил давомида Эроннинг илмий ютуқлари улкан бўлиб, ёрқин илм истеъдодлари кашф этилмоқда. Шу сабабдан Эронни жаҳон илмларини ривожланитиришда пешқадам бўлган юртлардан бири ҳисоблашади.
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.