сентябр 12, 2018 12:00 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар.

 "Таърихнинг ўчмас кунлари " эшитиришнинг бугунги сони билан сизнинг хизматингиздаман.

Бугун чоршанба

Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 21-чиси

Ҳижрий- қамарий 1440-чи  йил муҳаррам ойининг 2-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил сентябр ойининг 12-чи кунидир.

                                       

Бундан 1379 йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг ўн тўққизинчи кунида:

Расули Акрам саллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз навералари ҳазрат Имом Ҳусейн алайҳиссалом  ўз оила ва ёронлари билан бугунги Ироқда жойлашган Карбало сарзаминига етиб боришди. Ул ҳазрат бир неча ой олдин Муовиянинг уғли Язиднинг лаёқатсизлиги ва золимона ҳукуматига эътироз қилиб у билан байъат қилишдан қўл тортиб, Мадина шаҳридан Маккага кейинчалик Ироқдаги Куфа шаҳрига сафар қилди. Агарчи Куфа шаҳрининг аҳолиси аввалида Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қиёмини ҳимоят этиб ул ҳазратни бу шаҳарга даъват этган бўлсаларда, аммо Язид ҳукуматидан қурққанлари ва Куфа шаҳри ҳокимининг берган ваъдаларига ишониб Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг наверасини ҳимоят этишдан қўл тортишди. Карбалода Ҳур ибни Язид Риёҳий қомондонлиги билан Язиднинг қушуни Имом Ҳусейн алайҳиссалом ҳаракатининг олдини олишидан кейин ул ҳазратинг корвони ҳаракат қилишни тўхтатди. Шуни зикр этиш жоизки, Ҳур ибни Язид Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қилган қиёми жараёнида тавба қилиб ул ҳазрат ва ёронларига қўшилди.      

                              

Бундан 44 йил олдин миолдий 1974 йил сентябр ойининг 12-чисида:

Эфиопияда давлат тунтаруви юзага келиши билан Ҳойла Салоси ҳукумати ағдарилди. Ҳойла Салоси милодий 1892 йил 23 июлда Эфиопияда таваллуд топди. У дастлаб Эфиопиянинг бир нечта вилоятларига ҳоким бўлган эди. Кейин ушбу мамлакатнинг валиаҳди бўлди. Охири милодий 1930 йилда Эфиопиянинг императорига айланди. У аввалида Эфиопиянинг тарқалиб кетган турли қабилаларини бирлаштириш ва ўз ҳукмронлиги остига қарор беришга ҳаракат қилди. Ҳойла Салоси хорижий мутахассисларни ишга олиб Эфиопияда аста-секинлик билан маъмурий ислоҳотлар киритишни бошлади. Молиявий ишларни тартибга келтирди. Қулликни йўқ қилди ва мамлакатда суд тизимини вужудга келтирди. Аммо милодий 1935 йилда Италиянинг Эфиопияга қилган ҳужуми унинг ислоҳотини муаллақ ҳолатда қолдирди. У эса милодий 1941 йилгача мамлакатнинг хорижида яшади. Италиянинг орқага чекинишидан кейин у Англия кучлари кўмаки билан яна бир маротаба Эфиопиянинг қудратини қўлга олди. Ва орқага қолган мамлакатидаги сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошлади. Шундай ҳол билан Эфиопиянинг ободончилиги ва ривожланиши йўлида Ҳойла Салосининг амалга оширган сайъ-ҳаракати кўпинча пойтахтни ривожлантириш ва коммуникал бир нечита йўлларни қуриш билан чегараланиб қолди. Эфиопия халқи эса ҳаётнинг имкониятлари ва фаровонлигидан маҳрум бўлиб қолишди. Ҳойла Салоси ўз ҳукумати давомида доим африкалик раҳбарлардан афзал бўлиш учун сайъ-ҳаракат қилди. Бу йўлда у Эфиопияда бир нечита халқаро конфренциялар ва муҳим йиғилишларни ўтказди. У Африка ваҳдат ташкилотини Эфиопиянинг маркази Адис-Абебага кучирди ва дунёнинг 60 мамлакатига сафар қилди. У ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг конфренцияси ва африкалик раҳбарларнинг барча йиғилишларида ҳузур топди. Ва Эфиопиянинг тарихида биринчи маротаба милодий 1930 йилда ушбу мамлакатнинг халқи учун асосий қонунни тайёрлашга сайъ-ҳаракат қилди. Ҳойла Салоси шиддат билан Ғарб мамлакатларига боғлиқ бўлиб қолган эди. Охири милодий 1974 йил 12 сентябрда марксистик бир давлат тунтаруви амалга оширилгани натижасида ҳарбийлар томонидан ағдарилди ва бир йил ўтгач 45 йил императорлик қилганидан кейин вафот этди.       

                            

Бундан 32 йил шамсий 1365 йил шаҳривар ойининг 21-чисида:  

Покистон хаттотларининг устодларидан бири Ҳофиз Муҳаммад Юсуф Садидий Лоҳурда вафот этди. У милодий 1920 йилда Чакволда дунёга келди. У ўспиринлик даврида Муҳаммад Шариф ва Тожуддин Заррин каби устодлар наздида хаттотлик ва чиройли ёзиш ҳунарини ўрганди. Ҳунар ва санъат заминасида устод Садидийнинг амалга оширган ишларининг кўпчилиги Лоҳурда Покистоннинг минятура ёзувларини хаттотлик қилиши эдиким, ушбу мамлакатнинг миллий санъат асарлари жумласидандир. Бу хаттот ва ҳунарманддан “Таълимун-Насх” унвонли китоб бизга мерос қолганки, унда жуда содда ва равон тил билан хаттотлик ҳунарини ушбу санъатнинг ихлосмандарига таълим беради.

                   

 Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Меҳрубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг!

       

 

Ёрлиқ