сентябр 03, 2016 10:25 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойининг 12-чиси Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил зилқаъда ойининг 30-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 2-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил шаҳривар ойнинг 12-чиси 

Ҳижрий- қамарий 1437-чи  йил зилқаъда ойининг  30-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 2-чи кунидир.

Бундан 1217 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий  220 йил, зийлқаъда ойининг охирги кунида:

Ҳазрат Имом Муҳаммад Тақий(а) улуғ пайғамбаримиз, ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с) –нинг бузургвор набиралари шаҳид бӯлдилар. Ул ҳазрат ортиқ саховатмандликлари билан шӯҳрат қозониб, "Жавод" тахаллусига эга эдилар. Имом Жавод (а) ҳижрий-қамарий 195 йил рамазон ойида туғилиб, оталари Имом Ризо (а)-нинг шаҳодатидан сӯнг имомат ва мусулмонлар раҳбарлигини зиммаларига олдилар.Имом Жавод (а) ҳаёт ва имоматлари исломий тамаддуни ривожланган асрига айланиб, Ғарб фалсафа мактаблари, жумладан Юнон  ва Румнинг ислом жаҳонига сингиб кетган давр эди. Ул ҳазратнинг мақому манзалатлари баракотидан ҳар томондан олимлар ва мутафаккирлар Мадина шаҳрига сафар қилишарди. Баҳс ва мунозаралар мажлислари ташкил этилиши, одамларнинг таълиму тарбият олишлари, ҳокимларнинг зиддиинсоний сиёсатларини фош этиш Имом Жавод (а) илмий, фарҳангий ва сиёсий фаолиятларидан ҳисобланарди.Ушбу фаолиятлар Имом Жавод (а)ни Аббоссий сулоласи золим ҳокимлар кӯзидан четда қолмай, ул зотни хатарли ҳолатда қолдирарди. Шу боис вақт ҳокимлари томонидан 25 ёшли Имом Жавод (а) шаҳодатга етдилар.

Бу кун ҳазрат Муҳаммад Тақий (а) нинг шаҳодатларига тӯғри келгани боис, бу қайғули санани барчаларингизга таслият изҳор этган ҳолда ул ҳазратнинг панд насиҳатларидан мисол келтирамиз: "Огоҳлантирмасдан  амал қилган шахс ислоҳ қилиш ўрнига фасод ва ёвузликни келтиради. "

Бундан 151 йил олдин милодий 1865 йил сентябр ойнинг 2-чисида: Ирландиялик физика ва математика илмининг билимдони Вильям Рован Гамилтон вафот этди. У милодий 1805-чи йилда таваллуд топди. Ва уша болалик давридан бошлаб ўз истеъдоди ва маҳоратини намойиш этди. Гамилтон тилларни билувчи руҳоний бўлган ўз амакиси таълимотлари остида 13 ёшга кирганига қадар турли тилларни ўрганди. Кейин у илмларни ўрганиш билан шуғулланди ва юлдузлар устидан тадқиқот олиб бориш , айниқса нур атрофидаги баҳс-мунозараларда кўзга кўранадиган даражада ютуқларга еришди. У 22 ёшлигида астрономия илмининг устодига айланди.

Гамелтон физика ва математика илмлари заминасида ҳам тадқиқот олиб борди ва икки қонунларни кашф этди.

101 йил олдин ҳижрий-шамсий 1294 йил шаҳривар ойининг 12:

 Эрон жанубида инглиз босқинчиларига қарши кураш раҳбари раис Али Диловарий шаҳодатга етди. Биринчи Жаҳон Уруши бошланишида Россия кучлари шимолдан ва Англия кучлари жанубдан Эронни босиб олмоқчи эдилар. Бу замонда раис Али Диловарий олимларнинг Исломий Эронни ҳимоялашга асосланган жиҳод фатвосига биноан халқни инглизларга қарши курашишга чақирди. У ўзининг шижоатли курашчилари билан бирга инглиз қўшинларининг Эрон жанубидаги муҳим порт бўлган Бушеҳрга қилган кучли ҳужумларини қайтарди. Бушеҳр яқинидаги Тангистон аҳолисининг инглиз босқинчиларига қарши қўзғолон ва қаршиликлари 7 йил давом этди.

Бундан 71 йил муқаддам милодий 1945-чи йил сентябрь ойнинг 2-чисида:

 Япониянинг шарт-шароитсиз таслим бўлиши билан Иккинчи Жаҳон уруши охирга етди. Уруш охирларида иттифоқчилар кучларидан Япониянинг кетмакет мағлубиятга юзмаюз бўлиши ва Херосима ва Нагасаки номли шаҳарларнинг Америка томонидан атом бомбаси билан бомбардимон қилишидан кейин ушбу мамлакат таслим бўлди. Германия таслим бўлишидан тўрт ой ўтишидан сўнг ушбу воқеа юз берди ва Потсдам шартномаси асосида иттифоқчилар Японияни ишғол этишди. Япония кучларининг бош қомондонлиги эса Америкалик генерал Мак Артурга топширилди.

Милодий 1951-чи йилда дунёнинг 49 мамлакати Япония билан тинчлик шартномасини имзолашди. Ва бир йилдан сўнг Япония бошқатдан ўз ҳокимиятини қулга олди.