сентябр 04, 2016 04:53 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 14- чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 2-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 4-чи кунидир.

Бугун якшанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 14- чиси

Ҳижрий-қамарий 1437  йил зилҳижжа ойининг 2-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр  ойининг 4-чи кунидир.

 

 Бундан 143 йил илгари милодий 1882-чи йил сентябр ойнинг 4-чисида:

Америкалик кашфиётчи Эдисон томонидан биринчи электромотор ишлаб чиқарилди. Эдисон ишлаб ихтироъ этилган электромотор 300 от кучига  эга эди. Эдисон ушбу электромотордан фойдаланиб Нью-Йорк шаҳрида электроэнергия корхонасини ташкил этди. Бу корхона эса ушбу шаҳарнинг электроэнергиясини таъмин этарди. Шуни таъкидлаш жоизки Эдисон 1879-чи йилда электролампани  ҳам  ихтироъ этди.

 

Бундан 88 йил муқаддам милодий 1928-чи йил сентябр ойнинг 4-чисида:

Англиянинг машҳур донишманди Александр Фелминг томонидан пенцилин ихтироъ этди. Шотландиялик машҳур микробшунос Александ Фелминг милодий 1928-чи йил сентябр ойнинг тўртинчисида кўтилмаганда пенцилинни кашф этишга муяссар бўлди. Пенцилин микробни нобуд қилувчи кучли хосиятга эга бўлишига қўшимча заҳарланувчи модда эмас эди. Фелминг бу кашфиётни милодий 1929-чи йилда пенцилин номи билан эълон қилди.   Аммо уша замонда бу илмий кашфиётга ҳеч ким қизиқиш зоҳир этмади. Шунинг учун ихтироъ этилган пенцилин йиллар давомида Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши ва шуниндек армиянинг хирурглари урушда ярадор бўлган шахсларнинг яраларини даволаш учун таъсир етказувчи восита ва янги йўналишни топиш фикрига тушганларигача лабараторияда боқий қолди. Ана шу вақтда табиблар пенцилин ва инфекцияли яраларни даволашда ушбу дори дармоннинг таъсири ҳақида тафаккур қилишди. Шу вақтда Гаворд Флори ва Эрнест Чейн номи билан маълум бўлган биолог- микробшунос олимлар амалий бир дори-дармон унвонида фойдаланишга топширишди. Бактериялар билан кураш олиб боришда ушбу қудратли восита кучли таъсир етказарди ва уша замонда кенг фойдаланди. Пенцилин дориси кашф этилиши билан бу қудратли антибиотик 20-чи асрнинг тиббиёт илмида бир инқилоб юзага келди ва милодий 1945-чи йилда ушбу уч нафар олимлар тиббиёт соҳасида Нобель мукофотини олишга сазовор бўлишди.

 

Бундан 49 йил олдин ҳижрий-қамарий 1388 йил зилҳижжа ойнинг 2 кунида: 

Қум илмия ҳавзасининг буюк устоди Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Муҳаққиқ Домод оламдан ўтди. Сайид Жаъфар Мусавийнинг фарзанди бўлмиш Сайид Муҳаммад Муҳаққақ Домод қамарий  1325 йил Язднинг Аҳмадободи Ардаконда таваллуд топди. У ўз отасини тўғилишидан олдин ва онасини 6 ёшлигида қўлдан бой берди.  Бу қайғули ҳодисага қарамай ўз таҳсилотини бошланди. Уша вақтда Яздга сафар қилиб мазкур шаҳарнинг устодлари олдида адабиёт соҳасини мукаммалаштириш билан шуғулланди. Сўнгра ўзининг қадрли устоди Шайх Ғуломризо Яздий тавсияси билан Қум шаҳрига сафар қилди ва ҳавзанинг  буюк устодлари дарсларидан баҳраманд бўлди. Оятуллоҳ Шайх Абдулкарими Ҳоирий Яздий ул ҳазратга махсус эътибор ва садоқат билан қарарди. Ва ушбу садоқат уни ўз куёвига қабул қилишига сабаб бўлди ва "Домод" лақабини ўзига олди. Буюк ушбу устод охири ўз 75 кун касал бўлишдан сўнг 63 ёшида инфаркт бўлиши натижасида дорул-фони билан видолашди ва Ҳазрат маъсума (а) Ҳарамида дафн этилди.