сентябр 06, 2016 08:44 Asia/Tashkent

Қудс ва Жумҳурии Исломи газеталари

Қудс газетаси шундай ёзади Марказий Осиёнинг бошқа тўрта мамлакатларига хилоф тарзда ўзбек халқи истиқлолни қулга киритган кунларидан бошлаб ўзининг катта биродари билан келишмасдан Маскванинг қадимий рақиблари билан ўз муносибатларини кенгайтирди. Бу муносибат албатта ўзига хос қийинчиликларни вужудга келтирди. Жумладан ғарбликларнинг ушбу мамлакатда яна ҳузур топишлари билан уларга иттифоқчи бўлган минтақавий мамлакатлар ҳам ушбу сарзаминда ҳузур топишди. Истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб турклар ўзига хос тарзда Гулен жараёни Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона водийсида бир нечита мадрасаларни таъсис этиб, ўз назарида бўлган кучларни мазҳабий тарбиялашни бошлади. Шу билан ҳамзамон саъудияликлар ҳам бу мамлакатга ҳузур топиш учун сайъ-ҳаракат қилишди. Улар ҳам мазҳабий ва экстремистик муфтийлар ва руҳонийларни ҳимоят қилишлари билан бошқа мадрасаларни фаоллаштирдилар. Бу сайъ-ҳаракатларнинг натижасида Ўзбекистонда кучли мазҳабий экстремистик ва террористик жараёнларнинг зуҳур топиши сабабига айланди.  Каримовнинг сиёсати мазҳабий экстремистик жараёнлар ва ҳатто қавмий бошқа гуруҳлардан бошлаб барча мухолифлар билан ёндошиши жиддий ва қаттиқ эди. Энди у оламдан ўтди, аммо унинг мероси кимга насиб қилади ва ушбу меросга эга бўлган шахс бу муаммолар билан қандай юзмаюз бўлишини мушоҳада этиш лозим бўлади.  Бунга қўшимча шуни эслатиш лозимким, Тошкент Марказий Осиёга ҳукмронлик қилиш учун халқаро бир нечита буюк қудратларнинг куч синашларининг маҳалли ҳисобланади. Америка, Россия ва Хитой ўтган йиллар давомида ҳар бири ўзига хос шаклда Ўзбекистонда доимий ҳузур топиш мақсадида сайъ-ҳаракат қилдилар. Каримов оламдан ўтди, аммо минтақа масалалари бўйича барча мутахассислар шундай эътиқодга эгаларким, унинг эҳтимолий ўринбосари Ўзбекистоннинг ички ва хорижий сиёсатларида бирон бир ўзгартириш киритиши назарга ташланмайди.       

                                     *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади йиллар давомида Арабистоннинг нефт даромадлари хонавайрон қиладиган уруш, исломий мамлакатларда бўҳрон арконларини ижод этиш, дунёнинг турли бурчакларида террористик гуруҳларни ижод этиш, ислом дунёсида муаммолар ва қийинчиликлар туғдириш учун сарфланмоқда. Ходимул-Ҳарамайн ҳатто муқаддас ҳарамларга ҳам хиёнат қилишни раво кўрди ва уч мамлакат, яъни Эрон, Сурия ва Яман мамлакатларининг мусулмон халқини Ҳажж маросимларида ҳузур топишлари ва Ҳажж маносикларини бажо келтиришларига ижозат бермади. Ол-Саъуд режими ҳеч қайси мамлакат учун тўсиқлик яратиш ва монеаларни вужудга келтириш ҳаққига эга эмас. Бошқа муҳим мавзў бу ҳаж маросимларини ўтказишда Ол-Саъуднинг масъулиятсизлиги ва қобилиятсизлиги ҳисобланадиким, охирги йиллар давомида қонли кўп фожиаларни вужудга келтирди.  Масжидул-Ҳаромда юк кўтариш мосламасининг қулаб тушиши 100 нафардан ортиқ шахсларнинг ўлими ва Мино фожиасида эса 7 мингдан ортиқ ҳожийларнинг қурбон бўлишлари Ол-Саъуднинг қобилиятсизлиги ва масъулиятсизлигини исботлаган ҳодисалар жумласидандир. Аммо бу ислом дунёсининг масъулиятларидан ҳисобланадиким, Риёзда ҳоким бўлганларнинг қулидан исломни нажот бериш учун бирон бир фикр қилишлари лозим ҳамда сионист ишғолгарлар билан Ол-Саъуднинг ҳамжиҳат бўлишига нисбатан бефарқ бўлмасликлари керак.        

                                    *****

Қудс газетаси нашр этган ўзининг бошқа таҳлилий мақоласида ҳам давлат ва мусулмон халқларидан бошлаб ислом дунёси саъудияликларни билишлари лозим ва унинг моддий, қарам бўлган, иймонсиз ва ҳурмат-иззатни билмайдиган ҳақиқатларини туғри дарк этишлари керак. Ислом дунёси бўйлаб жиноятларни содир этганлари туфайли уларни ўнитмасликлари лозим. Худо уйининг зиёратчиларига нисбатан уларнинг золимона хатти-ҳаракатлари туфайли Ҳажж масаласи ва Ҳарамайни Шарифайнни бошқариш учун жиддий фикр қилишлари лозим.