Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Ҳамшаҳри ва Қудс газеталари
Рисолат гузетаси шундай ёзади, Хитойда 20-лик гуруҳига аъзо мамлакатларнинг ўтказилган охирги йиғилиши ўзига хос жаззоблик ва ҳошияларга эга эди. Йиғилишнинг якуний баённомасида 20-лик гуруҳининг раҳбарлари терроризмнинг турли шаклларига қарши кўраш олиб бориш учун ўз мажбуриятларини амалга оширишни таъкидлашди.
Бу ерда савол вужудга келадиким, 20-лик гуруҳига аъзо мамлакатлар унга жавоб беришлари лозим. Бу савол шундан иборат. Улар қайси терроризмни маҳкум этишмоқда? 20-лик гуруҳига аъзо мамлакатларнинг аксарияти Ғарб мамлакатлари ҳисобланишади ва ушбу мамлакатлар ислом дунёси ва минтақада терроризмни вужудга келтирган ва ижод этган мамлакатлар сирасига кирадилар. ИШИД террористик ва такфирий гуруҳи ҳаётининг давом этиши ва пайдо бўлиши Ғарб мамлакатларининг қурол-яроқлар ва молиявий ҳимоятларидан келиб чиққан. Бундай шароитда 20-лик гуруҳига аъзо мамлакатлар қайси терроризм ҳақида сўз юритишмоқда ва қайси терроризмни маҳкум этишмоқда? Америка ва Англия вужудга келтирган терроризмними? Аҳамиятга молик бўлган нуқта шундан иборатким, ушбу баённомада, терроризм билан қарши кўраш олиб бориш бўйича маълумотлар юзасидан фикр алмашиш, террористлар мол-мулкларини тўхтатиш учун бирлашамиз деб келтирилади. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, ҳалигача 20-лик гуруҳига аъзо айрим мамлакатлар, жумладан Америка Қўшма Штатлари ва Англиянинг ИШИД , Ан-Нусра ва бошқа такфирий ва террористик гуруҳларни ҳимоят этишлари туфайли боқий қолмоқда. Шунинг учун терроризм билан қарши кўрашиш бўйича 20-лик гуруҳига аъзо мамлакатларнинг баён этган иддаолари комилан ёлғон иддаолар ҳисобланади.
*****
Ҳамшаҳрий газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Англия давлати томонидан нашр этилган маълумотлар шуни кўрсатадиким бу мамлакат энди Америкадан кейин дунёда қурол-аслаҳаларни экспорт қиладиган энг буюк мамлакат ҳисобланади. Шунингдек бу маълумотлар шуни кўрсатадиким, Англия томонидан ишлаб чиқарилган аслаҳаларнинг учдан икки қисми Ўрта Шарқ мамлакатларига сотилган.
Ҳамшаҳрий газетаси Лондонда чоп этиладиган Эндипендент газетасининг маълумотларига таяниб шундай ёзади, Англия охирги олти йил давомида 8 миллиард фунтдан ортиқ маблағга тенг аслаҳаларни ўзи ушбу мамлакатларда инсон ҳуқуқларининг вазъиятини танқид қилган мамлакатларга сотилган. Мазкур харидорлардан бири бу Саъудия Арабистони саналадиким, бомбалар, ракеталар ва Британиянинг қирувчи уруш самалётларини сотиб олишади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчи гуруҳларга қўшимча Европа парламенти ва Англия миллий парламенти ҳам ушбу мамлакатнинг давлатидан Арабистонга қурол-яроқ сотишни тўхтатиш тақозосини баён этишган. Бу истак-хоҳишга давлат мувофиқат қилмади. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Арабистонга Англиянинг ҳарбий тажҳизотларини ва аслаҳаларини сотишни давом этиш билан ҳамзамон Англиянинг бош вазири Тереза Мэй Хитойнинг Хончжой шаҳрида бўлиб ўтган 20-лик гуруҳи йиғилишининг ҳошиясида саъудиялик ҳайатлар билан дийдор кўрди ва Яман уруши бўйича хавотирланиш изҳор этди. Англияда давлатни танқид қилувчи оммавий ахборот воситалари Тереза Мэй томонидан амалга оширган бу сайъ-ҳаракатни инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш гуруҳлари томонидан босим ўтказишларини бироз бўлса ҳам, камайтириш учун фақат таблиғотий бир сайъ-ҳаракат ҳисобланади деб билишди.
*****
Қудс газетаси шундай ёзади, Хитой халқ республикаси Африка қитъасида жойлашган Жибути мамлакатида ўз мамлакатининг чегара-ҳудудларидан хорижда бўлган биринчи денгиз базасини таъсис этишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Денгиз базаларини таъсис этиш, уни қуриш ва унинг кўламини Хитой денгизидан халқаро океанлар ва денгизларнинг сув минтақаларига кенгайтиришда ушбу мамлакатнинг стратегик ўзгаришлари Америка ва Хитой ўртасидаги совуқлик ва ихтилофларининг ҳажмини янада кучайтиради. Келажакда Америка Қўшма Штатлари ва Хитой ўртасида дунё сатҳида кескинликлар ортиши шоҳидига айланамизким, халқаро икки қудрат ўртасидаги рақобат ва қарамақаршиликлар Тинч океани ва Хитой денгизининг чегаралари билан чекланиб қолмайди. Уша вақтда Хитой ўз мавқеини дунё даражасида мустаҳкамлашга эмас, балки янада юксалтиришга ҳаракат қилади ва ҳар қандай гижгижлантирувчи ва кескинликларни ижод этувчи сайъ-ҳаракатдан йироқда бўлиб осойишталик билан турли минтақаларда ўз нуфузини кенгайтиршга сайъ-ҳаракат қилади. Бошқа таъбир билан айтганда, Хитой яқин келажакда дунё ва минтақа бўҳронларини ҳал этишда асосий ва муҳим уйинчига айланиши ва халқаро ҳодисалар ва ўзгаришларда кенг миқёсда ҳузур топиши башорат этилмоқда.