июл 19, 2016 11:44 Asia/Tashkent
  • Теҳроннинг 29-чи халқаро китоб кўргазмаси
    Теҳроннинг 29-чи халқаро китоб кўргазмаси

Теҳроннинг 29-чи халқаро китоб кўргазмаси

Теҳроннинг 29-чи халқаро китоб кўргазмаси "Эртага китоб ўқиш кеч бўлади" шиор остида ўз ишини бошлади.

Эрон маданиятининг ушбу буюк ва муҳим ҳодисаси ҳар йили урдибиҳишт ойида ўтказилади ва миллионлаб китоб мухлислари бутун Эрондан ушбу кўргазмани кўриш учун келишади. Теҳроннинг биринчи халқаро китоб кўргазмаси ҳижрий-шамсий 1366 йил, милодий ҳисоб билан 1987 йилда Теҳроннинг халқаро кўргазмалар қароргоҳида ўтказилган эди. Ва ҳижрий-шамсий 1385 йил ва милодий ҳисоб билан 2006 йилгача ушбу кўргазма мазкур маконда ўтказилиб келинди. Бундан кейин ушбу кўргазманинг 9-та даври  Теҳрондаги Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг Мусаллосида ўтказилди ва жорий йилда эса бу кўргазмани Теҳроннинг жанубида жойлашган "Шаҳри офтоб", яъни қуёш шаҳри кўргазмалар мажмўасида ўтказишга қарор қилинди.

Китоб кўргазмасининг очилиш маросими ўтган 30 йиллик одатга кўра маданий ва сиёсий расмийлар, хорижий меҳмонлар ва нашриёт соҳасида фаолият олиб борадиган намояндаларнинг ҳузур топишлари билан урдибиҳишт ойининг 14-чи кунида  ўтказилди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний ёзувчилар, донишмандлар, мутахассислар ва нашриёт соҳасининг намояндалари ҳузур топишларидан миннатдорчилик изҳор этиш зимнида халқаро китоб кўргазмасини ёзувчилар ва турли тадқиқотчиларнинг фикр алмашиш макони деб билдилар ва "бугун дунёда шундай шаҳарлар борки унинг маъруф ва машҳур бўлиши бу шаҳарнинг илмий марказга айланганидандир. Бу шаҳарларнинг жозибалиги ва донг таратгани илмий марказлар ва олий ўқув юртларига эга бўлиши сабабидандир. Агар бу шаҳарларнинг номи тилга олинса, унинг халқи ёки доираси эсга келмайди, балки одамнинг зеҳнида ушбу илмий марказ жилваланади."

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Теҳроннинг китоб кўргазмасини мамлакатнинг энг буюк маданий ҳодисаларидан бири деб билиб, офтоб шаҳрини, яъни қуёш шаҳрини эса ушбу ҳодисанинг бошланиши деб зикр этди. Ва ўз сўҳбатининг давомида, офтоб шаҳрининг ўз ишини китоб кўргазмаси билан бошлаганидан жудда хурсандмиз ва бундан кейин бутун Эрон офтоб шаҳрини китоб шаҳри унвонида билишади ва китоб эса офтоб шаҳрининг чуққисида қарор олади,-деб айтди.   

Эрон президенти китоб ва маданият бизнинг мулойим қудратимиз ва бошқа миллатлар ва дунё билан алоқа ўрнатиш воситасидир деб унвон бериб, китоб бизга осойишталик бағишлайди ва осойишталик эса бизга ором олишимизга сабаб бўлади. Китоб дилларга таскин беради ва китоб билан унс олган ҳар бир миллат масалаларда чуқур тафаккур қилиш ва олий таҳлил этиш қудратига эга бўлади. Китоб билан дунё ва ҳодисаларни яхши баҳо бера оламиз ва агар китоб билан унс олган бўлсак дунё арсаларида бизнинг қудратимиз ошади. Ҳар бир миллатнинг қудрати ўқиш, ёзиш ва ижод этиш билан намоён бўлади",-деб таъкидлади.

 Теҳрон шаҳрининг жанубида кўргазмалар ўтказиш учун қурилган Офтоб шаҳри номли комплексининг лойиҳаси 138 гектар масоҳат билан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ мақбарасининг ёнида ва Имом Хумайний раҳматтуллоҳи алайҳ номли аэропортдан узоқ бўлмаган жойда қарор олган. Кўргазмалар комплекси тўрта асосий бўлимлар, жумладан кўргазмалар бўлими, иккинчиси тижорат маркази бўлими, учинчи уй-жой марказлари ва хизмат ва қуллаб қувватлаш марказидан иборатдир.

Бу мажмўанинг асосий бўлинмалари  очиқ кўргазмалар, халқаро салонлар ва кўргазмалар салонини ўзига қамраб олган кўргазмалар бўлимидир. Тижорат марказининг биноси қуёш шаҳрининг бошқа бўлими саналадиким, марказнинг жанубий қисмида қарор олган.

Уй-жой ва яшаш маркази 160 минг квадрат-метрни ўзига қамраб олиб, бир нечита беш юлдузли меҳмонхоналар ва битта муносиб фазо ва имкониятларга эга бўлган миҳмонхонага эгадир. Қуллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш бўлими ва йиғилишлар ўтказиш биноси эса ушбу азим мажмўанинг бошқа бўлими ҳисобланади.

Кўргазмалар ва энг буюк йиғилишларнинг аксариятида қулга киритлган энг муҳим мувафаққият бу унинг илмий ютуқлари саналади ва ушбу иморатнинг барча салонлари ўзининг барча шароитлари билан ушбу мақсад билан бино этилган.

Теҳроннинг китоб кўргазмасининг 29-чи даврида 240-та Эрон нашриётчилари ва 300-та хорижий ва маҳаллий китобларни тақсимловчи нашриётчилар 2 мингу 500 салонларда ҳузур топишди. Теҳроннинг 29-чи халқаро китоблар кўргазмасининг халқаро бўлимида охирги уч йил давомида нашр этилган 160 мингдан ортиқ китобни ўзига қамраб олган китоблар, жумладан 42 минг арабча китоб 118 мингта китоб француз,энглиз ва рус тилларида намойишга қуйилгандир. Халқаро китоблар кўргазмасида бу йил Лотин мамлакатларидан 46-та китобни тақсимловчи ширкатлар   120 минг китобни ушбу кўргазмада намойишга қуйишган. Бу йилги кўргазманинг меҳмони ва махсус бўлими бу Россия мамлакати саналадиким ушбу мамлакатдан унлаб нафар шахслар мазкур кўргазмада иштирок этишмоқда.

Кўргазманинг ушбу даврида 334та ўспирин ва болалар нашриётчилари, 1500 минг атрофида умумий нашриётчилар, 521 та олий ўқув юртларнинг нашриётчилари ва 142 та таълим ва тарбия    нашриётчилари иштирок этишмоқдалар.

"Эртага китоб ўқиш кеч бўлади" шиор остида ўтказилаётган Теҳроннинг халқаро китоблар кўргазмасининг 29-чи даври урдибиҳишт ойининг 25-чиси, яъни 14 май ойигача Шаҳри офтоб. Яъни қуёш шаҳрининг кўргазмалар мажмўасида ўтказилади.          

Ёрлиқ