Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Жумҳурии исломи ва Қудс газеталари
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Ислом Каримовнинг дунёдан ўтишидан кейин Ўзбекистоннинг хорижий сиёсатлари ҳақида шундай ёзади Ўзбекистон қудрати ва сиёсатининг Ислом Каримов шахсияти билан боғланиб қолиши ундан кейинги кунларда ушбу мамлакат муҳим ҳодисалар ва кескинликларга юзмаюз бўлиши сабабига айланган. Бу заминада шуларни қайд қилиб ўтиш мумкин:
1-Ўзбекистоннинг ҳукумат системаси Каримовга боғланиб қолиши туфайли келажакда ҳокимият кескинликларининг ортиши эҳтимол бор. Чунки Каримов ўрнига ўринбосар бўлган ҳар бир шахс қудратли сиёсатларни давом эттира олмайди.
2-Келаси республика президенти мамлакатнинг хорижий сиёсатларида Ўзбекистонда таъсирчан рол уйнайдиган уйинчилар, яъни Россия, Америка ва Хитой ўртасида мувозанатни ижод этиши маълум эмас. Агар келаси республика президенти Ғарб ва Россияга мойиллик зоҳир этса, ҳар иккала ҳолатда келаси давлат учун мустақил сиёсат олиб бориш қийин бўлади.
3- экстремистик исломий партиялар ва террористик тармоқларнинг фаол бўлиши эҳтимоли мавжуддир. Айниқса Ироқ ва Сурияда ИШИД террористик гуруҳининг мағлуб бўлиши билан Марказий Осиёнинг террористлари ўз минтақаларига қайтишлари мумкин.
4-Агар қарақалпоқ,тожик ва ўзбек қавмига тегишли бўлган мутахассислар ўртасида сиёсий низоълар вужудга келса, қавмий мутахассислар ўртасидаги қудрат уруши ва имтиёз олишни башорат этиб бўлмайди. Аммо бу нарса мудирият этилса, қисқа бир муддат вақт ичида ўтган давлатнинг сиёсатлари давом этади.
5- Ўзбекистон Ислом Каримов шахсияти ва унинг сиёсатлари билан назорат ва ҳидоят этилиши ва хорижий сиёсатларда у биринчи ва охирги сўзни айтиши сабабли унинг ўрнига келган шахс ҳоким кучларни бир муддат ўз нуфузи остида қарор бера олмайди.
Ўзбекистоннинг хорижий сиёсатларида эҳтимолий ўзгаришлар ушбу нуқтаи назардан аҳамиятни касб этадиким, Ислом Каримов даврида Ўзбекистоннинг хорижий сиёсатлари Марказий Осиёда ўзгарувчан вазъиятларни тажрибадан ўтказди ва ҳамиша Россия ва Ғарб билан яхши ва ёмон муносибатда бўлишни бошидан ўтказди. Бинобарин шундай назарга ташланадиким, хорижий сиёсатларда аниқ ва барқарор бир сиёсатни таърифлаш ва уни қуллаш Ислом Каримов ўринбосарининг жиддий қийинчиликларидан саналади ва рус, хитой ва америкаликлар Ўзбекистоннинг хорижий сиёсатлари ўтмишдаги ўзгарувчанлигидан қай даражада фарқ қилиши ва ўзгаришини диққат-эътибор билан кўзатишади.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси Россиянинг оммавий ахборот воситаларининг нақлига таяниб ўзнинг бугунги сонида нашр этган таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Америка ва европалик расмийлар ҳалигача Эронга қарши жорий этилган санкцияларнинг бир қисмидан ҳимоят этаётган бир ҳолда, Россиянинг банклари Эрон банклари билан ҳамкорлик қилишни муштоқлик билан хоҳлайдилар. Россиянинг минқавий банклар уюшмасининг раиси Аксанов табиийким, турли банклар тармоқларини йўлга қуйиш билан Эрон ва Россиянинг тижорат ҳажми ҳам ошади. Эронга қарши жорий этилган иқтисодий санкцияларнинг бекор қилиниши билан турли мамлакатлар, жумладан Россиянинг Эрон Ислом Жумҳурияти билан иқтисодий ҳамкорликлари учун фурсат вужудга келади. Охирги йиллар давомида, айниқса ядровий келишув вужудга келишидан кейин Эрон ва Россиянинг ҳамкорликлари кенгайиб ҳар куни ҳар иккала мамлакатнинг иқтисодий муносибатлари янада мустаҳкамланмоқда,-деб айтди.
*****
Қудс назетаси шундай ёзади, бугунги кунларда Масква ва Анкара ўртасида ҳарбий муносибатлар кенгаймоқда. Буни Сурияда ҳам мушоҳида этиш мумкин. Туркиянинг давлат тунтарувларидан кейин ҳозирги кунгача генералларнинг ярими, минглаб зобитлар ва оддий аскарлар қулга олинган. Қулга олинган генералларнинг аксарияти Туркия армиясида "Транс-Атлантика" (Америка ва Европа ҳамкорликлари) қанотининг аъзоси ҳисобланишарди. Энди аксариятни ташкил этувчи генераллар "Евро Осиё" (Европа ва Осиё) қанотининг аъзоси ҳисобланишади. Бу қанот учун Туркиянинг минтақавий қизиқиши, айниқса ҳаммадан олдин курдлар мустақил мамлакати шаклланишининг олдини олиш учун махсус аҳамиятни касб этади. "Евро Осиё" қаноти аслида Россияни Туркиянинг иттифоқчиларидан деб билади. Милодий жорий йилнинг тўққизинчи август ойида Путин ва Эрдуғоннинг мулоқот қилганларидан кейин икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносибатларнинг яхшиланиши армия амалиётлари учун қулайлик яратди.