сентябр 12, 2016 04:51 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 22-си

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар  ойининг 22-си, ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 10-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 12 сентябр.

Бугун зилҳижжа  ойининг 10- куни мусулмонларнинг энг буюк байрамларидан бири Қурбон ҳайити ёхуд Ийдул-Азҳодир. Ушбу кунда Байтуллоҳ зиёратига борган  ҳожилар  Аллоҳ амри ва Унинг розилиги учун қурбонлик қилишади ҳамда Илоҳий Буюк Пайғамбар  ҳазрат Иброҳим (а)нинг хотирасини эъзозлашади. Парвардигор ҳазрат  Иброҳим (а)нинг иймони ва ихлосини синаш учун  унга Худо йўлига фарзанди Исмоилни қурбонлик қилишга буюради. Иброҳим (а) бу ишнинг ўта оғир эканлигига қарамай, Аллоҳ амрига қулоқ солади ва ушбу ишни бажариш учун тайёр бўлади. Бироқ у қанчалик уринмасин,  пичоқ фарзанди Исмоилнинг бўғзини кесмасди. Ушбу ҳолда унга Илоҳий  имтиҳондан  очиқ юз билан ўтгани борасида  нидо келади ва унга Исмолнинг ўрнига қурбонлик қилиш учун  битта қўй юборилади. Ибратли бўлган ушбу воқеа фидокорлик  ва ўздан ўтиш сабоғи бўлиб, нафс ҳавоси устидан ғалаба қилиб, Аллоҳ амри қаршисида  таслим  бўлишни кўрсатади. Шу сабабдан  дунё мусулмонлари ҳам зилҳижжа ойининг 10-кунини Исломнинг буюк ва шукуҳли байрами сифатида қадрлашади ва ундан Аллоҳ даргоҳида бўлган   ихлос ва бандалик  сабоқларини   ўрганишади. Қурбон ҳайити билан барчангизни муборакбод этамиз.

Бундан 1109 йил олдин, ҳижрий-қамарий 328 йилнинг 10-зилҳижжа ойида Ибн Анборий номи билан машҳур бўлган мусулмон ёзувчиси, муфассири ва луғатшуноси  Абубакр Анборий  оламдан ўтади. У ҳижрий-қамарий  271 йилда Бағдод шаҳрида таваллуд топган ва ўша замоннинг машҳур олимларидан  луғат ва тафсир илмларини ўрганган. Ибн Анборий  бой   билимга эга бўлиш, кўплаб асарлар ёзиш ва яхши ахлоқий фазилатлари билан машҳур бўлган. Аммо тарихчиларнинг диққатини  ўзига жалб этган нарса унинг кучли хотираси эди. У билан таҳсил олганларнинг нақл қилишларича, дарслар жараёнида у кўпроқ китоб ва дафтар ўрнига ўзининг хотирасидан фойдалаган. У ёзган асарлардан “Адабулкотиб”, “Алаздод” ва “ Замойир ал-Қуръон” ни мисол келтириш мумкин.

   Бундан бир йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 1436 йилнинг 10-зилҳижжа ойида  ва Қурбон ҳайити кунида Мино водийсида Оли Сауд режимининг салоҳиятсизлиги боис Байтуллоҳил-Ҳаромнинг минглаб ҳожилари қурбон бўлишади ва Ҳаж маросими тарихида бу воқеа энг фожеали ҳисобланади. Ушбу мудҳиш ҳодиса эрталаб соат 9да ҳожиларнинг  Рами Жамарот, яъни шайтонга тош отиш маросимини ўтказиш  учун бораётган вақтда юз беради.

Қурбон ҳайити кунининг тонгида ( 2015 йилнинг 24 сентябрида) зиёратчиларнинг йирик гуруҳи ҳар йилги одатга мувофиқ  Макка яқинидаги Мино водийсига йўл олишади. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Зеро саудийларнинг хафвсизлик кучлари асосий йўлни ёпиб, зиёратчиларни иккинчи даражали йўлга ҳидоят этишади ва ушбу тор йўлнинг ҳам  чиқиш жойларини  ёпишади. Ҳар лаҳзада зиёратчиларнинг сони ошаверади. Иссиқ қуёш нури остида узоқ йўл босган зиёратчилар ҳолдан тойиб, бир бирларининг оёқ остиларига қолиб кетишади  ва ушбу тиқилинчлар натижасида 7 мингдан кўпроқ киши жонларини қўлдан беришади.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.