Эрон матбуотига бир назар
Эрон матбуотига бир назар
Рисолат газетаси шундай ёзади, Туркияда амалга оширилган давлат тунтаруви Анкара ва Америка ўртасида янги кескинликларнинг вужудга келиши сабабига айланди. Туркия давлат тунтарувининг асосий айбланувчиси Фатҳуллоҳ Гуленнинг Америка Қўшма Штатларидаги Пенсилвания штатида ҳузур топиши ва Америка расмийларининг уни Анкарага қайтариб беришни инкор этишлари Туркия расмийлари учун қийматга тушмоқда.
Туркиянинг етакчи расмийлари ва Ражаб Тайиб Эрдуғон томонидан Фатҳуллоҳ Гуленни муттаҳам қилиш ва уни қулга олиш ҳамда Туркиянинг қуролли кучлари ва суд идораларида фаолият олиб борадиган Гулен тарафдорларини кенг кўламда ишдан бушатиш шундан далолат берадиким, Туркия расмийлари амалга оширилган охирги давлат тунтарувинининг издиз ва сабабларини Америкада излашмоқда. Ва ниҳоят масала шундан иборатким, Анкарада давлатга боғлиқ бўлган норасмий сиёсий доиралар томонидан Туркия давлат тунтарувида Америка Қўшма Штаталарининг дахолат этиш лойиҳаси бир томондан ва бошқа томондан Оқ Уй расмийларининг Фатҳуллоҳ Гуленни Анкарага қайтиб беришдан қул тортишлари Вашингтон ва Анкара ўртасидаги алоқаларнинг заифланиши сабабига айланиши мумкин. Шунинг учун келаси ҳафталар давомида Америка Қўшма Штатлари ва Туркия ўртасидаги алоқалар ва ушбу алоқаларда амалга оширилган охирги давлат тунтарувининг таъсирини мушоҳида этиш мумкин. Эрдуғон ва Туркия бошқа етакчи расмийларининг баён этган изҳоротлари, жумладан ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Човаш Уғлунинг изҳороти бу низолар жараёнига бевосита таъсир етказиши мумкин.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси ҳам Туркияда амалга оширилган охирги давлат тунтаруви хусусида шундай ёзади, Туркияда кенг кўламда ҳибсга олиш ва ишдан бушатиш охирги кунлар давомида мухолифларни батамом барҳам беришнинг нишонаси саналади.
Ҳоким қанот мухолифларни ҳошияга қарор бериш ва уларни бостириш учун ушбу фурсатдан хурсанд бўлиб баҳраманд бўлиши мумкин. Аммо кенг кўламда батамом барҳам беришнинг оқибати ва таъсири Эрдуғон ва унинг издошларининг муаммосига айланиши мумкин ва улар ушбу муаммоларнинг оқибатидан шундай осонлик билан қутила олмасалар керак.
Бу масала айниқса армия ва хавфсизлик кучларида махфий оқибатларга эга бўлиши мумкинким, унининг умумий акс эттириши келаси давлат тунтарувида ўзини намойиш этиши мумкин. Эрдуғон ва унинг тарафдорлари вазъият ҳамеша уларнинг фойда ва манфаатларига ҳал бўлади ва мухолифларнинг сайъ-ҳаракатлари ўз вақтида тўхтатилади ва таъсирсиз қолади деб тасаввур этишлари мумкин эмас. Ҳақиқат шундан иборатким, Эрдуғон ва унинг ёрдамчилари ҳозирги кунда амалга ошираётган тошма ва шошилинч сайъ-ҳаракатлари орқали ўз қуллари билан мухолифлар манфаатига катта таблиғотларни шакллантириш билан шуғулланишмоқда.
Бу зовиядан масалага ёдошилса, кенг кўламда омилларни барҳам бериш ва пассив хатти-ҳаракатлар нафақат Эрдуғоннинг манфаатига ҳал бўлмайди ва унга катта меҳр-муҳаббатни олиб келмайди, балки аксинча жамиятнинг умумий фазосини назорат этиб бўлмайдиган даражада ҳоким ҳайатнинг зарар ва зиёнига ўзгартириши ва қайтиб бўлмайдиган йўлга қарор бериши мумкин.
*****
Халқаро масалалар бўйича мутахассис Мажид Виқорий Қудс газетаси билан қилган ўз сўҳбатида Кашмирда вужудга келган охирги тўқнашувлар ҳақида шундай фикр баён этди, Ҳиндустоннинг эътиқодига кўра, Кашмир ва Жаммудаги вазъият ҳарбий ҳукмронлик ва бостириш орқали барқарор этилиши лозим. Аммо Покистоннинг фикрига кўра, ушбу бўҳрон музокара этиш ёки Бирлашган Ииллатлар Ташкилотининг резолюциясига қараб амал қилиш ва ижтимоий сўров ўтказиш билан ҳал этилади. Аммо Ҳиндустон бу масалани қабул қилмаяпти.
Мажид Виқорий Покистон Кашмир масаласини халқаро масалага айлантиришга сайъ-ҳаракат қилишини баён этиш зимнида, у шундай қўшимча қилади, агар Кашмир масаласи ҳал этилмаса, хориждан дахолат этишнинг эҳтимоли бор ва охирги кунларда Европа Иттифоқи ва Америка ҳам ушбу масалани ҳал этишга киришди ва агар улар жиддий равишда дахолат этишни хоҳласалар, Кашмир истиқлолининг мавзўси мустаҳкамланиши мумкин. Чунки ғарбликлар Покистон, Хитой ва Ҳундустон ўртасида қарор олган минтақани ўзлари учун бир базага айлантиришдан қайтишмайди. Шунинг учун Ҳиндустон, Покистон ва минтақанинг мамлакатлари ушбу бўҳронни ҳал этишга янада жиддийроқ аҳамият қаратишлари лозим, акс ҳолда Кашмирнинг мусулмонлари бутун минтақани ўз таъсири остига қарор берадиган фитна-найрангларнинг бошқа қурбонларига айланишади.