сентябр 13, 2016 09:54 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 23-чиси: Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 11-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг13-чи кунидир.

Бугун сешанба

Ҳижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар  ойининг 23-чиси:

Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 11-чиси:

 Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг13-чи кунидир.

Бундан 1389 йил олдин милодий 627 йил сентябр ойнинг 13-чисида:

 Рум ва Эрон императорлиги ўртасида 24 йиллик уруш ўз охирига етди. Сосонийлар подшоси Хусрав Парвиз ўзининг кетматкет амалга оширган ҳужумларида Байнанаҳрайн, Сурия, Фаластин,Миср ва Кичик Осиёни фатҳ этди ва ўзининг фатҳ этиш кўламини ҳозирги Истамбулгача кенгайтирди. Милодий 591 йилда Рум императорлиги ва Хусрав Парвиз ўртасида  имзоланган шартнома асосида тинчлик барқарор бўлди. Аммо Хусравнинг ҳомийси бўлган императорнинг қатл этилиши билан унинг Румга қарши юришига имкон туғдирди. Шу тартиб билан милодий 603 йил январь ойининг бешинчисидан бошлаб ушбу икки мамлакат ўртасида 24 йиллик уруш бошланди. Эрон қушунлари Рум сарзаминларида эътиборга молик бўлган фатҳларни амалга оширишди. Ҳаттоки Византия ёки шарқий Рум ўзининг барча тасарруф этган сарзаминларини қулдан бой берди. Шу тартиб билан Хусрав Парвизнинг ҳудудлари Ҳахоманишлар ҳудудига бориб етди, аммо уруш кўп йил давом этди ва  Хусрав Парвиз уни давом эттириш учун милодий 627 йилдан бошлаб Византияга ҳужум қилишни бошлади. Бу урушда Озарбойжон вайронага айланиб, ғорат қилинди. Византия қушунлари Байнаннаҳрайни ишғол этди. Хусрав Парвиз Ктесифонга қочди. Аммо тинчлик шартномасини инкор этди. Бу ўртада Расули Акрам (с)-нинг йўллаган номасини йиртиб ташлагани учун ул ҳазратнинг нафратланишига қарор олган Хусрав Парвиз кетмакет Рум армиясидан мағлубиятга юзмаюз бўлди. Бир неча муддатдан сўнг Эрон армияси ва халқининг қузғалон кўтариши билан Хусрав Парвиз қудратдан ағдарилиб, қулга олинди ва кейин қатл этилди.

Бундан 93 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1344 йил зилҳижжа ойининг 11-чисида:

Ориф олим ва ахлоқ илмининг буюк устоди Мирзо Жавод Маликий Табризий вафот этди. Мирзо Жавод Оқо фақеҳшунос, олим ва комил ориф бўлган Ҳож Мирзо Шафиънинг фарзанди эди. У Табризда таваллуд топди ва бошланғич маълумотларини олганидан кейин Нажафга сафар қилди. Ва у ерда Ҳож Оқо Ризо Ҳамадоний, Охунд Хуросоний , Муҳаддис Нурий ва Охунд Ҳамадоний каби буюк олимларнинг илмидан баҳраманд бўлди.

 Мирзо Жавод Маликий ҳижрий-қамарий 1320 йилда Эронга қайтиб келганида Табризда яшади. Ва машрутият ҳаракати авж олган бир пайтда Қум шаҳрига сафар қилди. Оятуллоҳ Баҳоуддиний , Шайх Аббос Теҳроний ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ  унинг машҳур шогирдларидан эдилар. Маликийдан "Асрорус-салот", "Ал-Муроқибот", "Аъмолус-сана" ва "Рисолату Лиқоиллоҳ" номли асарлар мерос қолган. Бу раббони олим охири ҳижрий-қамарий 1344 йил зилҳижжа ойининг 11- чисида вафот этди ва Қумнинг Шайхон қабристонида дафн этилди.     

Бундан 38 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1357 йил шаҳривар ойининг 23-чисида:

Ун еттинчи шаҳривар ойининг буюк кўча намойишлари ва шоҳ режими омиллари томонидан Эрон мусулмон халқини шаҳодатга етказиши пайида ушбу куннинг шаҳидларини улуғлаш мақсадида Теҳронда  бошқа шукуҳли кўча намойишлари  ўтказилди.  Жам бўлган жамият Биҳишти Заҳродаги Шуҳадо мазори томон ҳаракат қилишди ва у ерда тўпланишди. Шоҳ режимининг маъмурлари Шуҳадо мазорига халқ киришининг олдини олишни мақсад қилган эдилар. Аммо ғазабга келган халқ "Эрон бизнинг мамлакатимиз ва Хумайний раҳбаримиз" деган шиорлар остида Шоҳ режимига қарши ўз эътирозли намойишларини давом этишди.