июл 19, 2016 14:25 Asia/Tashkent

Луристон вилояти

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Муҳтарам мухлислар, ўтган суҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек,  Луристон вилоятида ов қилиш жойлари ҳам мавжуд ва  йилнинг муайян фаслларида ов қилишга рухсат берилади. Овга мўлжалланган минтақалардан бири Куҳдашт туманининг  жануби-шарқий қисмида жойлашган   “Дашти мишон”дир. Мазкур минтақа турли гиёҳ ва ўсимликлар билан қоплангани, тоғларга яқин бўлгани ҳамда кўплаб булоқ ва сувларга эга бўлгани боис  кийик ва бошқа тоғ эчкиларининг қулай яшаш жойларига айланган. Гаррин яссий тоғлари ҳам осмонўпар чўққилари билан турли тоғ эчкилари ва йўлбарларнинг яшашлари учун қулай шароитларга эга.

Мазкур тоғли минтақада зиришк, дуб, ёввойи нок, олча, гилос, ёввойи анжир, ёнғоқ, чинор ва бошқа дарахт ва гиёҳлар ўсади.

Луристон минтақасининг табиий ва жуғрофик мавқейи ва турли фаслларда бўладиган  етарли ёмғирчилик унда гўзал кўлларни вужудга келтирганки, экологик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан ҳам ушбу минтақада балиқчилик учун қулай шароитлар мавжуд ва  у ерда кўплаб муҳожир қушларни ҳам учратиш мумкин. Мазкур кўллар 1368 йилда Луристон атроф муҳитни сақлаш идораси  томонидан ман этилган жойлар эълон қилинган ва ушбу ташкилот уларни назорат остига олган ва ушбу кўлларни ҳимоя этади. Минтақаннинг ҳайвонот ва наботот оламидан олинган намуналар жамланиб ва турларга бўлиниб, Хуррамободда жойлашган Луристон табиий тарихий музейида сақланмоқда.

Луристон вилоятининг бошқа табиий жозибалари бўлмиш шаршаралар ҳам мазкур минтақада кўпдир. “Шивий” ва “ Чакон” шаршаралари бунга мисол бўла олади.

“Шивий” шаршараси Солен тоғи этагида жойлашган. У денгиз сатҳидан 2649 метр баландликда ва Луристоннинг энг жанубий қисмида жойлашган. Шивий гўзал ва кўнгилочувчи шундай бир шаршараки, ғордан  оқиб чиқади ва  тоғнинг баланд зиналаридан  пастга тўкилади. Баҳор фаслида Эроннинг барча минтақаларидан одамлар бу ерга дам олиш, ҳордиқ чиқариш  учун  келишади.

“Чакон” шаршараси Мушарраф тоғ тепаликлари этагида “Чакон” дараси устида жойлашган. Мазкур  шаршара ниҳоятда гўзал ва шаҳоматли  бўлиб, кўришга арзирли илоҳий баракатларидан ҳисобланади. Ушбу шаршара ҳар йили фарвардин ойининг аввалларида  бир неча километр узоқликда ҳам эшитиб бўладиган даҳшатли садо билан  Мушарраф ғоридан  чиқиб “Чакон” ерлари  устида тўкилади. Унинг фавворалари ўн метргача тарқалади. Шаршара атрофидаги нурлар кенг ва совуқ бўлган фазода сув қатралари ва камалаклар орқали гўзал табиий манзараларни яратган.

Азизлар, сизни Буружерд туманининг табиий ва жуғрофик хусусиятлари ҳамда Луристон вилоятининг айрим табиий жозибалари билан таништирдик. Суҳбатимиз давомида сизни Буружерд шаҳрининг тарихий ва диний обидалари билан таништиришга ҳаракат қиламиз.  Буружерд шаҳрининг муҳим тарихий биноларидан бири ушбу шаҳарнинг жоме масжидидир. Бу масжид шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, унинг биноси ҳижрий-қамарий учинчи асрнинг охирларида  қурилган. Ушбу масжид меҳробининг устида куфий хат билан муқаддас сўзлар ёзилган. Масжиднинг асосий дарвозаси устида тошда ёзилган битик ўрнатилган. 

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги   дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir  ва янги сайтимиз Parstoday .com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, олдинги сайтимиз uzbek.irib.ir нинг фаолияти бир ҳафтадан кейин тўхтатилади.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Буружерд шаҳридаги тарихий жоме масжид дарвозаси устида ўрнатилган тош лавҳада ҳижрий-қамарий 1022 йилда ёзилган шоҳ Аббос Сафавийнинг фармони кўзга ташланади.  Сафавия ва қожория ҳукуматлари даврида ушбу масжидга айрим нарсалар қўшилган ва таъмир ишлари ҳам амалга оширилган. Буружердаги Имом Масжиди ҳам ушбу шаҳарнинг муҳим бўлган тарихий обидалардан ҳисобланади. Имом масжиди олдин мавжуд бўлган  қадимий масжиднинг харобалари ўрнида бунёд этилган. Масжид ҳовлисининг ўртасида катта ҳовуз қурилган. Мазкур масжид биносида қожория ҳукумати даврида амалга оширилган сувоқ ва керамик ишлари ҳамда унда сулс хати билан  ёзилган Қуръон оятлари масжидга хос кўркамлик  бахш этган. Буружерд шаҳридаги Имом масжиди биносида толибилмларнинг диний таҳсил олишлари ва яшашлари учун кўплаб ҳужралар мавжуд.

Буружерд шаҳрининг ўзида ва унинг атрофида кўплаб тарихий обидалар мавжуд. Улар борасида сизга кейинги эшиттиришларда  кўпроқ маълумот берамиз.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

Ёрлиқ