сентябр 14, 2016 13:58 Asia/Tashkent

Ваҳҳобийлик

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ҳижрий- қамарийнинг 1160– йилида Нажднинг таниқли шаҳарларидан бири бўлган «Даръия» томон йўл олади. Ўша пайтларда ушбу шаҳарга Муҳаммад ибн Саъуд (Арабистоннинг ҳозирги Оли Саъуд подшоҳларининг аждоди ва бобокалони) ҳукмронлик қиларди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Ибн Саъудни ҳамкорликка даъват қилади ва у иккаласи хукумат Ибн Саъуднинг қўлида қарор топишига, диний тарғибот-ташвиқот ишлари эса Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг измида бўлишига келишиб олишади.

Ушбу келишувдан  уларнинг икковлари муштарак манфаатларга эга  бўларди. Бир томондан, Ибн Абдулваҳҳоб ўзининг таассубли ва қотиб қолган ақидаларини ёйиш мақсадига эришарди  ва бошқа томондан, Ибн Сауд  ушбу шароитдан қудратини ошириш учун фойдаланарди.  Ушбу ҳамкорликдан диққатни жалб этадиган нарса  ваколатлар  чегара ва ҳудудларини аниқ тақсимлашлар эди. Зеро ўша вақтдан бошлаб диёнат ва даъват Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб ва унинг хонадони Оли Шайхга, сиёсат ва ҳукумат Муҳаммад бин Сауд  ва унинг хонадони Оли Саудга ўтади. Ваҳҳобият мактабининг фаолияти   Оли Сауд подшоҳлиги тузумининг  қонунийлаштиришдир  ва Оли Сауд  Исломга қарши бўлган Абдулваҳҳобнинг идеяларини кенгайтириш учун лозим бўлган хавфсизлик ва қудрат  шароитини яратади. Оли Сауд ва Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг бирлашишларида бир воситачи ҳам бор эди ва  у Англия эди.

Ваҳҳобийликнинг асосий  тафаккури қудрат ва сиёсат соясида ривожланди. Ички кўламда, шак-шубҳасиз, Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг  Даръия ҳокими Муҳаммад бин Сауд  билан қўшилиши ваҳҳобийликнинг сақланиб қолишини таъминлади. Аммо асосий савол шуки, ваҳҳобийлик кучли эътиқодий асосга ва харизматик раҳбарга эга бўлмасдан қандай қилиб йирик тўсиқлар қаршисида ўз даъватини оммавийлаштирди?

Ваҳҳобийлик ўша даврда асосий учта тўсиқ билан юзмаюз эди: биринчиси,  Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб ҳаракатини Ислом асосларига қарши ҳисобловчи  оммавий афкор ва Ислом уламоларининг тўсқинликлари. Ушбу қаршиликлар кенг кўлам касб этган эди ва унда Абдулваҳҳобнинг отаси ва биродарига ўхшаган яқинлари  ҳам эди. Ҳатто боболари орқали танилган Ҳураймила ва Айина каби шаҳарларда Абдулваҳҳобнинг ваҳҳобийликка оид даъватларига аҳоли кескин қаршилик қилади.

Иккинчи тўсиқ, ушбу жараёнга маҳаллий ҳокимларнинг қаршиликлари эди. Риёз ва Айина амирликлари ваҳҳобийликка қаршилик қилишади  ҳамда йиллар давомида  Риёз саудийлар амирлари ва бошқалар қўлига ўтади.

Учинчи тўсиқ эса кенгроқ кўламга эди. Макка ва Мадина амирлари ва усмонийлар императорлиги  назорати остида бўлган Мисрдаги  пошолар  ҳукумати  Исломий таълимотларга қарши бўлгани учун ваҳҳобийликка бўлган даъватларга қаршилик қилишарди.

Тарихий гувоҳликлар асосида маълум бўлишиича,  ваҳҳобийлар  ҳеч вақт мухолифатда бўлган жараёнлар баробарида  қарама-қаршилик қилишолмайди ва шу сабабдан замоннинг икки муайян вақтида  ваҳҳобийларнинг сиёсий ва ақидавий тизими комил тарзда бартараф этилади.

Ҳатто Миср қўшуни  саудийларни бостиришга муваффақ бўлганидан кейин саудийларнинг амири ва оиласини Истанбулга юборади ва унинг шахслари турли минтақаларда бошларидан жудо қилинади.      

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

 Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Ишониш қийин, чиққан жойида ривожлана олмаган ва нобуд бўлган  тафаккур сургун ва бошқа мамлакатларда яна илдиз олади. Англия йигирманчи асрнинг бошларида мустамлакачилик даври эскирганини  ва мустамлака бўлган юртларда бевосита ҳузур топишнинг вақти ўтганини ва мусулмон ўлкаларида ҳозир бўлиш учун  янги воситалардан фойдаланишни англаб етади. Шу сабабдан Исломий мамлакатларда мустамлакачилик усули ўзгаради ва унга “янги мустамлакачилик” атамаси берилади.  “Янги мустамлакачилик”нинг муҳим хусусиятларидан бири мусулмонлар ўртасида низо ва ихтилоф солиш ҳамда мазҳабий ва фирқали урушларни юзага келтириш  эди.  Англия ушбу йўллар билан исломий мамлакатларнинг юрт  талаби  ва  ўз маданиятлари асосида ривож топишларига тўсқинлик қилишни мақсад қилган эди. Ушбу заминада Англиянинг мустамлакачилик  сиёсатлари икки йўналиш асосида амалга ошириларди.Биринчиси, сохта фирқаларни ташкил этиш  пайида бўлган шахсларни топиб, мустамлакачилик сиёсатлар пайидан бўлиш ва иккинчиси, Ислом оламида динга қарши  ва чалғитувчи оқимларни ҳимоя этиш. Либералистик ва миллатчилик ҳамда пок Ислом дини таълимотларига қарши салафийлик шу оқимлар жумласидан эди.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.