сентябр 15, 2016 08:54 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Хижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 25-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 13-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 15-чи кунидир.

Бугун пайшанба

 

Хижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар  ойининг 25-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 13-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 15-чи кунидир.

Бундан 99 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1338-чи йил зил-ҳижжа ойининг 13-чисида:

Кўрашувчи ва мужоҳид олим Мирзо Муҳаммад Тақий Ҳоирий Шерозий вафот этди. Мирзо Муҳаммад Тақий Гулшан Ҳоирий Шерозий имомия уламоларининг бузургворлари ва Мирзои Шерозий Аввал қулида тарбият олган ва унинг мумтоз шогирдларидан эди. У диний шаҳомат ва ғайрат, тақво ва илмда машҳур бўлган чеҳралари ва Англиянинг ишғолгарликларига қарши мусулмонлар инқилобининг раҳбаридан эди. Мирзо яхши билардиким, Ироқ ҳукуматининг раиси унвонида Британия давлатининг намояндасини қабул қилишни сўрашдан Англия давлатининг мақсади бу исломий мамлакатларга ҳукмронлик қилиш эди. Шунинг учун Ироқ халқининг қуролланган ҳаракати учун расмий ижозат берадиган дифоия фатвоси номи билан машҳур фатвони содир этди. Бу фатвода ҳуқуқ бўйича бўлган талаблар ироқликларга вожиб деб эълон қилинди ва агар Англия томонидан ушбу масала қабул қилинмаса мудофаа кучидан фойдаланишга ижозат берилган эди. Мирзо содир этган фатво мустамликачилик ҳукуматини ларзага келтирди ва Англия давлатини ўз позицияларидан орқага чекинишга мажбур этди. У Ироқ мусулмон халқи томонидан мустамликачиликка қарши милодий 1920 йилда амалга оширилган  инқилобнинг асосий раҳбари эди ва охири уларга қарам бўлган омиллар томонидан заҳарланди ва 80 ёшлигида вафот этди.

Бундан 75 йил олдин ҳижрий-шамсий 1320 йил шаҳривар ойнинг 25-чисида:

 Ризохон Мирпанж диктатураси ағдарилиб унинг ўғли  "Муҳаммад Паҳлавий " Эронда ўз ҳукмронлигини бошлади. Шимолдан Шўролар Иттифоқининг қизил армияси, ғарб ва жанубдан Англия армияси ҳужум қилишлари ва Иккинчи Жаҳон уруши жараёнида Эронни ҳарбий гарнизонлари ишғол этилишидан сўнг, Ризохон 1320 йил 25 шаҳривар ойида 16 йил диктаорлик қилиши ва ўзининг мустабидлигидан кейин ўз салтанатидан ағдарилиб Эрондан сургун қилинди ва унинг ўғли Муҳаммад Ризо Паҳлавий инглизлар ҳимояти  билан унинг ўрнига ўринбосар бўлди. Ризохон бошида Ҳиндистонга сафар қилишни мақсад қилган эди, аммо сафар қилиш чоғида Англия давлати унинг ушбу сафарига мухолиф эканликларини эълон қилишди. Охири Ҳинд океанининг Мурис ороли ва бир неча муддатдан сўнг Жанубий Африканинг Юханесбургига сургун қилишди. Ризохон бир неча йилдан сўнг шамсий 1323 йил 4 мурдод ойида (1944 24 январь)Жанубий Африкада оламдан кўз юмди.

Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1357 йил шаҳривар ойининг 25:

 Рихтер шкаласи билан 7,7 балга тенг шиддатли зилзила Эрон шимоли-шарқини силкитиб, Табас шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни вайрон этди. Бу зилзила натижасида 25 миндан ортиқ киши ҳалок бўлишди ва минлаб киши жароҳатланди. Табас зилзиласи Эрон халқининг шоҳ режимига қарши қўзғолони авж олган бир пайтда юз берди ва шоҳ режими Эрон халқининг бу фожиадан таъсирланганлигидан фойдаланиб, уларни Исломий Инқилобни давом эттиришдан тўхтатишга ҳаракат қилди. Аммо ҳазрат Имом Хумайний(р.а) Эрон халқига қилган мурожаатида Табас аҳолисига ёрдам беришни таъкидладилар ва халқнинг огоҳ бўлиш ҳамда курашни давом эттиришни сўрадилар.