Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Жумҳурии Исломи ва Қудс газеталари
Рисолат газетаси шундай ёзади, Туркия расмийлари Сурияда ўзининг ҳузур топишини оқлашга ҳаракат қилмоқда. Бу шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким бу ишни оқлашни тасаввур этиб бўлмайди. Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ўзининг изҳоротида шундай фикр баён этади: "ИШИД террористик гуруҳ билан қарши кўраш олиб бориш Туркиянинг вазифасидир." Бу фикр эса шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, ўтган беш йил давомида Туркия мунтазам равишда Сурияда фаол бўлган террористлар, жумладан ИШИД террористик гуруҳидан ҳимоят этиб келди.
Анкара милодий 2016 йил август ойининг 24 -чисида ИШИД террорчи гуруҳ ва курд жангаралари аталмиш унсурларни нобуд қилиш учун ўзининг танклари ва ҳарбийларини Суриянинг шимолида жойлаштирди. Туркия ҳозирда ҳам Сурия сарзаминида ҳарбий амалиётларни давом эттиришни таъкидлайдиким, Димишқ Туркиянинг Суриядаги аралашувини маҳкум этади ва уни Сурия ҳокимиятини очиқ-ойдин поймол этиш деб билади. Сурия ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакатнинг ер-ҳудудларида Туркиянинг ҳарбий амалиётлари давом этишига аксуламал кўрсатиб Туркиянинг мақсади ИШИД террористик гуруҳи билан кўраш олиб бориш эмас, балки Анкара бошқа террористик гуруҳларни ушбу мамлакатда ИШИД террорчи гуруҳи ўрнига алмаштиришни хоҳлайди, -деб таъкидлади.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, оташкесимни эълон қилиш ва турли қанотлар томонидан уни ижро этиш Суриянинг беш йилллик бўҳронида янги босқични ижод этмоқда. Олдин ҳам Суриянинг айрим минтақаларида оташкесим эълон қилинган эди. Аммо кейинчалик бу оташкесим поймол этилди ва натижа бермади. Бу гал ҳам оташкесим устувор қолишига ҳеч қандай кафолат мавжуд эмас. Охирги оташкесимнинг фарқли томони шундан иборатким, Сурия давлатининг қули баланд ва ишнинг ташаббуси Димишқнинг қулида қарор олган. Давлат кучлари охирги ҳафталар давомида жабҳаларнинг аксариятида, айниқса Ҳалабда олдинга ҳаракат қилиш ҳолатида қарор олган ва шунинг учун шундай назарга ташланадиким, охирги оташкесим мураккаб вазъиятида гирифтор бўлган Сурия давлати мухолифларининг фронтини нажот бериш учун бир сайъ-ҳаракат бўлса керак. Сурия давлати ушбу мамлакатда урушни келтириб чиқариш пайида эмаслигини исботлаш учун оташкесимни қабул қилди, аммо Сурия бўҳронининг ҳақиқатларини эътиборга олган ҳолда шундай хулосага келиш мумкинким, бу оташкесим ушбу бўҳронни ҳал этишда керакли натижани вужудга келтириши назарга ташланмайди. Сурия бўҳронида юзага келган бошқа бир ўзгаришда бу ҳафта давомида ҳам сионистик режимнинг қирувчи самалётлари вазъиятнинг парокандалигидан фурсат пойлаб Суриядаги минтақларни бомбардимон қилишди.
Аммо бу гал Сурия жиддий аксуламал кўрсатди ва бу аксуламал сионистлар учун бундан кейин янги шароит билан юзмаюз бўлишади ва Суриянинг сиёсатчилари бошқа сонистларнинг тажовузлари баробарида сукут сақлашмайди деган паёмни етказди.
*****
Қудс газетаси ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо мамлакатларнинг раҳбарлари йиғилишлари БМТ ташкилоти бош ассамблеясининг йиғилиши билан ҳамзамон туғри келиши ҳақида шундай ёзади Эрон Ислом Жумҳурияти ўз усулий назарлари ва қарашларини баён этиши зимнида, Саъудия Арабистонини минтақада такфирий терроризмнинг ҳозирги энг муҳим ҳомийси, кўп бўҳронлар ва қон тукишларнинг омили унвонида кескинликларга юзмаюз этиши, Ол-Саъуд ҳокимларига қарши мантиқий ва далилли айблов хулосасини содир этиши ва Риёзнинг ҳақиқий чеҳрасини дунё оммавий афкори, айниқса ҳарбий пактларга кўшилмаслик ҳаракатига аъзо мамлакатлар наздида намойиш этиши ҳамда уларнинг хато хатти-ҳаракатлари ва психологик урушларига қарши қатъий жавоб қайтариши учун бу йиғилиш муносиб маҳалл саналади. Ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо мамлакатлар ва қисқа бир вақт ичида БМТ ташкилоти бош ассамблеяси йиғилишининг ўтказилиши муҳим икки халқаро ташкилотда Ол-Саъуднинг дипломатик идоралари учун оғир бир неча ҳафтани аармуғон келтиради.