Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Қудс ва Рисолат газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Суриянинг шимолида америкалик тажовузкор кучларнинг олға ҳаракат қилиши ва "Тал Абяз" номли курдлар яшовчи шаҳарда Америка байроғини ўрнатилиши оташкесим сояси остида тажовузкорларнинг дастурлари ва мақсадлари ҳақида янада мубҳамликларни вужудга келтирмоқда ва амалда Сурияни тақсимлаш лойиҳасини ижро этиш билан шуғулланишларидан далолат беради. Комилан ошкор бўлмокдаким, Суриянинг бугунги ўзгаришлари ва америкалик коалициянинг роли фақат ИШИД террористик гуруҳ билан қарши кўраш олиб бориш доирасида амалга оширилмаяпти, балки терроризмга қарши уруш фақат Сурияда Ғарб-Иброний-Араб душманлик марказининг дастурларини ижро этиш учун иддао қилиш ва баҳона қилиш ҳисобланади. Бир нечита миллатлардан иборат бўлган Нато армияси тажовузкор ҳарбийларининг ҳузур топишлари ва Суриянинг ер-ҳудудларининг марказида террористларнинг байроқлари ўрнига Америка байроғини ўрнатиш Сурия миллий ҳокимиятининг обрў-эътиборини ошкора тарзда поймол этиш ва халқаро қонунларни оёқ ости қилиш ҳисобланадиким, яна минтақада Вашингтоннинг янги лойиҳаларини намойишга қуяди.
Қудс газетаси шундай ёзади, охирги бир неча ҳафта давомида кўтилмаган ва нодир ҳодисалар рўй бердиким, Америка президентлик даврининг бу йилги сайловлари ўзининг собиқаси бўлмаган ва энг мустасноли даврига юзмаюз бўлиш сабабига айланди.
Трамп баробарида пешволик қилиш ва ижтимоий сўровларнинг натижасидан хурсандчилик қиладиган ва ўзининг ғалабасини қатъий деб биландиган Хиллари Клинтон асабийлашадиган ҳужумларга юзмаюз бўлди, бир маротаба ерга қулаб тушди икки маротаба ҳушидан кетиб қолди ва ўзининг сайловолди сафарларини бекор қилишга мажбур бўлди. Демократлар вужудга келган вазъиятдан жиддий иккита йўлнинг орасида қолишган. Агар Хиллари Клинтон қолса, ишларни бошқаришда унинг қобилиятсизлиги ва заифлигига тегишли турли фарзияларнинг тарқалишига асосан шак-шубҳасиз ўз райларининг кўп қисмини қулдан бой беради ва агар рақобатдан кетса эҳтимол унинг ўрнига ўринбосар бўладиган Берни Сандерз унинг қозонган меҳр-муҳаббатини қозона олиши ва ижтимоий сўровларда Трамп устидан ғалаба қозониши маълум эмас. Хиллари Клинтон қанчаки демократлар лагерини паришонликка юзмаюз этган бўлсада, шу мизонда жумҳурийчилар командасининг хурсандчилик қилишлари сабабига айланди. Энди демократлар партияси кўтилмаган ушбу жараён билан қандай юзмаюз бўлишларини кўтиш лозим бўлади.
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Нато ташкилоти ва Маскванинг қарамақаршилиги ҳалигача давом этмоқда. Бу ўртада Шимолий Атлантика шартномаси ва Масква томонидан икки томоннинг ўртасидаги кескинликлар кўламини камайтириш учун айрим сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Шу ҳол билан шундай назарга ташланадиким, агар Нато ташкилоти халқаро тизимда экспансионистик ва адоватли ўз сиёсатларини давом этаверса, Нато ва Россия муносибатларининг ҳақиқий яхшиланиши ҳақида сўз юритиш мумкин эмас. Нато ташкилоти охирги йиллар давомида дунёда нотинчликларни вужудга келтирувчи ташкилот эди. Нато мамлакатларининг раҳбарлари Украинанинг ички ишларига дахолат этишлари билан ушбу мамлакатда оғир бўҳронни вужудга келтиришларини бунга мисол келтириш мумкин. Шу ҳол билан шундай назарга ташланадиким, Нато ташкилотига аъзо мамлакатлар амалда Масквага нисбатан ўзларининг ҳусни ниятларини кўрсатишлари лозим. Бошқа томондан шуни эсдан чиқармаслик керакким, Украинада хавфсизлик бўҳронларини вужудга келтирган томон Россия эмас, балки Нато раҳбарлари эдилар.Украинанинг ўз вазифасидан четлантирилган республика президенти Януковичнинг истеъфога чиқишини сўраган украиналик эътирозчилар ўртасида америкалик ва европалик мамлакатлар раҳбарларининг ҳузур топишлари ушбу масалани яққол исботлайди.