Эрон матбуотига бир назар
Хуросон, Эътимод ва Мардум Солори газеталари
Хуросон газетаси шундай ёзади Суриянинг тинчлик келишуви яна мағлубиятга учрайди деб хабар беришмоқда. Муқовимат фронти ва Россиялик иттифоқчиси ўз мажбуриятларига қараб амал қилишган ва ноҳарбий аҳолига кўмак бериш шароитига ҳам тайёргарлик кўришган. Аммо Америка келишувни комил ижро этишга мойиллик зоҳир этмаяпти ва ўзининг "террористга ўхшамаган иттифоқчилари"-ни қулдан бой беришни хоҳламаяпти. Аммо нима учун бундай қилмоқда? Ва нима учун Америка ҳамиша тинчлик келишувининг мағлубиятга юзмаюз бўлиши ва унинг оқибатлари ҳақида сўзламоқда? Сабаб шундан иборатким, Америка ҳозирги шароитда Сурия бўҳрони масаласи бўйича Россия билан ўзининг келишувидан розий эмас ва ушбу масалани чузишга ҳаракат қилмоқда.. Оқ Уй ушбу бўҳронни Оқ Уйга келадиганларга топширишни хоҳлайди. Аммо масаланинг асосий томони бундан иборат эмас. Бошқа томондан агар Жабҳатун-Нусра ва унга ўхшаган туррористик гуруҳлар каби Сурия майдонида бўҳрон келтириб чиқарувчи уйинчилар келишилган келишувга қараб "террористик қора рўйхат"-га қарор олсалар, ким Сурияда барқарорликни қайтариш учун муқовимат фронтининг олға ҳаракат қилишларига монеа ярата олади. Агар Сурияда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилса, минтақада Американинг манфаатлари таъмин бўлмайди.
*****
Эътимод газетаси шундай ёзади, Афғонистон президенти ўзининг Ҳиндустонга қилган сафарида терроризм билан ёндошишда Покистоннинг сиёсатларини танқид остига олди ва террористлар билан ёндошишда террористик гуруҳлар ўртасида ҳеч қандай айирмачиликка йўл қуймаслик керак ва уларни яхши ва ёмон террористларга ажратиши мумкин эмас,-деб айтган. Афғонистоннинг эътиқодига кўра, Покистон Афғонистоннинг Толибон гуруҳи ва Ҳақоний тармоқлар каби террористик айрим гуруҳлар билан жиддий ёндошишмаяпти ва уларга қарши кўраш олиб бормаяпти. Покистон эса Афғонистоннинг иддаоларини асоссиз деб билади. Бошқа томондан Покистоннинг иддаоларига кўра, Ҳиндустоннинг хавфсизлик ва жосуслик идоралари Покистонда, айниқса Балужистон вилоятида нотинчликларни кучайтириш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. Ҳиндустон назорати остида бўлган Кашмирда жорий бўлган душманликлар ва ўзгаришлар Исломобод ва Деҳли ўртасидаги кескинликларнинг авж олиниши сабабига айланган. Ҳиндустон ва Афғонистон Покистонга қушни мамлакатлар унвонида бу мамлакат билан узоқ муштарак чегараларга эгадир. Аммо чегара масалалари ва сиёсий кескинликлар Кобул, Исломобод ва Деҳли ўртасидаги алоқаларни ушбу кескинликларнинг таъсири остига қарор олиниши сабабига айланган. Афғонистон ва Покистоннинг турли заминаларда бирбирига қарши тўҳмат солиши, Покистонга қарши Афғонистон ер-ҳудудларидан фойдаланиш учун Ҳиндустон жосуслик идораларининг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларига тегишли Покистоннинг иддаолари ва Афғонистонга қарши террористик гуруҳлар билан Исломободнинг амал қилишига тегишли Кобулнинг иддаолари қушни икки мамлакат алоқаларининг хиралашиб қолиши сабабига айланмоқда.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Яманга қарши саъудияликларнинг ҳаво орқали ҳужумларига тегишли бир нечита хабарларга кўра, шу нарса аниқландиким, ушбу ҳужумларнинг учдан бир қисми мактаблар, касалхоналар, савдо марказлари, масжидлар ва иқтисодий инфратизилмалар каби ноҳарбий позицияларга туғри келади.
Мардум Солори газетаси Горден газетасининг нақлига таяниб шундай ёзади, Америка ва Англия ҳимоятлари билан Арабистон давлатининг иддаоларига хилоф бўлган ушбу натижалар шундан далолат берадиким, Риёз Яманда ноҳарбийлар ўртасидан қурбон бўлганлар сонини кам кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бу хабар устодлардан ташкил топган бир гуруҳ, инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш фаоллари ва инсон ҳуқуқларини ташкил этувчи гуруҳлар томонидан нашр этилган. Шунингдек бу гуруҳ Яманга қарши ҳаво орқали ҳужумлар бошланганидан бўён Англия томонидан Арабистонга 2,3 миллиард фунт-стерлингга тенг келадиган қурол-яроқ сотилиши масаласи ва шунингдек Арабистоннинг назорат марказлари ва қомондонликларида Англия армияси персоналлари катта рол уйнашларига ишора этишни хоҳлайди. Англия парламентининг икки комитети мустақил ва муътабар бир комитет ноҳарбийларга қарши амалга оширган ҳужумлар масаласи ҳақида натижага эришиши учун Риёзга қурол-яроқ сотиш жараёнини тўхтатишни сўрашмоқда.
Бу мустақил ҳисоботга кўра, милодий 2015 йилнинг март ойида 8 минг 600 маротаба ҳаво орқали ҳужумлар амалга ширилганким, бу ҳаво ҳужумлар Риёзнинг раҳбарлиги билан бошланган.