сентябр 19, 2016 14:59 Asia/Tashkent

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз тингловчилар!

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони  ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида форс,  ўзбек ва афғон  тилларда қўшиқлар  ўрин олган. Бугунги  мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!

Мусиқа санъати инсонни ҳамиша эзгўликка чорлайдиган,ҳар қайси одамнинг қалбидаги энг нозик, энг гўзал туйғуларини уйғотадиган буюк иллоҳий куч, десак хато қилган бўлмаймиз ва ҳеч ким бу фикрни инкор этолмайди.

Чиндан ҳам дунёдаги турли миллат, тил ва эътиқодга мансуб одамларни, элу элатларни ҳеч қандай таржимонсиз бир-бирига боғлайдиган, муштарак мақсадлар  йўлида  бирлаштирадиган мусиқа санъати каби қудратли воситани топишнинг ўзи қийин.

Бу гапимизни тасдиқлаш учун  Эроннинг таниқли ва севимли санъаткори  Ризо Содиқини мисол келтириш мумкин. Яхшиси келинг биргаликда  Ризо Содиқи ижросида "Ҳавойи тоза" номли қўшиқни эшитайлик.

 Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Азизлар,  ҳаргалгидек  кўп мухлисларимиз радиомизнинг почтасига  мактуб ёзиб биздан ёқимли қўшиқларни тингаш истагини билдиришади. Жумладан,  Самарқанд  ва Фарғона  вилоятларидан  Икром ва Таваккал номли мухлисларимиз мактуб  ёзиб Узбекистоннинг  таниқли ва севимли  хонандаларидан бўлмиш Шерали Жураев ижросида "Тарк айлама"  номли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган.    Бу  биродарларимиз истагини бажо келтириб  "Тарк айлама" номли дилрабо қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг.

Азиз мухлислар,  дастуримиз якунида Тожикистонлик мухлисларимиз  Шаҳло, Фарзона ва Камила номли сингилларимизнинг  истак-хоҳишлари билан  Афғонистоннинг машҳур хонандаси бўлмиш марҳум Аҳмад Зоҳир ижросида "Ай подшаҳи хубон" қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.

Ай подшаҳи хубон

Дод аз ғами танҳои

Дил бе ту ба чон омад

Вақт астки ту боз ои