Қалбга яқин қўшиқлар
Форс, ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқлар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.
Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман
Азизлар, бугунги мусиқали дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб форс, ўзбек ва тожик тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Азиз мухлислар, маълумки, мусиқа ва қўшиқ тили, дини ва урф-одатлари турлича бўлган миллат ва элатларни бирлаштирадиган қудратли воситадир. Бошқа соҳа ва тизимлар қатори мусиқа ва қўшиқчилик санъати ҳам муайян мезонларга таянади. Зеро, халқ қадим замонлардан бери қўшиқни севган, унга меҳр қўйган. Қўшиқ, куйлардаги эзгу ғоялар асосида фарзанд тарбиялаган. Бир сўз билан айтганда, аждодлар қўшиқни муҳим тарбия воситаси деб билганлар.
Шундай қилиб сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз Эрон машҳур санъаткорларидан бири марҳум Муртазо Пошшойи ижросидаги " Қасам " номланган қўшиқдир. Марҳамат тингланг!
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Кўй-қўшиқ инсон руҳини кутарувчи унга оромбахш этувчи, уни юксак-юксакларга ундовчи воситадир. Турли тилларда кўйланган ёқимли кўй-қўшиқлар қалбларни тасхир айлаб, инсоннинг яшашга бирга муҳаббатини янада зиёда этади.
Азизлар, Тошкентлик мухлисларимиз Отабек ўзбек машҳур хонандалардан бири Озодбек Назарбеков ижросида "Онам" номли қўшиқни тинглаш истагини билдирган. Биз азиз тингловчимиз истак- хоҳишини назарга олиб бу чиройли қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз. Қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз.
Мусиқали дастуримиз давом этади.
Дилрабо, дилнишин куй-қўшиқлар инсонни ўз Яратувчиси – Парвардигори каримга, ўз диёрига, ўз халқига, ўз она - ватанига , ўз яқин кишиларига янада муҳаббатли, янада садоқатли айлайди.
Инсон маънавий оламини бойитишда, унга руҳий озуқа беришда мусиқанинг ўрни катта. Кўнгилга етиб борадиган куй-қўшиқ кишига эстетик завқ бағишлаш билан бирга ҳордиқ манбаи ҳамдир. Дилрабо қўшиқларни тинглаганингизда қалбингиз ором олиб, ҳаёт ташвишларидан чалғиб, янграётган куйнинг сеҳрли оламига ғарқ бўлаётганингизни сезасиз.
Азизлар, дастуримиз якунида мухлисларимизнинг истак-хоҳишларига биноан Тожикистоннинг машҳур хонандаларидан бўлмиш Давлатманд Холов ижросида бир чиройли қўшиғини манзурингизга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг.
Муҳтарам тингловчилар, сиз "Қалбга яқин қўшиқлар" дастурининг навбатдаги сонини тингладингиз.Бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.
Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча, мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.