июл 30, 2018 12:10 Asia/Tashkent

Форс, ўзбек ва тожик тиллардаги дилрабо қўшиқлар

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.

Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз. 
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
 
 Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек ва тожик тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азиз дўстлар, эсингизда бўлса ўтган дастурларимизда айтган  эдикки турли мавзўларда ижро этган қўшиқлар тингловчининг қалбига яқин бўлади. Албатта шу нарсани айтиш жойизким у хоҳ рассом, хоҳ шоир, хоҳ хонанда бўлсин қачонки тили билан дили бир бўлса, тингловчининиг қалбига таъсир етказади. Шундай экан келинг биргаликда  Эрон санъаткорларидан бўлмиш Муҳсини Човуши  ижросида “Делбар" номли чин қалбдан кўйган  қўшиқини эшитайлик. Марҳамат тингланг.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқий дастуримиз давом этади. 

 Азиз дўстлар!  Шу кунларда қўшиқсевар мухлисларимизнинг бир неча нафари радиомизнинг электрон почтасига мактуб йўллашган ва ўз истак-хоҳишларини бизга баён этишган.    Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида яшаётган азиз мухлисларимиз  Афшин ва Зиёдулло биродарларимиз бўладилар. Бу биродарларимиз бизнинг дастуримизга махсус эътибор қараётганларига миннатдорчилик билдирамиз ва  ушбу мухлисларимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олиб  Озодбек Назарбеков ижросида “Сени севдим” номли қўшиғини  манзурингизга ҳавола этамиз.

Гўзал исминг жисмимда яшар

Сени десам юрагим яшнар

Бу дунё ҳам жаннатга ўхшар

Сен чиройли кўлганинг учун

 

Азиз мухлислар, мусиқали  дастуримизнинг сўнгги лаҳзаларида  Душанбедан  бир неча  мухлисларимизнинг   истак-хоҳишларига биноан  Тожикистоннинг  машҳур ва жуда севимли хонандаларидан бўлмиш Садриддин Нажмиддин ижро этган   “Ширин ” номли  чиройли  ва мазмунли қўшиғини сизларга тақдим  этамиз. Марҳамат тингланг!                                            

Муҳтарам тингловчилар, сиз "Қалбга яқин қўшиқлар" дастурининг навбатдаги  сонини  тингладингиз.Бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. 

  Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча,  мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.