Қалбга яқин қўшиқлар
Шарқ мутафаккирлари мусиқа ҳақида инсоннинг гўзаллик туйғусини тараққий эттирмай туриб, маънавий баркамол инсон ҳақида гапириб бўлмайди, деб таъкидлашади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар.
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек ва тожик тилларида ижро этилган дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Шарқ мутафаккирлари мусиқа ҳақида инсоннинг гўзаллик туйғусини тараққий эттирмай туриб, маънавий баркамол инсон ҳақида гапириб бўлмайди, деб таъкидлашади.
Токи одамзод ўзини қуршаб турган ташқи оламда, ўзи яшаётган жамиятда, ўзи билан мулоқотда бўлаётган кишиларда тарихан шаклланган ва муайян даврда амал қилинаётган бадиий ижод намуналарида мужассамлашган гўзалликни ҳис қила олмас экан, ҳеч қачон маънавий баркамол инсон даражасига кўтарила олмайди.
Мусиқа ана шу нозик туйғуларни шакллантириш ва тарбиялашнинг қудратли воситаларидан биридир.
Шахсни камол топтиришда мусиқа маданиятининг ўрни ва аҳамиятини очиб бериш, биринчидан, инсон ва унинг моҳияти масаласини, иккинчидан, маърифатлилик кўламини, учинчидан, маънавий камолотда мусиқа эга бўлган имкониятларни аниқлаш демакдир.
Шундай экан, келинг бирга Эроннинг таниқли хонандаларидан бўлмиш Эҳсони Хожа Амирий ижросида “Йе хотире аз фардо” номли қўшиқни эшитайлик. Марҳамат тингланг..
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Азизлар, мусиқали дастуримиз давом этади.
Ота-онага итоат қилиш, уларга яхшилик қилиш фарз амаллардан бири бўлиб, уларга итоатсизлик қилиш эса Аллоҳга ширк келтириш билан бир қаторда зикр қилинган гуноҳи кабиралардан биридир.
Ота-онанинг фарзандга муҳаббати инсоннинг фитратида бор. Шунинг учун ота-она болани деб жонини фидо қилишга ҳам тайёр туради. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Аммо боланинг ота-онага муҳаббати бундай эмас. Бу муҳаббат болага қилинган яхшилик туфайли шаклланади. Одам боласи яхшиликнинг, ширин сўзнинг гадоси бўлади. Инсоннинг қалби яхшиликлар билан эгалланади. Шундай экан, уларнинг итоатини яхшиликлар эвазига сотиб олинг.
Азиз мухлислар! Сурхондарё ва Намангон вилоятларидан қўшиқсевар кўп мухлисларимиз почтамизга мактуб ёзиб биздан Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорларидан бири бўлмиш Озодбек Назарбеков ижросида «Отам» номли бир чиройли қўшиғини тинглаш истагини билдиришган. Азиз мухлислар бизнинг радиомизга эътибор қаратишингиз учун миннатдорчилик билдириб, сиз истаган қўшиқни эътиборингизга ҳавола этамиз..
Сиз мен учун беминнат бир оламдирсиз
Онам шундай бино қўйган отамсиздир
Сиз ёнимда бойлигимсиз кимдан камман
Дуоингиз билан элда мукаррамман
Хонадоним чироғисиз шул сабабдан
Кўча-куйда юрганимда хотиржамман.
Азиз тингловчилар, дастуримиз якунида Душанбе шаҳридан Зебуниссо ва Ирода мухлисларимиз истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Тожикистоннинг машҳур ва севимли хонандалари Афзалшоҳ Шодиев ижросида «Омаданам рафтан аст» номли қўшиғини эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз. Марҳамат тингланг!
Муҳтарам тингловчилар, сиз "Қалбга яқин қўшиқлар" дастурининг навбатдаги сонини тингладингиз.Бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.
Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча, мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.