Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Мардум Солори ва Рисолат газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади Америка армияси муштарак штабининг собиқ раҳбари ва ушбу мамлакатнинг собиқ ташқи ишлар вазири генерал Колин Пауэлл ўзининг баён этган изҳоротида Яманда саъудияликларнинг позициялари ва ушбу мамлакатга қарши урушни ахмақона ҳаракат деб билди. Сауъдиялик коалиция турли уруш жиноятларини содир этиш ва дунё миқёсида нефт долларларни тукиб сочиш ҳамда ҳатто халқаро ташкилотларнинг райларини сотиб олиш ва мамлакатларнинг расмийларига пора беришлари билан ҳам ушбу чуқур ва кенг ботқоқдан чиқа олгани йўқ ва ушбу ботқоқдан обрў билан чиқиш жиҳатида муносиб бир йўлни тасаввур этиб ҳам бўлмайди. Аҳамиятга молик бўлган нуқта шундан иборатким, ҳатто саъудиялик коалициянинг ҳомийлари ҳам Яман урушида инсониятга зид бўлган фаолият олиб боришлари туфайли Ол-Саъуднинг жиноятларига шерик бўлган мамлакатлар унвонида талқин этилмоқда ва Яман урушида воситачилик қилиш учун керак бўлган саллоҳиятга эга эмаслар. Албатта бундай шароитда Яманда саъудиялик тажовузкорлар коалициясининг ҳарбий маълумотлари, ҳарбий тажҳизотлари ва қурол-яроқларини таъминловчи Америка ва бошқа мамлакатлар жинояткорлар билан ҳамжиҳат бўлишлари туфайли уларга шерик бўлган мамлакатлар қаторида жой олган мамлакатлар ҳисобланишади ва амалда фойдаланувчи томонлар ўртасида воситачилик қилиш заминасида бирон бир рол уйнаш учун бетарафлик ҳам қилишмайди.
*****
Мардум Солорий газетаси шундай ёзади, БМТ ташкилоти бош ассамблеясининг остонасида дунё мамлакатлари раҳбарларининг йиғилишида муштарак бир декларация қабул қилиндиким, дунёда бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳронига аксуламал кўрсатиш ҳамжиҳатлигига кўмак бериш қарорига келишди. Айтишларича, ушбу йиғилишнинг якуний баённомаси мунча ҳам қониқтирадиган баённома эмас. Шундай хулоса қилинадиким, милодий 2015 йилнинг охиригача, яъни ўтган йил кўз фаслининг охиригача 65 миллиондан ортиқ нафар одамлар ўз мамлакатларидан овора бўлишганким, бу рақамни ўтган йил билан қиёслаганда беш миллион нафардан кўпдир.
БМТ ташкилотига аъзо мамлакатларнинг 193 мамлакатининг расмийлари душанба куни бошпанаҳ изловчи муҳожирлар ва овора бўлганлар масаласи ҳақида маслаҳатлашиш учун бу ташкилотда йиғилишди. Бу йиғилишда мамлакатларнинг келишиб олган ҳужжатлари "Бошпанаҳ изловчи муҳожирлар ва оворалар ҳақида Нью-Йоркнинг баённомаси" мамлакатлар учун ҳеч қандай мажбуриятни ижод этмайди. Бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳронида фаол бўлган гуруҳлар ушбу баённомадан ўз норозийликларини эълон қилиб, бу баённома умид қилинган баённома эмас деб айтишди. БМТ ташкилоти қошидаги бошпанаҳ изловчи муҳожирлар ташкилотининг берган маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунёда 23 миллион нафар овора, 3 миллион 200 минг нафар шахс бошпанаҳ изловчи муҳожирлар ва 41 миллион нафар шахс эса бошқа мамлакатларда муҳожир бўлиб қолишган.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, европалик фуқаролар Америка Қўшма Штатлари билан эркин тижорат қилиш шартномасини имзолашга тегишли яшил қитъа расмийларининг таъкид қилишларидан шиддат билан норозийлик билдиришмоқда. Ўтказилган ижтимоий сўровлар ва ўтказилаётган эътирозли кўча намойишларда бу норозийликларни яққол мушоҳида этиш мумкин. Бу масала Европанинг оммавий афкор иродасига аҳамият бермаслигидан далолат беради. Қанчаки замон ўтса, шу даражада европалик фуқаролар ва расмийлар ўртасидаги бушлик ва мухолифат ортиб кетмоқда. Европа Иттифоқи ўзининг оммавий афкорига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этмаслик ҳақида ёмон собиқага эгадир. Лиссабон шартномасини таҳлил этиш жараёнида ҳам шунга шоҳид бўлган эдикким, бу шартнома Европа мамлакатларидаги фуқароларнинг мухолифатларига юзмаюз бўлишига қарамасдан европалик расмийлар томонидан тасдиқланди. Энди Германиянинг социал-демократлари ва шунингдек европалик айрим сиёсатчилар эркин тижоратнинг нотуғри эканлиги ва уни бекор қилиш ҳақида хабар бераётган бўлсаларда, аммо етакчи расмийлар ва Ангела Меркель бошчилигида европалик қарор қабул қилувчилар бу йўлни давом этишни таъкидлашмоқда. Европа ва Америка ўртасида эркин тижорат шартномасига қарши эътироз қилишда собиқаси бўлмаган ва кенг тарзда ўтказилган охирги эътирозли кўча намойишларни ана шу нуқтаи назардан таҳлил этиш лозим. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, бу тижорат шартномасини ҳимоят этувчилар ушбу келишув имзоланиши билан иқтисодий вазъият яхшиланиши ҳақида ваъда беришмоқда.