сентябр 22, 2016 13:27 Asia/Tashkent

Жумҳурии исломи, Жавон ва Мардум Солори газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси ҳафталик ўзининг сиёсий таҳлилида шундай ёзади, муқаддас мудофаа ҳафтасининг бошланишига ишора этиб,  бу кунлар муқаддас мудофаа ҳафтасининг бошланиши ва юклатилган саккиз йиллик урушни эслаш куни саналади. Ҳижрий-шамсий 1359 йил шаҳривар ойининг 31-чи кунида Ироқнинг баъс режими янги ғалаба қозонган Исломий Инқилобни ағдариш мақсадида ўзининг барча ҳарбий куч-қудрати ҳамда халқаро кенг кўмаклар ва ҳимоятларидан баҳра олиши билан ўзича бир қисқа муддат давомида Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини ағдариш орзуси билан ўз ҳужумини бошлади. Аммо Эрон халқининг устуворлиги ва сабр-тоқат қилиши уларни ўз жойларига ўтирғизиб қуйиш учун ибрат-намуна бўладиган дарсни уларга берди ва Эрон халқини дунёда ғурурланиши сабабига айланди. Бу сарзаминнинг тажовузкорлари баробарида ушбу ватан фарзандларининг жон фидо айлашлари шу даражада олий мақомга эгаким, ҳеч қачон хотиралардан чиқмайди ва уларнинг хотираларини эъзозлаш учун ҳар йили 21 сентябрь куни уша қаҳрамонлик ва фидокорлик кунларни хотиралаш мақсадида муқаддас мудофаа ҳафтаси шукўҳли тарзда ўтказилади.

                                                                    *****

Жавон газетаси Барак Абаманинг саккиз йиллик президентлик фаолиятларига ишора этиб, шундай ёзади, шуни эсдан чиқармаслик лозимким, ўзининг саккиз йиллик президентлик қилган даврида Барак Абама қурол-яроқ сотишда Американинг энг мувафаққиятли президентларидан саналади. Ҳатто халқаро амнистия ташкилоти Ўрта Шарқ режимлари билан қурол-яроқ бўйича шартномалар имзоланиши учун унинг "ҳалокатли риёкорлигига " нисбатан айблов эълон қилиб, уни уруш жиноятларини содир этган деб билиб, танқид остига олди.

Бу ташкилотнинг Ўрта Шарқ масалалари бўйича раҳбари Санжю Бари "Салон" журнали билан қилган ўз сўҳбатида шундай фикр баён этган, "Абама давлатида кам маълумот берилган мерослардан бири бу Саъудия Арабистони, Исроил ва Миср каби Американинг Ўрта Шарқ минтақасидаги иттифоқчиларига харбий ва қурол-яроқларни етказиб бериш мезонининг ҳаддан ташқари ортиб кетиши эдиким, инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш заминасида даҳшатли собиқага эгадир." Шунингдек унинг президентлик даврида вужудга келган Сурия бўҳрони ва террористик гуруҳларни мустаҳкамлаш орқали унинг дахолат этиш сиёсатлари нафақат урушларни келтириб чиқарди, балки ИШИД каби террористик гуруҳларнинг зуҳур топишига сабаб бўлдиким, Ғарб мамлакатлари ва ҳатто Американинг ўзини ҳам муаммоларга юзмаюз этган. Ҳозирги кунда у душманликка хотима бериш ва экстремизмга қарши кўрашиш ҳақида сўзлайди. Аммо шуни таъкидлаш жоизким, унинг сиёсатлари бу саккиз йил давомида камида қуполлик ва экстремизмнинг зуҳур топиш омилларидан биридир ва дунё жамиятининг хавфсизлиги ва минжумла Америкага таҳдид солмоқда.            

                                                                         *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Моселда ИШИД террорчи гуруҳининг қароргоҳига ироқлик кучларнинг ҳужум қилиш замони яқинлашгани билан Моселда суботсизлик ва хавотирланишлар юзага келган. Ироқнинг шимолида жойлашган Найнаво вилоятининг манбаларидан бири Мосел шаҳри суботсизлик ва ишончсизликка юзмаюз бўлган ва ана шу масала ушбу гуруҳнинг қомондони Абубакр Ал-Бағдодий ўзининг махфийгоҳидан ташқарига чиқиши ва Мосел шаҳрининг айрим маҳаллаларида сайр қилиши сабабига айланган,-деб эълон қилди.  Зикр этиб ўтилган манба шунингдек шундай таъкидлайдиким, ИШИД террористик гуруҳининг пойтахти деб аташган Мосел шаҳрида Ал-Бағдодийнинг чиқиши Мосел шаҳрида нотинчликларнинг давом этиши сабабли ИШИД террорчи гуруҳи қомондонининг жиддий хавотирланишидан далолат беради. Бошқа хабарга кўра, ИШИД террорчи гуруҳ Мосел шаҳрига кирадиган барча йўлларни комил тарзда бекитган ва Мосел шаҳрига ҳар қандай кириш ва чиқишни тўхтатган. Ироқдаги мутахассисларнинг эътиқодларига кўра, Мосел шаҳрига ҳужум уюштириш ҳақидаги хабарларнинг тарқалиши  ИШИД террористик гуруҳи Ироқда ўзининг охирги махфийгоҳини муҳофазат этиш учун Моселда ўзининг хавфсизлик чора-тадбирларини мустаҳкамлашга ўринишининг сабабига айланган.