Эрон матбуотига бир назар
Жумҳурии Исломи, Қудс ва Рисолат газеталари
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Жабҳатун-Нусра террористик гуруҳининг қомондонларидан бири Америка уларга "Тов" русумли танкларга қарши ракеталарни бевосита етказиб беради ва айни пайтда ҳам эркин армиянинг террористлари орқали уларни жиҳозлантириш ва қуроллантиришни давом этмоқда,-деб фош этди. У Америка олиб бораётган фаолиятини бир жумлада хулосалади ва айтди: "Америкаликлар бизга ҳамроҳлик қилишади."Жабуҳатун-Нусра фронтига аъзо террористлар томонидан бундай фош этишлар эса Американинг фақат террористларни доимий равишда ҳимоят этишлари ҳақида янги бир маълумотни бизга етказиб бермайди, аммо шундай хосиятга эгаким, террористларни ҳимоят этишда Американинг муҳим рол уйнашини очиқ-ойдин ошкор этади. Агарчи Вашингтон ҳалигача аниқ ушбу ҳақиқатни яшириш ҳамда Жабҳатун-Нусра терорчи гуруҳининг ушбу эътирофларини ҳам ёлғонга чиқаришга сай-ҳаракат қилади. Ҳақиқат шундан иборатким, Америка ва унинг иттифоқчилари террористларни ҳимоят этишда амалга ошираётган қора бу фаолиятлари билан ҳеч қачон терроризмга қарши кўраш олиб боришда пешволик қила олишмайди ва ана шу хаспўшлаш остида минтақада ўзларининг террористик режалари ва мақсадларини ижро этиш учун замина яратишади. Бу энг катта в муҳим мавзў саналадиким, ҳатто Американинг ёлғонга чиқаришлари ҳам унинг туғри эканлигини инкор этолмайди.
*****
Қудс газетаси шундай ёзади, Англия Европа Иттифоқида муштарак ҳарбий кучларни ташкил этиш учун Германия ва Франциянинг лойиҳасига ўз мухолифатини эълон қили.
Париж ва Берлиннинг таклифлари баробарида Англиянинг қаттиқ позиция олиши дипломатлар кўтаётган нарсадан ҳам оғирроқ бўлиши мумкин. Бу лойиҳага асосан Европа Иттифоқи мамлакатларининг алоҳида ҳарбий тажҳизотлари бир бўлиши лозим ва Европа Иттифоқи Америкага камроқ боғлиқ бўлиб қолади. Энглислар Европа Иттифоқининг шўҳратпарастлиги Нато ташкилотидан молиявий манбаларнинг чиқиши учун сабаб бўлишидан хавотирланишмоқда. Германия ва Франция каби Европа Иттифоқи мамлакатларининг аксарияти Европада Американинг раҳбарлигида ҳарбий иттифоқ ва Нато ташкилотининг тезкор аксуламал кўрсатиш кучларининг аъзоси ҳисобланишади. Бошқа томондан Европа Иттифоқи Англияга эҳтиёж сезади. Чунки бу Иттифоқнинг кам мамлакатлари катта ҳарбий амалиётларни раҳбарлик қилиш қудратига эгалар.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, гўё халқаро ҳамжамиятлик мусалмонларнинг эркинлиги ва демократияларига қараб амал қилмайдиганга ўхшайди ва ҳар куни мусалмонларга имконият қолдиришмаяпти. Бир неча йил олдин Ғарбнинг ўқув марказларида ҳижобни кийишни манъ этишлари билан бошланган можаро исломий сузиш кийимини манъ этиш ва охирги пайтда ҳам мусалмон аёллари баскетбол мусобақаларида иштирок этишдан маҳрум бўлишлари билан охирга етмоқда. Мусалмон аёлларига қарши чеклов қуяладиган қарорни қабул қилиш ва сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, инсон ҳуқуқларига зид бўлишига қўшимча халқаро ҳуқуқлар усуллари, халқаро қонунлар, жумладан БМТ ташкилотининг устави, инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш халқаро декларацияси, сиёсий ва маданий халқаро ҳуқуқлар келишувлари, аёлларга нисбатан камситишни бартараф этиш конвенцияси, эътиқод ва мазҳабга тегишли поймол этиш ва тенгсизликнинг барча шаклларини нобуд қилиш декларациясига ҳам зиддир. Айтилган барча далилларга кўра комил тарзда маълумким, ноқонуний сайъ-ҳаракат ва инсоний барча ҳуқуқлар доираси ва мавозанатига хилофдир. Чунки ҳижоб диний бир фарз ҳисобланади ва мусалмон аёллари уни ўзларининг табиий ҳақа-ҳуқуқлари унвонида билишади. Чунки бундай кийимни танлаш ва бу ҳам бўлса бошқаларга зарар етказмайдиган ва жамиятнинг умумий тартиб-интизоми ва ахлоқига хилоф бўлмаган кийимни танлаш эркин ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқи саналади.