тарихий саналар
Бугун пайшанба Хижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 8-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 29-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Хижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 8-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 27-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 29-чи кунидир.
Меҳр ойнинг саккизинчиси Мавлавий номи билан машҳур бўлган эронлик орифларидан бўлмиш Мавлоно Жаллолиддин Муҳаммад Бин Баҳоуддин Румийнинг улуғлаш кунидир. Мавлавий, Мавлоно номи билан машҳур Жаллолиддин Муҳаммад Бин Баҳоуддин Муҳаммад қамарий 604 йил Эрон шаҳрларидан бўлмиш Балх шаҳрида таваллуд топди. Болалигида ўз отаси Баҳо Валад номи билан машҳур Баҳоуддин Муҳаммад билан муғуллар ҳужумлари билан бир вақтда Кичик Осиё (ҳозирда Туркия)-га борди ва ўз хонадони билан Қунияда яшади. Мавлоно ўз отаси ҳамда Қуния ва Шомнинг бошқа олимларининг илмларидан баҳраманд бўлишидан сўнг дарс бериш билан шуғулланди. Сўнгра у Шамсиддин Муҳаммад Табрезий номли буюк ориф билан Қунияда мулоқот қилди ва унинг таъсири билан умрнинг охиригача маданият изловчилар қаторидан жой олиб, иллоҳий ҳақиқатни топишдан қўл тортмади. Мавлавийнинг шов-шувли бу ҳаётининг охирини ўзига қамраб олган ўттиз йил ноёб меросни ундан боқий қолдирди. Одам фарзандининг энг олий завқ ва андишасининг натижалари ва орифлар йўлининг ёруқ чироқлардан ҳисобланмиш Маснавий Маънавий китобида Мавлоно ирфоний, диний ва ахлоқий масалаларни баён этган ҳамда оятлар, ҳадислар ва мақолларни тафсир этади. Маснавийдан сўнг Мавлонинг ғазаллари шоирнинг олий ва меҳр-муҳаббатдан тўла бўлган андишаларидан иборатдир. Ҳамда "Фиҳи мо фиҳи", "Макотиб ва Мажолиси сабъа" китоблари унинг мерос қолдирган асарлар жумласидандир. Мавлоно Жаллолиддин Румий охири ҳижрий-қамарий 672 йил 68 ёшида вафот этди ва Қуния шаҳрида дафн этилди.
Бундан 746 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 691йил зул-ҳижа ойининг 27-сида:
Форс шоири Шайх Муслиҳиддин Саъдий Широзий оламдан ўтди.У ўз шаҳри, яъни Широз шаҳрида адабий ва диний бошланғич илмини ўтказганидан сўнг ёшлик айёмида Бағдод шаҳрига борди.Саъди бу шаҳарнинг “Низомия” мактабида ўз замонинг машҳур илмларини ўрганишни бошлади ва таҳсилотини олганидан сўнг Шом,Фаластин, Рум, Ҳижоз ва бошқа мамлакатларга сафар қилди. Саъди ўз сафарлари давомида турли инсонлар билан танишди ва кўрганлари ва эшитганларини шеър сифатида ёзиб мерос қолдирди. У ўз юрти Широз шаҳрига қайтди ва 30 йил сафари давомида олган тажрубалари билан панду насиҳатли шеърлар ёзиш билан шуғулланди. Саъди сафари давомида ёзишни бошлаган энг буюк асари “Бустон” китобини ҳижрий-қамарий 655 йилда охирга етказди. Бу китоб адолат, эҳсос, ишқу-муҳаббат, камтаринлик,товба қилиш ва муножот қилиш ҳақида ёзилган. Саъди ҳижрий-қамарий 656 йилда иккинчи китоби “ Гулистон”-ни ҳам ёзди. Бу китоб форс насриниг энг баландпарвоз китоби ҳисобланади ҳамда бу китобда форс ва араб шеърларидан ҳам фойдаланилган. Шуниндек бу китобда ахлоқий ва ижтимоий ҳикоялар 8-бобда ёзилган. Саъдийнинг дивони қасида, қитъа,ғазал ва рубоиётдан иборатдир.Бу буюк форс шоирининг асарларидан “ Мажолиси панжгона” китобига ишора қилиш мумкин.Саъдининг зиёратгоҳи Широз шаҳрида жойлашган.
Бундан 106 йил олдин милодий 1910 йил сентябр ойнинг 29-чисида:
Милодий 19-20-чи асрнинг машҳур санъаткори ва рассоми америкалик Винслу Хаммер вафот этди. Хаммер милодий 1836 йил 24 феврал ойида Американинг Бостон портида таваллуд топди. У болалигидан бошлаб санъат билан алоқаси бор эди. Шунинг учун ўз ишини рассомлик ва нашр этишдан бошлади. Хаммер Инфисол урушлари номи билан танилган Американинг ички урушлари жараёнида уруш манзараларидан расмларни тайёрлашнинг маъмури эди ва уруш тамом бўлиши билан ўзининг машҳур асарларини ижод этиш билан шуғулланди.У графика заминасида ҳам яхши истеъдодга эга эди ва турли нашриётларда рассомлик қилиш орқали йиллар давомида ўз ҳаётини таъминларди. Англияга сафар қилганидан кейин унинг қараши ва иш усуларида ўзгаришлар юзага келди. Хаммер ундан кейин мўъдаз ва тафсилотсиз денгиз саҳналарини тасвирлаш билан шуғулланди. У мойли рангдан фойдаланишига қўшимча сув ранги дан ҳам маҳорат билан фойдаланардиким, шимолий ўрмонзорларнинг ёвоий ҳолати ва денгизнинг мазмун-мундарижаларидан иборат эди. Хаммер ўзининг ҳунармандчилик соҳасида олиб борган фаолиятлари давомида ўзидан турли асарларни мерос қолдирди ва "Ҳашт ноқус", "Рост ва чап" ва "Асирони жабҳа" номли асарлар уларнинг жумласидандир. Винслу Хаммер охири 74 ёшида вафот этди.