сентябр 29, 2016 11:47 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Қудс ва Ҳамшаҳри газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Сурия бўҳрони баробарида Американинг кибр-ҳаво билан позиция олиши ҳисобланадиким, бир томондан террористларга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишни сўрайди аммо бошқа томондан эса  "террористлар ўзларини ҳимоят этишга ҳақлари бор"-деб иддао қилади. Бу минтақада терроризмга қарши кўраш олиб боришга иддао қиладиган мамлакатнинг позициясидирким, ҳатто ўзини ёлғондан "террористларга қарши кўрашишнинг пешвоси" деб таништиради. Ҳолбуки америкалик коалициянинг охирги кунлар давомида амалга оширган ҳарбий амалиётлари ИШИД террорчи гуруҳ ва ИШИД террорчи гуруҳидан ҳам ёмонроқ бошқа гуруҳларни ҳимоятида эканлигини яққол кўрсатди. Американинг лойиҳалари,режалари ва фитна-найранглари қайси мизонда бўлмасин ва улар ушбу заминада қанчаки сайъ-ҳаракат қилмасинлар Сурия ўзгаришларининг тақдири майдон амалиётлари жараёнида ҳал бўлишини қабул қилишга мажбурлар. Ва майдон амалиётлари саҳнасида ҳам ўз ер-ҳудудлари ва сарзаминларидан ҳимоят этадиган муқовиматнинг жасур аскарлари ва муқовимат кучларининг жангчилари қарор қабул қилишади ва таъсир етказишади. Албатта ижарага олинган террористларнинг кундан кунга мувафаққиятсизликка юзмаюз бўлишлари Сурия ва Ироқда уларнинг комилан ва бутунлай нобуд бўлишлари билан охирга етади.    

                                                                      *****

Қудс газетаси шундай ёзади, Америка президентлик сайловолди баҳс-мунозаралари душанба куни Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трампнинг ўртасида ўтказилади. Жамоатчилик фикрини сўраш марказлари ушбу баҳс-мунозарада ким ғалаба қозонишини кўрсатишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.  Гўё сайловолди баҳс-мунозараларда ғалаба қозониш олдинда тўрган президентлик сайловида ғалабани қулга киритиш маъносида бўлгандек. Аммо ҳақиқат шундан иборатким,баҳс-мунозараларга тегишли америкалик оғзаки ва ёзма оммавий ахборот воситаларида шакл олинган барча ҳаяжонларга қарамасдан эндиликда сайловолди баҳс-мунозарасида бир номзаднинг фаолияти сайловнинг бутун жараёнини собиқаси бўлмаган даражада ўзгартирган бўлса. Трамп ва Клинтон ўртасида баҳс-мунозараларнинг ўтишидан кейинги шароитда уни яхши таҳлил этиш учун ушбу нуқтага эътибор қаратиш кўмак беради. Ишонч ҳосил қилиш мумкинким, бу баҳс-мунозара ушбу икки номзаднинг тарафдорларининг нуқтаи назарини ўзгартирмайди. Аммо шу нарса аҳамиятга моликдирким, бу баҳс-мунозара ҳалигача қарорга келмасдан яшаётган шахсларга таъсир етказади.     

                                                                         *****

Ҳамшаҳри газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Шимолий Каралина вилоятида Шарлот шаҳрида қоратанлиларга нисбатан Америка полициясининг қуполлик сайъ-ҳаракатларига қарши эътирозли кўча намойишлари давом этаётган бир ҳолда кеча Калифорния штатидаги Сан-Тяго шаҳрида полиция кучлари қора танли шахсни нишонга олишди. Аммо бу гал қуролланмаган руҳий касалликка гирифтор бўлган шахс эди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш гуруҳларининг қилган эълонларига кўра, Алфред Овлонго полициянинг ўқ отиши таъсирида бу йил қурбон бўлган 217 –чи қора танли шахс ҳисобанади.  Бу вазъият машҳур айрим чеҳралар, жумладан дунёнинг машҳур тенисчиси "Серено Вилямз"-нинг эътирозини ҳам вужудга келтирди. Серена Вилямз Фейсбук саҳифасида нашр этган ўзининг ёзувларида ҳозирги шароит ва охирги қуполликларга нисбатан хавотирланишини зоҳир этиб, бошқа бу шароит баробарида "сукут сақламайман" деб таъкидлайди. Милодий ўтган йиллар давомида Америкада полициянинг ўқ отишмаларидан 1минг 150 нафар шахс ҳалок бўлишдиким, улардан 321 нафари қоратанлилар эдилар.