тарихий саналар
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 10-чиси Ҳижрий- қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 1-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 10-чиси
Ҳижрий- қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 29-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 1-чи кунидир.
Биринчи октябрь, яъни меҳр ойининг тўққизинчиси халқаро кексалар куни билан туғри келади. Октябрь ойининг биринчиси ҳар йили ота ва оналарни эъзозлаш ва ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш мақсадида халқаро кексалар куни унвонида нишонланади. Кексалик даври болалик ва ёшлик даврлари каби ҳаётнинг босқичларидан бири саналади. Аммо фарқ шундаки, ёшлик ва болалик даври энергия ва сайъ-ҳаракатдан тўла бўлса, аммо кексалик даври эса жисмоний фаолиятлар мизонининг камайиши ва куч-қудратнинг заифланиши билан туғри келади. Милодий 21 асрдан олдин умрнинг ўртанча мизони жуда кам эди. Аммо озиқ-овқат вазъиятининг яхшиланиши ва тиббиётнинг кўзга ташланадиган даражада ривожланиши ва соғлиқни сақлаш соҳаси сатҳининг ривожланиши умрнинг ўртанча мизони узоқ бўлишига сабаб бўлди. Кўп мамлакатларда кекса ёшда бўлган шахсларнинг ортиб кетиши натижасида давлат расмийлари ва ижтимоий режа тузувчилар ушбу масалага ва ҳамда кексаларнинг ижтимоий таъминотларига махсус диққат-эътибор қаратишди. Эрон Ислом Жумҳуриятида ҳам инқилоб сояси остида вужудга келган ўзгаришлар ва жамиятдаги маданий удумлари ва расм-русумлари сабаби билан кекса ёшда бўлган шахслар махсус ўринга эгалар. Шунинг учун ушбу ўлкада ҳам бошқа мамлакатлар каби бу кунда кекса ёшдаги шахслар учун махсус маросимларни ўтказиш назарга олинади.
Бундан 99 йил олдин ҳижрий-қамарий 1338 йил зул-ҳижжа ойининг 29-сида Конституцион тузум учун кураш давраси пешволаридан бири ва кўрашувчи руҳонийси Шайх Муҳаммад Хиёбоний шаҳодатга етди. У ҳижрий-қамарий 1297 йилда Эроннинг Озарбойжон вилоятининг Шабистар туманидаги Хоманада дунёга келди. Конституцион тузум учун курашдан сўнг Шайх Муҳаммад Хиёбонийнинг ҳаёти янги босқичга кирди ва Вилоят анжумани номли кураш ташкилотининг таъсис этилиши билан Табризда муҳим ишларни амалга оширди.Хиёбоний ва унинг дўстларидан 5 кишининг Миллий кенгаш мажлисига йўл томпишидан сўнг у шаҳид Мударрис каби кишилар билан бирга халқ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўзғалон қилди. Иккинчи мажлисда Хиёбонийнинг муҳим ишларидан Россия томонидан қуйилган ултиматумга қаршилик қилиши эди. Аммо Қожор бош вазири Вусуқуд-Давланинг унга қарши душманлиги ҳамда Эроннинг оғир вазияти ва Озарбойжон вакилларининг парламентдан чиқарилиши Шайх Муҳаммад Хиёбонийни маҳаллий мажлис тузиш ва халқ қўзғолонини чиқаришга ундади ва ҳижрий-қамарий 1338 йил ражаб ойининг 16-сида буни эълон қилди. Бу қўзғолонда Табриз ишларини бошқариш Хиёбоний ва унинг дўстлари қўлига ўтди. Бу қўзғолон 5 ой давом этди. Ниҳоят ишончли ва миллий шахсият бўлган Мухбир ус-Салтананинг хиёнати билан Хиёбонийнинг тарафдорлари ва дўстлари қатл этилдилар ва ёки қуролсизлантирилдилар. Бундан сўнг айрим кишиларнинг хиёнати билан Шайх Муҳаммад Хиёбоний ҳижрий-қамарий 1338 йил зул-ҳижжа ойининг 29-сида шаҳодатга етди.
Бундан 67 йил олдин милодий 1949 йил октябр ойнинг биринчисида: Хитой республикаси Мао Цзе-дун раҳбарлиги билан расмийлантирилди ва шу кун бу ўлканинг миллий куни деб номланди. Иккинчи Жаҳон урушининг охирида Япония таслим бўлиши билан бу мамлакатнинг армияси Хитойнинг ишғол этган минтақаларини бошатди ва орқага чекинди. Ундан сўнг озод бўлган минтақалар Мао Цзе-дун раҳбарлиги билан коммунистлар қўли остида қарор олди. Ва бу иш эса Хитойда ички урушларнинг бошланишига сабаб бўлди. Бу урушда Маозе Дуннинг коммунистик кучлари Чиён Кай Чак миллатчилар кучлари устидан ғалаба қозонди ва унинг режимини ағдаришди. Чиён Кай Чак ушбу ўлканинг жанубида жойлашган Хитойнинг вақтинчалик пойтахти Контонга бориш ўрнига Тайван оролига борди ва миллий Хитой давлатини у ерда ташкил этди. Чиён Кай Чакнинг Тайванга қочиши коммунистлар қули билан Хитойнинг инқирозга учрашининг олини олишда унинг комилан ноумид бўлишидан далолат берарди ва Хитойнинг қолган давлат кучларининг руҳиясини шиддат билан заифлантирди ва коммунистлар тўрт ойдан камроқ вақт ичида Хитойнинг қолган ер-ҳудудларини ўз тасарруфларига киритишди. Охири милодий 1949 йил октябрь ойининг биринчисида Маонинг раҳбарлигида Пекинда Хитой Халқ республикаси эълон қилинди. Ва октябрь ойининг биринчи куни милодий 1949 йилда Хитой Халқ республикасининг таъсис этилиши куни деб эълон қилинди.