октябр 01, 2016 15:21 Asia/Tashkent

Хурсон, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, узоқ муддат давомида музокаралар ўтказиш ва фаровон паст-баландликларни босиб ўтгандан кейин охири Афғонистон тинчликка эришиш йулида янги ўзгаришларга юзмаюз бўлди ва  Гулбиддин Ҳикматёр раҳбарлигида исломий партия ва миллий ваҳдат давлати тинчлик шартномасини имзоладилар. Ҳақиқат шундан иборатким, Ҳикматёрнинг тинчлик шартномасига қўшилиши Афғонистоннинг хавфсизлик шароитига катта таъсир етказмайди. Чунки Ҳикматёрнинг партияси жуда тарқоқликка дуч келган. Аммо сиёсий нуқтаи назаридан Толибон гуруҳининг  яккаланиб қолиш сабаби ҳам қавмий нуқтаи назаридан ҳамда қонуний нуқтаи назаридан мазҳабий бўлиши мумкин. Чунки Ҳикматёрнинг тинчлик шартномасига қўшилиши билан охирги йиллар давомида ўзидан қавмий мойилликларини зоҳир этган Афғонистоннинг мазҳабий-анъанавий раҳбарларидан бири ўзининг қурол-яроқларини ерга ташламоқда. Шу тартиб билан урушлари қавмий тамоюллар ва диний фатволарга боғлиқ бўлган Толибон гуруҳининг иши ўтган вақтлардан ҳам қийинроқ бўлади. Бошқа томондан Афғонистон давлати билан келишувга келишиш учун Ҳикматёрнинг асосий мақсади бу 20 йиллик яккаланиб қолишдан қутилиш саналади. Буларнинг ҳаммаси Афғонистонда осойишталик ва барқарорликнинг қайтиши учун умидвор бўлиш далиларидан саналади. Аммо табиийким, агар ушбу жараён мағлубиятга юзмаюз бўлса ва Ҳикматёр қуролланган кўрашга юз қаратса Афғонистон давлати ва тинчлик жараёнига оғир зарба етказади.        

                                                                     *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Америкада катта турли баҳс-мунозаралар ўтказилишидан сўнг "терроризм ҳомийларига қарши адолат" лойиҳаси бир қонунга айланди.

Бу қонуннинг оқибати Саъудия режими учун ўта оғир бўлади. Биринчиси шундан иборатким, бу қонуннинг тасдиқланиши билан Америка конгресси амалда Америка Қўшма Штатларининг сиёсий тизимида Саъудия Арабистонининг "нуфуз"воситаси, яъни уша "пул"-ини бу мамлакат қулидан бой беради. Иккинчиси шундан иборатким, конгресснинг бу қонуни энди саъудиялик режимнинг "сиёсий" мавқеини шиддат билан заифлантиради. Конгресс мажлисида барчанинг консенсусга келиши ва ҳатто Америка президентининг "вето"-сини бекор қилиш билан саъудияликларга қарши янги қонуннинг тасдиқланиши Вашингтонда Саъудия режимига қарши хатарли умумий азм-ироданинг шаклланиши ҳолатида қарор олганини кўрсатади. Учинчиси шундан иборатким, бу қонуннинг тасдиқланиши Саъудия Арабистни учун "умумий алоқалар" арсасида жиддий мағлубиятга юзмаюз бўлиши ҳисобанади. Тўртинчиси шундан иборатки, "11 сентябрь ва Саъудия Арабистони" мавзўсини турли маҳокама этишлар билан  "ваҳобизм" позициясини ҳам оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишга қарор беради ва бунинг ўзи эса Саъудия Арабистонининг аста-секинлик билан заифланишида катта таъсир етказади.     

                                                                     *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Адолат ва тараққиёт партиясининг етакчи расмийлари ушбу мамлакатда фавқулодда вазъият эълон қилинишидан хабар беришди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, мухолиф партиялар, жумладан халқ жумҳурийчилар партияси ҳозирги вазъият жараёни билан мухолиф эканликлари назарга ташланади. Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон агар лозим бўлса, фавқулодда вазъият минимал даражада бир йилга узайтиришни таклиф этган. Туркиянинг миллий хавфсизлик кенгаши фавқулодда вазъиятни узайтиришни сўраганидан бир неча кун ўтгач Эрдуғоннинг изҳоротлари ҳам баён этилган. Туркияда уч ойлик фавқулодда вазъият эълон қилиниши октябрь ойида ўз якунига етади. Эрдуғон бу ҳақда шундай таъкидлайди: "Шундай назарга ташланадиким, уч ойлик фавқулодда вазъият кифоят этмайди. Уч ойдан кўпроқ фавқулодда вазъиятни узайтириш Туркиянинг манфаатида бўлади".