Эрон матбуотига бир назар
Рисолат ва Кайҳон газеталари
Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, айрим таҳлилчиларнинг эътиқодларига кўра, мамлакатнинг динсиз армияси давлат тунтарувининг қомондони ва асосий омили саналади. Ва бошқа айрим таҳлилчилар эса Фатҳуллоҳ Гуленни айбдор ва муттаҳам деб билишмоқда. Аммо хорижий айбланувчилар ўртасида эса Америка Қўшма Штатлари муҳим ўринни эгаллайди. Айрим таҳлилчиларнинг эътиқодларига кўра, минтақа масалаларида Туркиянинг турлича ёндошиши америкаликларнинг хафа бўлишлари сабабига айланди ва армияни хиёбонларга чиқаришлари учун мажбур этди. Таҳлилчиларнинг бошқа бир гуруҳининг эътиқодига кўра, Эрдуғоннинг ўзи давлат тунтарувининг асосий омили ҳисобланади. Бу гуруҳнинг эътиқодига кўра, Эрдуғон хорижий ва ички қийинчиликлар ва муаммолардан қутилиш ва сиёсий ҳисоб-китоб қилиш ва ҳамда асосий қонунда ўзгартиришлар киритиш учун йўлни очиб бериш ва ўз президентлик тизимини мустаҳкамлаш учун давлат тунтарувига қул ўрди.
Тўртинчи назария ҳақида шундай айтиш мумкинким, истеъфога чиқарилган армия хизматчилари хафачиликка юзмаюз бўлиб, маданий буй сунмасликка қул ўриб, давлат тунтарувини режалаштиришган. Бу ўртада эса ғарбликлар ҳам давлат тунтарувидан бохавар бўлишган. Уйиннинг учинчи томони, яъни Эрдуғон ҳам давлат тунтаруви вужудга келишидан бохавар бўлган ва давлат тунтарувининг олдини олишга сайъ-ҳаракат қилмасдан, балки давлат тунтарувини ўз манфаатига ҳал этиш ва бошқаришга ҳаракат қилган. Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир шахс, ташкилот ёки давлатни Туркияда вужудга келган мувафаққиятсиз давлат тунтарувининг омили деб билсак, шу нарсани инкор этиб бўлмайдиким, ИШИД террористик гуруҳининг кетмакет терактларни амалга оширишлари ва курдлар ҳамишалик кескинликлари билан бирга бўлган Эрдуғоннинг ҳаракатлари шундай масала ҳисобланадиким, Туркиянинг ички тизими ва иқтисодини кескинликларга юзмаюз этди ва шуни талаб қиладиким, Эрдуғон Туркия жамиятини осойишталик томон етаклашиши лозим ва Эрдуғоннинг минглаб нафарларни ҳибсга олиши эса турклар ва уларнинг иқтисодлари учун яхши келажакни армуғонга келтирмайди.
*****
Кайҳон газетаси шундай ёзади, Франциянинг бомбардимончи самалётлари Суриянинг Мунбиж шаҳри атрофидаги қишлоқларнинг ҳимоятсиз аҳлига қараб бомба ташладилар ва норасмий маълумотларга кўра, ноҳарбий бўлган 227 нафарни оммавий қирғин қилишди. Ҳалок бўлганларнинг аксариятини аёл ва болалар ташкил этишади. Охирги беш йил давомида франсияликлар минтақада фаолият олиб борадиган ИШИД террористик гуруҳи ва бошқа террористик гуруҳларни мустаҳкамлаш учун муҳим рол уйнаб келишди. Аммо бир икки йилдан бери ушбу сиёсатнинг оқибатлари Франциянинг ичкарисига ҳам кириб келиб ўз таъсирини етказди ва ушбу террористик ҳужумлар натижасида Франциянинг юзлаб ноҳарбийлари ҳам қурбон бўлишди. Ҳозирги кунда бор куч-қувватлари билан ғарбий Осиёдаги терроризмдан ҳимоят этадиган ҳамда Америкага ўхшаб сионизмга қарши муқовимат марказини мағлубиятга учратишни асосий мақсад қилган францияликлар оғир шароитни ўз бошидан ўтказмоқда. Чунки минтақада ИШИД террористик гуруҳига қарши беманийлик ва майнавозчилик намойишларини давом этишга мажбурлар ва албатта Мунбижни оммавий қирғин қилиш можароси каби ўз кина-кудуратларини ноҳарбий аҳолига юклатишмоқда.
Албатта Франциянинг ушбу иродасиз ва қурқоқликча амалга оширилган сайъ-ҳаракатларини америкаликлар "хатолик билан амалга оширилган ҳужум" остида хаспўшлашга сайъ-ҳаракат қилишди ва қасдан қилинган амални эса қасдан қилинмаган амал деб оммавий афкорга етказмоқчи бўлдилар. Бирлашган Миллат Ташкилоти ҳам кундан кунга бундай масалаларга нисбатан масъулиятсизлигини намоён этиб, Манбиж фожеасига боғлиқ бўлган ҳодисаларга нисбатан сукут сақлади ва ана шу масала Димишқ расмийларининг жиддий аксуламалларига юзмаюз бўлди.