Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Хуросон ва Мардум Солори газеталари
Жавон газетаси шундай ёзади, Америка ва Россиянинг Сурия урушига киришларидан беш йил вақт ўтган бўлсада, аммо икки томоннинг алоқалари бу даражада бирбирига қарамақарши бўлгани йўқ эди. Энди иш шу жойга етиб келганким, икки томон қатъийлик билан бирбирларига таҳдид солишмоқда ва қабул қилган қарорларининг оқибатларидан огоҳлантиришмоқда. Америка бундан олдин минтақадаги ўз иттифоқчилари ортидан тўриб ушбу мамлакатларнинг кўмаки билан навбатдаги урушларни амалга оширалди. Аммо эндиликда иш шу жойга етиб келганким, Сурияга қарши халқаро коалиция унвонида тилга олинадиган Суриянинг дўстлари номли гуруҳидан таъсирчан бирон бир аъзо мамлакат ҳам қолгани йўқ. Бу коалицияда боқий қолган охирги мамлакалар унвонида Арабистон ва Туркия бугунги кунда ўзига хос ички қийинчиликлар ва бўҳронлар билан юзмаюз бўлишган. Бундай бир шароитда шундай назарга ташланадиким, Америка бу гал бевосита амал қилиш майдонига киришни афзал қўрмоқда. Иккинчиси шундан иборатким, Америка президентлик ва конгресснинг даврий сайловлари арафасида қарор олган ва Ўрта Шарқ бўҳронлари, айниқса такфирий террористлар ва Сурия уруши президентлик ушбу сайловларда таъсир етказадиган мавзўлардан бирига айланган. Америка сайловларида яҳудийларнинг мафияси таъсирчан рол уйнашини эътиборга олган ҳолда, албатта ҳозирги шароитда Американинг минтақавий сиёсатларида ушбу режимнинг нуфузи ва таъсир етказиши ҳам янада ортиб кетган ва бу жиҳатдан Сурияда Америка томонидан ҳарбий сайъ-ҳаракатларни амалга оширишининг хатари назарга ташланмоқда.
*****
Хуросон газетаси ҳам Сурия ўзгаришлари ҳақида ёзган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, бир неча кун олдин Ан-Нусра гуруҳининг раҳбарларидан бири Германиянинг Колнер Штат журнали билан қилган ўз сўҳбатида Саъудия, Қатар ва Туркия воситачилиги орқали Ан-Нусра гуруҳига Американинг молиявий ва ҳарбий кўмакларини фош этиши шуни кўрсатадиким, Америка нафақат дипломатик йўл орқали бўҳронни ҳал этиш пайида эмас, балки америкаликларнинг "Б" босқичига киришига боғлиқ бўлган русларнинг иддаолари ҳам уларнинг ишчи дастурида қарор олган. Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассисларнинг аксарияти, айниқса Ғарб ва Американинг хавфсизлик идораларини минтақани тақсимлаш мақсадида эканликларини муттаҳам этувчи шахсларнинг эътиқодларига кўра, Сурияни тақсимлашдан иборатдир.
*****
Исроил режимининг республика президенти ва икки давр бош вазири бўлган Шимон Перез ўтган ҳафтада шундай бир ҳолда 93 ёшида вафот этдиким, унинг номи Ўрта Шарқ ва Фаластин таърихида буюк икки ҳодиса Ливан жанубида "Қано лагерини ракеталар билан бомбардимон қилиш " ва "Осло тинчлик шартномаси" билан боғлиқдир. Шимон Перезнинг бош вазирлиги замонида милодий 1996 йилда Ливан жанубида жойлашган Қано лагерини ракеталар билан бомбардимон қилиш унинг шундай сайъ-ҳаракатларидан эдиким, ишғолий ушбу сарзамиларда аламли бир йўналишни ижод этди. Мақсадга эришиш учун ноинсоний йўл-йўриқлар ва воситалардан фойдаланиш, бу ҳам бўлса муҳокамалардан қурқмасдан амалга ошириш, Қанода дастлабки қатл этиш "ғазаб бошоғи " амалиёти номи билан маълум бўлган катта амалиётнинг бир қисми эдиким, 159 та шаҳар ва қишлоқларни нишонга қарор берди. Бу амалиётда 250 нафар ливанликлар, жумладан 110 нафар фақат Қанода шаҳид бўлишди. Агарчи Қанода қотиллик амалга оширишидан кейин БМТ ташкилоти ўз изҳоротида Шимон Перез давлатининг масъулиятини ва ушбу амалиётда унинг армияси қасдан амал қилишини таъкидлаган бўлсада, аммо Исроилнинг кенг лобийларга эга бўлиши ва Американинг ишғолий ушбу режимдан кенг фидокорона ҳимоят қилиши натижасида Исроил расмийлари ҳеч қайси суд идораларида муҳокама этилмади ва бу иш Американинг ҳимоятлари билан ҳар қандай жиноятларни содир этадиган шахслар учун бир паёмни етказишидан далолат беради.