октябр 04, 2016 14:10 Asia/Tashkent

Хуросон, Жавон ва Мардум Солори газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, милодий жорий ой давомида Мосел шаҳрини ИШИД террорчи гуруҳидан тозалаш ва сўнгра Ироқнинг энг ажойиб ва энг мураккаб шаҳрига барқарорлик ва ҳокимиятни қайтариш учун Ироқ армияси ҳамда сунний ва шиа мусалмонларининг жангчи гуруҳлари Мосел шаҳрига киришлари учун қарор қилинган. Аммо Моселни озод қилишдан кейин асосий кескинлар вужуд келади ва бу ҳам бўлса Найнаво вилоятида аҳамиятга молик бўлган мазҳаблар, фирқалар, қабилалар ва бошқа унсурларнинг мавжудлигидир. Бунга қўшимча, Ироқ давлати Мосел шаҳрини озод этиш ва тўқнашувлар бошланишидан олдин Ироқда коалиция кучларининг узоқ муддатли ҳузур топишининг давом этишини бекор деб эълон қилиши лозим. Акс ҳолда улар Ироқда терроризмни қайта тиклаш учун нуфуз топиш жойларини муҳофазат этишлари мумкин. Шунингдек Ироқ давлати шимолда курд кучларининг иштирок этишлари учун жиддий диққат-эътибор қаратиши лозим ва имкон борича уларга айрим ҳарбий вазифаларни қолдириш учун тўсиқлик яратмаслиги керак. Ироқнинг сиёсатчилари Моселни озод этишда Туркия ҳарбий нуфузининг олдини олиши лозим. Чунки ҳаммага маълумким, минтақадаги бўҳронларда Туркиянинг муаммоси ИШИД террорчи гуруҳи ҳам эмас ва терроризм ҳам эмас, балки Туркиянинг чегараларидан ташқарида ўз манфаатларини муҳофазат этиш учун Ироқнинг Курдистони билан ҳамкорлик қилиш ва умумий равишда курдлар яшовчи минтақаларга эга бўлишдан иборатдир.   

                                                                 *****

Жавон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Сурия ва Ироқда Туркия кучларининг ҳузур топишини бир йил муддатга узайтиришда Туркия парламентининг амалга оширган охирги сайъ-ҳаракати Ироқ давлатининг кенг эътирозларига юзмаюз бўлди. Ироқлик расмийлар такфирий терроризм билан қарши кўрашишда Туркиянинг мақсади ва ниятларидан шак-шубҳа қилишади. Сурия шимолига киришда  Туркиянинг сайъ-ҳаракати ва кейин суриялик овораларни жойлаштириш учун Сурия шимолида хавфсиз бир минтақани ташкил этишни эълон қилиш ёки ушбу мамлакатда ўз ҳузур топишларини кенгайтириш учун ўз майл-хоҳишларини баён этишлари ироқликларнинг ишонсизликлари ва бадбинликларини янада кучайтирган ва уларни Туркиянинг янги талаблари баробарида шиддат билан қаршилик кўрсатиш ва унинг оқибатлари ҳақида огоҳлантиришга мажбур этмоқда. Бундай шароитда агар Туркия ўзининг янги тамоюлларини амалда татбиқ этишни хоҳласа, нафақат Ироқнинг ҳарбий аксуламаллари билан юзмаюз бўлишининг имкони бор, балки ушбу мамлакатда ўзининг иқтисодий фурсатларини ҳам қулдан бой бериш имкони ҳам бор.       

                                                                *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Россиянинг президенти қурол-яроқ яратиш қобилиятига эга бўлган плутоний захираларини камайтириш учун Америка билан ядровий келишувини муаллақ ҳолатида қарор берди.  Путин бундай қарорга келишининг сабабини "Россия Федерациясининг стратегик барқарорлига"-га қарши Америка Қўшма Штатларининг "душманлик ҳаракатлари" деб эълон қилди. Америка ва Россия 2000 йилда қурол-яроқ ишлаб чиқариш қобилиятига эга бўлган плутоний захираларини нобуд қилиш заминасида келишувга келган эди. Бу шартномага асосан томонларнинг ҳар бири ушбу захиралардан 34 мингтасини нобуд қилиш мажбуриятини олган эди.  Россия ва Америка ўртасидаги муносибатлар уша вақти шиддат билан совуқлашиб қолдиким, Россия милодий 2014 йилда Украинага тегишли бўлган Қрим оролини Россия Федерациясининг ер-ҳудудларига тегишли деб эълон қилди. Масква Нато ўз нуфуз топиш ҳавзаларини Россия билан қушни бўлган мамлакатларга кенгайтирмаслиги лозим деб иддао қилмоқда.